5. Банк ҳуқуқи услублари қандай?
Ж: Банк хуқуқининг услублари деганда банк хуқуқи саналмиш муносабатларни хуқуқий тартибга солиш мақсадида хизмат қиладиган воситалар, тартиблар мажмуаси кўзда тутилади. Одатда банк хуқуқида иккита усул қўлланилади: диспозитив ва императив. Диспозитив (хусусий - хуқуқий) метод шартнома мажбуриятларида ўз аксини топиб, банк . ќонуний муносабатлари қатнашчиларининг тенг хуқуқлилиги ва ихтиёрийлиги билан ажралиб туради. Императив метод (ҳокимият ва бўй сунишлик методи) – бир субъектни бошқасига бўйсунишида намоён бўлади, масалан, лицензия олиш ва назорат қилиш жараёнларини акс эттиради. Бу икки метод биргаликда банк муносабатларини хуқуқий тартибга солишнинг комплекс методини ташкил қилади.
6. Банк хуқуқининг тизимлари ва унинг бошқа хуқуқ тармоқлари орасидаги ўрни қандай?
Ж: Банк хуқуқи умумий ва махсус қисмларни қамраб олувчи ички тизимга эга бўлиб, унинг умумий қисмида универсал хусусиятга эга бўлган тушунчалар, институтлар яъни; Банк хуқуқининг келиб чиқиш ижтимоий иқтисодий асослари, тушунчаси, предмети, ўрганиш услублари, манбалари ва тамойиллари, Банкка оид хуқуқий муносабатлар ва уларнинг юзага келиш асослари, объектлари ва субъектлари ўрганилади. Бу хуқуқ сохасининг махсус қисмида банкка оид ижтимоий муносабатларнинг алохида ва аниқ мақсадга қаратилган гурухлари тартибга солинади. Жумладан, Марказий банкнинг тижорат банкларини бошқарув фаолияти, мижозларга банк хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ муносабатлар ва уларни хуқуқий тартибга солиш, Банк сирининг хуқуқий асослари ва бошқалар назарда тутилади. Банк қонунчилиги тизими банк хуқуқлари тизимларидан фарқли ўлароқ муайян қонун актлари тузилиши, таркибий қисмлари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва яхлитлиги, банк қонунчилиги тизимини ташкил этади. Банк хуқуқи ва банк қонунчилиги тизими, уларнинг таркибий элементларга бўлиниши уларни ўрганишни осонлаштиради.
7. Банк ҳуқуқининг манбаларини келтиринг ва асосланг?
Ж: Банк ҳуқуқининг манбалари бу – банкга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларидан иборат. Қонунлар – юридик кучга эга бўлган, парламент томонидан қабул қилинган акт, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонуний актлар, кодекслар, махсус қонунлар. Қонуности меёрий ҳужжатлар- қонунлар ижросини таминлаш, бошқаришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлар,Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари, Марказий банкнинг меёрий ҳужжатлари, Молия вазирлигининг меёрий ҳужжатлари, Давлат бошқа органларининг меёрий ҳужжатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |