Ер тузишнинг иқтисодий моҳияти
Инсониятнинг мавжудлиги негизида озуқа, уй-жой ва бошқа моддий эҳтиёжларга бўлган талабни қондиришга қаратилган онгли фаолият ётади. Унинг асосий шартлари орасида меҳнат предмети, қишлоқ хўжалигида эса бир вақтнинг ўзида меҳнат воситаси ва асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланадиган ер биринчи даражали аҳамиятга эга, чунки у ҳар хил иш қуроллари билан ишлов бериш ва ўз унумдорлиги ёрдамида ўсимликларга таъсир этади, маҳсулот етиштирилишига имкон яратди.
Ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш учун ишчи кучини ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан бођлаш ва жамиятни аниқ ташкил этиш зарур. Шунинг учун ҳам жамиятнинг ҳар бир ривожланиш пођонасида ерни бўлиш, қўшиш ва уни меҳнат жараёнида бошқа ишлаб чиқариши воситаларига бођлаш ва мослаштириш давом этиб келган.
Дастлаб, бу жараён тасодифий характерга эга бўлган ва ибтидоий жамоада мевалар, қўзиқоринлар йиђиш, ов қилиш, кейинчалик чорвачилик ва деҳқончиликда фойдаланиш учун ерларни чегаралашда намаён бўлган; кейинроқ эса у ерни тақсимлаш ва ҳудудни ташкил этиш бўйича онгли фаолиятга ай-ланган. Бу фаолият кейинчалик Ер тузиш номини олган.
«Ер тузиш» номи биринчи бор рус тилида (Землеустройство) 1906 й. қайд қилинган, ундан илгари ерни тақсимлаш билан бођ-лиқ бўлган ишлар чегаралаш (межевание) деб аталар эди. Чега-ралаш (межевание) деганда - қонуний равишда ер мулкларини чегаралаш ва ерга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш тушунилган.
Шундай қилиб, чегаралаш ёрдамида давлат ернинг ҳисобини олиб боришни йўлга қўйди, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни солиққа тортиш ва ердан фойдаланишни назорат этиш учун уларни рўйхатга олди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди ва мулкчилик ҳуқуқининг бир одамдан иккинчи одамга ўтиши билан бођлиқ ишларни енгиллаштирди.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, чегаралаш ўз ичига ҳужжат-ларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерлари планини тузиш, ерларни ўлчаш ва баҳолаш, ер майдонларини ҳисоблаш ва шунга ўхшаш ҳуқуқий ва техник ер ўлчаш ишларини қамраб олган.
Ер эгаларининг манфаатлари мавжуд чегараларни мустаҳ-камлаш йўли билан эмас, балки ерларни қайта тақсимлаш орқали қондирилган вазиятларда, яъни уларнинг ҳар бири олдинги ерига тенг, лекин хўжалик юритишга қулай шаклдаги ва чегаралардаги ерларни олиши билан бођлиқ ишлар мажмуи ер тузиш деб атала бошлади.
Бу вақтда ер тузишнинг иқтисодий томони биринчи ўринга қўйила бошлади. Кейинчалик эcа «Ер тузиш» ва «Чегаралаш» орасидаги фарқ йўқолди. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг янгиларини ташкил этиш, мавжудларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ҳудудларини тузиш ишлари ер тузиш лойиҳалари асосида амалга оширилганлиги учун чегаралаш ҳар хил табиий ва иқтисодий шароитларда ҳар хил мақсад ва вазифаларни кўзлаб ер мулкчилигини тузиш мақсадида ўтказиладиган мураккаб ер тузиш ишларининг бир бўлаги эди холос.
Бундан ташқари, ер тузиш жараёни нафақат ерларни, балки меҳнат ресурсларини, ҳудудни инженерлик жиҳозлаш объектларини ва ер билан бођлиқ бўлган бошқа ишлаб чиқариш воситаларини (ирригация ва мелиорация тармоқлари, йўллар, сув билан таъминловчи манбаалар ва бошқ.) қамраб ола бошлади, натижада ер тузиш ишлари таркиби тез орада сезиларли даражада кенгайди. 1927 йили 20 ноябрда қабул қилинган «Ер кодексида» унга қуйидаги вазифалар юкланди: давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларига, шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларга, деҳқонларнинг меҳнат бирлашмаларига ҳамда махсус шартлар асосида (ижара ва бошқ.) бошқа ташкилотларга, жамоаларга ва фуқароларга фойдаланиш учун ер ажратиш;
махсус ер фондларини ташкил этиш ва бир фонд ерларини бошқасига ўтказиш;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерларни қайтариб олиш;
шаҳарлар чегараларини белгилаш;
рдан фойдаланувчи жамоалар ерларини бўлиш, айрим хўжаликларга (оилаларга) ва уларнинг гуруҳларига ер ажратиб бериш, ердан фойдаланувчи жамоаларнинг барча ёки айрим ер турларини хутор ва оилавий участкаларга бўлиш;
якка меҳнаткаш деҳқон хўжаликлари (оилалари) ерларини бўлиш;
айрим ердан фойдаланувчилар ерларининг бир неча жойда жойлашган бўлаклардан иборатлигини ва чегараларидаги камчиликларини, ер майдони шаклидаги ва бошқа ердан фойдаланишдаги ноқулайликларини тугатиш;
йўлларни жойлаштириш, ўрнини ўзгартириш ёки тугатиш (бузиш), чорва молларини суђориш учун жой ажратиш ва ер турларини тубдан яхшилаш (мелиорациялаш) ишларининг амалга оширилиши сабабли, ердан фойдаланувчиларнинг ўрнини ўзгартириш;
қишлоқ аҳоли яшаш жойларини қайта режалаш;
волостлар (туманлар) чегараларини белгилаш ва ўзгартириш.
Кейинчалик коллективлаштириш (жамоалаштириш) ва йирик қишлоқ хўжалик корхоналари барпо этилиши натижасида ер тузиш ишлари қаторига хўжаликда ички ер тузиш кириб келди. Унинг мазмуни қишлоқ хўжалик корхоналарида алмашлаб экишни жорий этиш, ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқарувни оқилона ташкил этиш, ер турларини, алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш ва уларнинг ҳудудларини ташкил этиш ишларини ўз ичига олган хўжалик ҳудудини илмий асосда ташкил этишдан иборат эди.
Шундай қилиб, ер тузиш ўзида ҳуқуқий, техник, хўжалик, ташкилий ва иқтисодий мазмунга эга ишларни мужассамлаштирган мураккаб ишлар мажмуасига айланди.
Ер тузиш фанининг ривожланиши жараёнида ер тузишнинг айрим томонларини юқори қўйиш натижасида уни ҳар хил тушунишлар келиб чиқди.
Дастлабки вақтларда ер тузишни, унинг моҳиятини, вазифаларини ва мазмунини маъмурий-ҳуқуқий, ижтимоий-техник ва хўжалик-ташкилий ишларидан иборат деб тушуниш устунлик қиларди.
Проф. П.Н.Першин, И.Д.Шулейкин, А.Д.Шулейкин, С.А.Удачинлар ер тузишни бир томонлама тушунишнинг нотўђрилигини кўрсатишиб, ер тузиш тушунчасига унинг техник, ҳуқуқий ва иқтисодий томонларини киритиш зарурлигини кўрсатишган.
Бу тушинча ер тузувчилар томонидан қабул қилинган бўли-шига қарамасдан ҳуқуқшунослар томонидан танқидга учради. Ер тузишнинг нисбатан тўлароқ ва замонавий, унинг иқтисодий моҳиятини кўрсатиб турувчи тарифини профессорлар В.П. Троицкий ва С.А.Авезбаевлар беришган (Ер тузишнинг илмий асослари.-Т.: TИҚХМИИ, 1996. 24 б.). Улар ер тузишни қуйида-гича тарифлайдилар: «Ер тузиш - бу ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, ердан фойдаланиш, уни муҳозафа қилишни ташкил этиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни, махсус ер фондларини ташкил қилиш ва тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликлари худудларини ташкил қилиш, табиий ландшафтларни яхшилаш ва мақбул экологик муҳит яратишдир».
Ер тузишда хуқуқий, техник, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-хўжалик масалари ечилади. Бу масалалар ичида иқтисодий масалалар асосий ҳисобланиб, улар ер тузишнинг моҳиятини очиб беради. Бундай хулосага қуйидагилар сабаб бўлади.
Биринчидан, ер тузиш кенг маънода ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибий қисми бўлиб, ер билан ажралмас бођлиқ ишлаб чиқариш воситаларини жойлаштириш ва ҳудудни ташкил этишнинг ижтимоий-иқтисодий жарёни сифатида намоён бўлади. Демак у ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси билан доимий бођлиқ ва объектив таъсир этувчи иқтисодий қонунларга (қиймат қонуни, пропорционал ривожланиш қонуни, вақтни тежаш қонуни ва бошқ.) таъсирида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |