Ер тузиш иқтисоди фанининг предмети, усуллари ва вазифалари
Жамият ривожланиши жараёнида ер тузиш ердан оқилана фойдаланишни ташкил этишни, ер муносабатларини тартибга солишни, ер сиёсатини қамраб олувчи, аҳоли яшаш тизими ва одамларни кўчириш масалалари, ирригация, мелиорация ва эрозияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерларини рўйхатга олиш ва майдонларини ҳисоблаш, геодезия ва хариташунослик ишлари билан боглиқ ҳолда ўтказиладиган кўп қиррали фаолиятга айланганлиги сабабли, у мураккаб амалий ва назарий билимлардан иборатдир.
Шунинг учун ҳам ер тузиш фанининг туђилиш даврида (XIX аср охири - XX аср боши) олимлар ер тузишни фанлар туркими ёрдамида ўрганиш зарурлигини кўрсатишган. Улар бу фанлар жумласига қуйидагиларни киритишган:
ер тузиш иқтисоди, - у ер тузишни ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида, унинг моҳияти ва сабабларини, ер тузишнинг ердан фойдаланишга таъсирини ва ер тузишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ усулларини излаб топишни ўрганади;
ер тузиш техникаси, - бу фан ўз ичига бўлиш, ўлчаш ва ерларнинг майдонини ҳисоблаш ҳамда ер тузиш усулларини олади;
ер тузиш жараёни, - ер тузиш ишларини ер-ҳуқуқ меъёрларига бођлиқ ҳолда қўзђаш (бошлаш), ўтказиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўђрисида билим берадиган фан;
ер тузишни ташкил этиш, - ер тузиш ишларини режалаштириш ва ташкил этиш, уларни молиялаш ва оқилона ўтказиш масалаларини ёритадиган фан.
Бу фанлар туркумида «Ер тузиш иқтисоди» фани асосий ҳисобланиб, у ер тузишнинг назарий масалаларини ўрганувчи фан ҳисобланган.
Ер тузиш иқтисоди фани бўйича биринчи дарслик 1925 йили профессор Ф.Г.Некрасов томонидан ёзилди. У «Ер тузиш асослари» деб аталиб 3 қисмдан (1. Иқтисод. 2. Техника. 3. Ташкил этиш.) иборат эди. Бу китобда биринчи марта ер тузишнинг иқтисодий моҳияти ва бу фан таркибига кирадиган масалар таркиби асослаб берилди.
Ер тузиш иқтисоди фани мазмунини белгиловчи асосий масалалар жумласига қуйидагилар киритилди:
ер майдонларини ҳудудий ташкил этиш турларининг ривожланиши;
ер тузиш усуллари (қишлоқлараро ва қишлоқлар ичида);
ер тузиш турлари;
ер тузиш усулларини иқтисодий баҳолаш, унинг натижаларини аниқлаш ва баҳолаш.
Ер тузишнинг иқтисодий моҳиятини асословчи илмий ишлар жумласига 1925 йилда ёзилган пофессор П.Н.Першиннинг «Ер тузишнинг ижтимоий-иқтисодий назарияси» мавзусидаги илмий мақоласини, профессор А.В.Чаяновнинг 1922 йилда ёзилган «Қишлоқ хўжалик корхоналарининг оптимал ўлчамлари» китобини, 1927 йилда ёзилган А.Н.Алеевскийнинг «Ер тузишнинг иқтисодий самарадорлигини амалий аниқлаш тажрибаси» мавзусидаги илмий ишини, 1928 йилда ёзилган П.П.Сплюхиннинг «Ер тузиш иқтисоди бўйича монография» асарини киритиш мумкин.
Амалиёт ер тузишга икки томондан: ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш бўйича амалий фаолият доираси ва шу соҳадаги илм-фан тармођи сифатида қараш зарурлигини кўрсатди.
Ер тузиш иқтисоди фанининг махсус ер тузиш фанлари тизимидаги ўрни, ҳамда бу фанларнинг ўрганадиган предметлари орасидаги фарқ 1.1. жадвалда келтирилган.
Ер тузиш иқтисоди фани ўзининг предметини ўрганишда кўплаб усуллардан фойдаланади. Барча фанларда бўлгани каби бу ерда ҳам анъанавий назарий билиш усуллари қўлланилади, яъни - илмий мушоҳада, индукция ва дедукция, тахлил (анализ) ва хулоса (синтез) усуллари. Мушоҳада ёрдамида қонунлар очилади ва тузилади, уларнинг таъсир механизмлари аниқланади, ўрганилаётган объектнинг асосий томонларини кўрсатувчи илмий тушунчалар, тоифалар (категориялар) белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |