4. Етакчи банк томонидан муаммоли кредитлар пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар. Амалиётда банклар томонидан ўз мижозларини кредитлаш ҳамиша самарали натижалар билан якунланавермайди. Айрим ҳолларда корхоналарнинг ўз бизнес-режаларининг номукаммал ишлаб чиқишлари ва фаолиятини мақсадли амалга оширилмаганликлари, шунингдек бошқа турли сабаблар натижасида банклар томонидан такдим этилган кредитларнинг қайтаралиш муаммоси вужудга келади.
Албатта, муаммоли кредитлар ўз - ўзидан пайдо бўлмайди ва уларни вужудга келтиришнинг ўзига хос омилари мавжуд бўлади.
Муаммоли кредитларни келтириб чиқарадиган омилларнинг белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
Кредитнинг мўлжалланган мақсадлари бўйича ишлатилмаслиги.
шартнома, бизнес - режада, техник - иқтисодий асослаш ва бошқа кредит ҳужжатларида кўрсатилган жадвалларнинг амалга ошмаслиги:
молиявий статистик ҳисоботни “узатиш” жадвалининг амалга ошмаслиги;
сифатсиз асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни ўзлаштириш ва рақобатбардош бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чикариш.
3. Қарз олувчининг молиявий - иқтисодий ҳолатининг ёмонлашиш тенденцияси, шу жумладан:
муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини вужудга келиши (амалиётда 90 кундан ошган);
маҳсулот сотилишининг сустлашиши;
қарз олувчининг фаолиятидаги режаларида кескин ўзгаришлар юз бериши;
қарз олувчининг ҳолатининг тармоқларда ёки сотиш бозорида ёмонлашиши.
4. Қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятини бажара олмаслигига олиб келувчи “форс- мажор” ҳолатларининг вужудга келиши, жумладан:
- қарз олувчининг ишлаб чиқарган маҳсулоти нархининг пасайишига сабаб бўлувчи омилларнинг келиб чиқиши;
- раҳбарият ва мулкдорлар таркибидаги радикал ўзгаришлар оқибатида менежментнинг ёмонлашуви;
- мол етказиб берувчиларнинг хом-ашё ва материалларни ўз вақтида етказиб бера олмасликлари;
- қарздорнинг бизнес ҳамкорлари ишончсизлигини кўрсатувчи далиллар вужудга келиши.
Кредитлар муаммоли бўлиб қолган пайтларда тўрт босқич асосида ташкилий тадбирлар ўтказилади.
Биринчи босқич. Агар қарз олувчининг вақтинчалик молиявий қийинчиликлари туфайли лойиҳалар амалага оширилишида содир бўлган ўзгаришлар кузатилса, қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
а) банк бўлинмаларининг маъсул ходимлари билан фикр алмашиши;
б) қуйидаги мақсадларда хўжалик органларига ташриф буюриш: лойиҳанинг бажарилишини баҳолаш; қарз олувчининг раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш; лойиҳанинг ривожланиш муаммоларини ўрганиш; рискларни баҳолаш; кредитнинг ўзлаштиришнинг қолган даврига лойиҳанинг бизнес-режасини ўрганиб чиқиш; корхона ишлаб чиқаришини бир маромда ташкил этиши учун қарз олувчилар ва манфатдор шахслар ўртасида музокаралар олиб бориш; муаммоли кредитларнинг ҳал этилишини ташкил этиш мақсадида кредит комитетини жалб этиш ва улар билан музокаралар олиб бориш.
Иккинчи босқич. Қарз олувчининг кредит юзасидан муддати ўтган қарзлар бўйича мажбурияти. Бу босқичда кўриладиган чора - тадбирлар қуйидагилар:
а) қарз олувчининг дебиторлик мажбуриятлари билан ишлаш. Бу қарз олувчи фаолиятига боғлиқ ҳамма фаолиятлар таҳлилини талаб этади. Мажбуриятлар занжири тузилади, бир - бирига боғлиқ мажбуриятлар қопланиши схемаси ишлаб чиқилади;
б) мижознинг ҳисоб - рақами ёпилади. (Амалиётда фақат чиқим қисми). Таъсир этишнинг бу тури жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилади, чунки бу қарз олувчининг айланма маблағларини бутунлай йўқотишга олиб келиши мумкин;
с) тўлов муддатини узайтириш кредитни узайтиришни амалга оширишда барча молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили амалга оширилади, пул билан таъминланганлик текширилади, бизнес - режа ишлаб чиқилади ва материаллар лойиҳалар мониторинги бошқармасига тақдим этилади.
Бу ерда ўзгарган кўрсаткичлар ёрдамида янги лойиҳа мониторинги режаси ишлаб чиқилади ва хулосалар билан биргаликда лойиҳа бўйича кредит комитетига тақдим этилади. Кредит анкетаси тузилади ва кредит портфели мониторинги бошқармасига берилади ҳисоботнинг ҳамма турлари ва маълумотлар базаси бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.