Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан - 1999 йил Тошкентда Мирказий Осиёдаги биринчи Ислом Университети очилди. Мамлакатимизда 10 та диний таълим муассасаси, жумладан, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иккитаси хотин-қизлар ўқув муассасасидир.
- Шунингдек, Ислом конференцияси ташкилотининг тузилмаларидан бири бўлган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши Ўзбекистон, хусусан унинг пойтахти ислом цивилизацияси тарихида ўзига хос ўринга эга эканидан яна бир далолатдир.
- Маънавий соҳадаги ўзгаришларнинг кенг кўлами айниқса сўнгги уч йилда янада аниқ намоён бўла бошлади.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажарувчи, Бош Вазир Ш.Мирзиёев 2016 йил 16 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиши маросимида нутқ сўзлар экан “анжуманнинг “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори бизнинг устивор йўналишларимизни аниқ ифода этади” деб алоҳида таъкидлаган эди.
- Сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ўзгаришларнинг моҳияти
- “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устивор йўналишларидан биридир. Янги таҳдидлар, жумладан “оммавий маданият” хавфи ва боқимандалик кайфияти пайдо бўлаётган, одоб-ахлоқ, қадриятларнинг йўқолиши хавфи юзага келаётган ҳозирги глобаллашув шароитида бу ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
- Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев
2017 йилда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли 12 та муҳим хужжат қабул қилинди. - Мавзу юзасидан топшириқлар.
- Назорат саволлари:
- 1. Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримов нечанчи йилда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказиб, унда Тошкентни юксак маданиятли шаҳарга айлантириш масаласини қўйган эди?
- 2. Ўзбекистан Республикаси биринчи Президентининг Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармони қачон қабул қилинди?
- 3. Ўзбекистон биринчи раҳбари И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари қачон чоп этилган?
- 4. Ўзбекистонда ўзбек адабиёти тараққиёти тарихининг янги даври қачон бошланди?
- 5. Тошкентда ЮНЕСКО раҳнамолигида «Жахон динлари тинчлик маданияти йўлида» мавзуида динлараро мулоқот, халқаро анжуман нечанчи йилда бўлиб ўтди?
- Мавзу юзасидан топшириқлар.
- 6. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбони майдони қанча ва қайси адиблар ҳайкаллари жой олган?
- 7. Мамлакатимизда нечта диний таълим муассасаси фаолият кўрсатади?
- 8. 2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли жами нечта муҳим хужжат қабул қилинди?
- 9. Юртимиздаги ижодий уюшмаларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида қандай фондлар ташкил этилди?
- 10. Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишларини айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |