Мустақил таълим учун топшириқлар
Банк фаолияти нима ва иқтисодиётда унинг ахамияти қандай?
Ж: Банклар фаолияти бозор муносабатларининг хохлаган бошқа субъектлари фаолиятидан фарқ қилиб биринчидан, банкларнинг фаолияти асосий воситаси ёки дастаги фақат пул маблағлари ҳисобланади. Иккинчидан, банклар асосан, ўз маблағлари эмас, балки жалб қилинган маблағлар ёки мижозларининг маблағларига таяниб фаолият олиб боради ва шу боис, учинчидан, банклар ўз аксиядорлари ва мижозлари, кредиторлари олдида мажбуриятга эга субъект ҳисобланади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг вазифаси собиқ иттифоқ барбод бўлиши, хўжалик-иқтисодий алоқаларни бархам топиши туфайли юзага келган иқтисодий тангликни бартараф этиш, ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши жараёнини тўхтатиш, пул қадрсизланишини жиловлаш, аҳоли турмуш даражасини кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик асосида ижтимоий барқарорликни сақлаш, ривожланиш учун зарур шарт-шароитни хозирлаш кабилардан иборат эди. Бу даврда банк-кредит ва молия муассасалари фаолияти ҳам ушбу вазифага бўйсундирилган эди. Айни пайтда мамлакатимиз мустақиллиги рамзлари сифатида ўзига хос банк-кредит тизими, пул-кредит сиёсати шакллантирилиши жараёни ҳам давом этмоқда. Маъмурий буйруқбозлик ва тоталитар тизимдан эркин бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат ҳамда жамиятни бошқаришнинг самарали ва қудратли дастакларидан бўлмиш банк-молия муносабатлари сохасида давлат мавқеи, хамда назоратини сақлаб туришлик бозор муносабатларига ўтиш чоғида давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозимлиги хақидаги бош тамоилга тўла мос келади. Мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб амалга оширишга киришилган банк-молия тизимларини шакллантириш хамда ривожлантириш ишлари юқоридаги қоида эътиборга олинган ҳолда амалга оширилди. Ўзбекистоннинг 1991-1993 йиллардаги, яъни рубл зонасида бўлиб турган даврдаги иқтисодий сиёсати ишлаб чиқаришнинг бутунлай инқирозга юз тутишига ва аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликка, савдо балансининг аҳволини яхшилашга, иқтисодий тизимни такомиллаштиришга қаратилди. ягона иқтисодий зонада бўлган холда сиёсий мустақилликни рўёбга чиқарилишини таъминлаш лозимлиги пул-кредит сиёсати сохасида ҳам ўзига хосликни ифодалайди. Бу борадаги муҳим вазифа банклар фаолиятини, улар вазифаларини янги талаб ва эхтиёжлар асосида ташкил этмоқ эди. Икки поғонали самарали банк тизимини барпо этмасдан туриб бозор муносабатларини юзага келтириш, пул-кредит муомаласини қайта қуриб бўлмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: |