Мустақил иши мавзу: Мирзачўл минтақаси



Download 350,5 Kb.
bet10/14
Sana13.06.2022
Hajmi350,5 Kb.
#666263
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9-10 ИҚТС-19 Мирзачўл минтақаси (4) (2)

Қншлок хўжалигн. Сирдарё вилояти республикамизнинг асосан қишлок хўжалигига ихтисослашган ва шу максадда ташкил этилган маъмурий ҳудуди ҳисобланади. Бироқ ҳозирги вактда, хусусан собик Иттифоқ парчаланиши ва •умумиттифоқ мехнат таксимоти"нинг бархам топиши билан вилоят иктисодиётида жиддий муаммолар юзага келди. Бундай шароитда, энг аввало, минтақа иқтисодиётини диверсификациялаш, пахта якка хокимлигини йўқотиш, ишлаб чиқаришнинғ юқори технологик поғоналарини ташкил килишдек жиддий вазифалар пайдо бўлди. Мустақиллик йилларида бу ва шунта ўхшаш масалалар боскичма-босқич ҳал этиб борилмоқда.
Вилоят катта ер майдонига эга эмас; унинг жами майдони 427,6 минг гектар бўлиб, шундан 290,4 минг гектари ёки 67,9 фоизи қишлок хўжалигида фойдаланилади. Бу республикамизнинг қатор худудларига Караганда анча кжори кўрсаткич хисобланади (28-жадвал). Қишлок хўжалигига ярокли ерларнинг 92,4 фоизини сугориладиган ерлар ташкил килади. Бу хам Хоразм, Андижон вилоятларига ўхшаш ниҳоятда юқори кўрсаткичдир. Демак, Сирдарёда ер-ресурс салохиятидан интенсив фойдаланиш коэффициенти анча катта.
Қишлок хўжалигида фойдаланиладиган ерлар хиссаси Оқолтин, Гулистон, Сардоба туманларида нисбатан юқори, сугориладиган майдонлар эса Оқолтин, Ховос, Сайхунобод каби туманларда 95-100 фоизни ташкил қилади. Ерларни сугориш мақсадида вилоятда қатор ирригация инфратузилма шахобчалари, жумладан, магистральь канал ва ариқлар қазилган (Саркисов номли Жанубий Мирзачўл, Дўстлик канали ва унинг марказий хамда чап, унт ирмоклари, Жиззах машина канали, 1 ва 2 машина каналари). Шунингдек, янги ерлар ўзлаштирилган бошқа минтакаларга хос бўлган катор коллектор ва дренажлар, ташламалар хам қурилган. Масалан, Марказий, 1 ва 2 - Сардоба, Боёвут, Шўрўзак ва бошқа коллекторлар, Шаркий ташлама ва ҳ.к. Канал, коллектор ва ташламалар вилоят ирригация ва мелиорация инфратузилмасининг ўзагини ташкил этади. Каналлар вилоятнинг жанубида купрок бўлса, коллекторлар унинг қуйи ва марказий кисмларида зичрокжойлашган.
Экин экиладиган ерлар кишлок хўжалигида фойдаланиладиган майдонларнинг ўртача 86,5 фоизини эгаллайди. Бу кўрсаткич, айникса, Околтин ва Сайхунобод туманларида юкори, унинг бирмунча пастрок холати эса Ховос туманига тегишли. Кўпгина минтакалардан фарк килиб, бу ерда яйлов ва пичанзорлар майдони унча катта худудни эгалламайди-ўртача 7,1 %. Унинг нисбатан кўпрок улуши Мирзаобод ва Боёвут туманларида кузатилади.
Вилоят кишлок хўжалиги ялпи махсулотининг 64,3 фоизини дехкончилик беради. Фермер хўжаликларининг агроиктисодиёт тизимидаги улуши 41,3 %. Бу республикамизда энг юкори кўрсаткичлардан хисобланади. 2013-йилда вилоятда жами 242,2 минг гектар ерга турли хил экинлар экилган (2000 йилда 260 минг га). Донли экинлар 101,5 минг гектарни эгаллаган (2000 йилда 217 минг га). Шу йилда жами 444 минг тонна буғдой олинган; унинг хосилдорлиги 48,1 ц/га бўлган. Донли экинлардан вилоятда кисман шоли хам экилади. Ушбу экин турига 5,0 минг га ер ажратилган бўлиб, ундан 37,0 минг т хосил олинган (хосилдорлик ўртача 46,5 ц/га).
Пахта хар йили тахминан 105-110 минг гектар майдонда етиштирилади, ялпи хосил 240-250 минг тонна атрофида. Қайд этиш лозимки, пахтанинг ҳосилдорлиги юкори эмас - атиги 23,2 ц/га. Демак, вилоят пахтачилигининг иктисодий самарадорлиги унча катта эмас. Яна шуни таъкидлаш керакки, вилоятда пахта экин майдонлари йилдан-йилга кисқариб бормокда. Бу ижобий ҳол бўлиб, пахтадан бўшаган ерларга галла, полиз, сабзавот экилади. Агар 2000 йилда пахтазорлар барча экин майдонларининг 53,1 фоизини эгаллаган бўлса, 2013-йилда бу ракам 44,2 фоизга тушган.
Сирдарёда азалдан полизчилик, хусусан ковун, тарвуз етиштириш ("Мирзачўл қовунлари") яхши ривожланган. 2013-йилда полиз майдонлари 4,3 минг гектарга тенг бўлган ва 250 минг тоннага яқин хосил олинган. Бу ерда сабзавотчилик хам ривожланиб бормокда: майдони 4,0 минг га, ялпи хосили - 218 минг тонна. Боғдорчилик ва узумчилик Сирдарёда нисбатан сустрок ташкил этилган: боғдорчиликка 5,6 минг га, узумзорларга 1,6 минг га ер ажратилган.
Йирик шохли корамоллар сони 327 минг, кўй ва эчкилар 224 минг бош. Бир йилда тирик вазнда 46 минг тонна гўшт, 240 минг т сут, 66 млн дона тухум, 510 тонна жун олинади. Чорвачилик сохаларида махсулотнинг кўпчилик кисмини деҳкон хўжаликлари беради.
Қишлок хўжалик географиясида энг катта кўрсаткичларга Боёвут (жами мақсулотнинг 15,0 %), Сирдарё (13,8 %), Оқолтин (13,5 %) ва Сардоба (12,8 %) туманлари эга. Бирмунча пастрок улуш Гулистон ва Мирзаобод туманларига тўғри келади (17-илова).
Аввалрок таъкидланганидек, Сирдарё вилоятида фермерчилик баъзи минтакаларга Караганда яхши йўлга қўйилган. Бунга ер майдонларининг ахоли сонига нисбатан катталиги, тадбиркорликнинг ривожланганлиги хам ижобий таъсир кўрсатади. Табиийки, катта ер майдонларида механизациядан фойдаланиш имкониятлари катта. Бу ерда Фаргона водиЙсидан фарк килиб, экин майдонлари катта ва аҳоли маизилгоҳлари билан бўлинмаган. Бепоён пахтазорларни, ўзига хос агроландшафтни айни шу худудда кўриш мумкин.
Вилоятда 2013-йилда жами 4301 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлган ва уларга 245,7 минг га ер бириктирилган1; ўртача ҳар бир фермер хўжалигининг майдони 57,1 га, ишлайдиган ходимлар сони жами 79,8 минг киши, ўртача 1 хўжаликда - 18,5 киши. Кўриниб турибдики, фермер хўжаликлари анча катта ер майдонларига эга (республикамизнинг баъзи минтақаларида у атиги 25-30 гектар). Айниқса, Сайхунобод туманининг фермер хўжаликлари кенг майдонларни эгаллайди; 423 та фермер хўжаликларининг хар бирига ўртача 68,8 гектардан ер тўғри келади - бу республикада энг юкори кўрсаткичлардан саналади. Сардоба туманида хам бу даража бирмунча юқори, Сирдарё туманида эса у пастрок (29-жадвал). Фермер хўжаликлари 2013-йшт якунларига кўра ўртача 41,3 фоиз қишлок хўжалиги ялпи хосилини таъминлаган. Боёвут ва Ховос туманларидаги кўрсаткич эса янада юкори.
Шундай қилиб, Сирдарё вилоятида қишлок хўжалиги катта ахамиятга эга. Бироқ иктисодиётнинг бу тармоғида муаммолар хам оз эмас. Чунончи, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, канал, дренаж ва коллекторларни тозалаш, ерларнинг иккиламчи шўрланишига қарши кураш, пахта хосилдорлигини ошириш, агросаноат мажмуасини ривожлантириш каби масалалар минтақанинг долзарб вазифаларидир.
Ижтимоий сохалар. Чўл шароитида ижтимоий инфратузилма тизимини мукаммал яратиш, таълим, соғликни сақлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши айниқса мухимдир. Сабаби, бу худудда яшовчилар качондир бошқа туман ва вилоятлардан кўчиб келган, бинобарин, уларнинг муқим яшаши учун тегишли шарт-шароитларни яратиш катта ахамиятга эга.
Сирдарё вилояти фермер хўжаликлари хакида маълумотлар
[201} и.)


Download 350,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish