Room 5 - «ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ» — Амир Телдонинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи тарихий асар. «Тузуки Темур» ва «Тузукоти Темур» номлари билан аталган. Амир Темурнинг «Тузуклар» муаллифи эканлигини эътироф этадиган олимлар кўпчиликни ташкил этади. Булар орасида «Темур тузуклари»нинг инглизча таржимонлари ва ноширлари Деви ва Уайтлар, машхур турк қомусий олими Шамсуддин Сомий, қўлёзмаларнинг йирик тадқиқотчиси Н. Д. МиклухоМаклайлар ҳам бор. Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, асар 16—17-а. ларда Ҳиндистонда ёзилган.
- Асар 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоийсиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, жумладан, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонни ўз тасарруфига киритиши, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамиш, турк султони Боязид I Йилдиримга қарши ҳарбий юришлари, улкан салтанатини мустаҳкамлаш учун турли ижтимоий табақаларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган.
- Иккинчи қисм машҳур жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият, панднасиҳатлари ва ўгитларидан иборат. Унда давлатни идора этишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини танлаш, армиянинг тузилиши ва жанг олиб бориш қоидалари, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошликларининг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва б. мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш йўсини ва б. хусусида гап боради.
- Асар Амир Темур давридаги ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. «Темур тузуклари» («Тузуки Темурий»)нинг фанда қайд этилган илк нусхаси эски ўзбек тилда битилганлиги маълум. Бу усмоний турк ҳокимларидан бири — Яман ҳокими Жаъфар Пошо (ҳукмронлик йиллари 1607—12) нинг кутубхонасидаги туркий тилда ёзилган асар билан боғлиқ. «Тузуки Темурий»нинг суз бошида келтирилишича, ўртаосиёлик Мир Абу Толиб Ҳусайний алАризий атТурбатий Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага ҳаж қилган вақтида асарни ўқишга муяссар бўлган ва 1610 й. Жаъфар Пошонинг топшириғи билан уни форс тилига ўгирган. Бизгача ана шу форсий нусха тош босмалар, замонавий нашрлар ва қўлёзмалар шаклида етиб келган. Ҳусайний Турбатий форсча таржимани 1637 й. бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга (1628—57) тортиқ қилган. Шоҳ Жаҳон таржима билан танишиб чиқиб, унда айрим ноаникликлар ва камчиликлар топган ҳамда йирик олим, Декан вилоятининг қозикалони Муҳаммад Ашраф Бухорийни (вафоти 1652 й.) ҳузурига чақиртириб, мазкур таржимани мўътабар асарлар, хусусан, Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»си ва шунга ўхшаш муҳим манбаларга солиштириб чиқиш ва шу йўл билан таржимадаги хато ва камчиликларни бартараф қилишни топширган. Муҳаммад Ашраф Бухорий кўрсатмага кўра, Мир Абу Толиб алҲусайний атТурбатий нусхасини диққат билан таҳрир қилган. Шу зайлда асарнинг янги, тўлдирилган таҳрири вужудга келади ва у «Малфузоти Темурий» («Темурнинг айтганлари») ва «Воқеоти Темурий» («Темурнинг бошидан кечирганлари») номи билан танилади. Кейинчалик ундан кўплаб нусхалар кўчирилгани маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |