Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


 Саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

2.4. Саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар 
 
Саноат тармоқлари тузилмасини тавсифлаш учун айрим тармоқлар 
ўртасидаги маълум ишлаб чиқариш алоқадорлигини ифодаловчи миқдорий 
нисбатларни аниқлаб олиш керак. Бу муаммони ҳал этиш учун бир қатор 
кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улардан бири тармоқлар ўртасидаги 
нисбатларни ифодаласа, иккинчиси маълум давр ичидаги тузилмавий 
ўзгаришларни, учинчиси эса, ишлаб чиқариш алоқаларини ифодалайди.
Тармоқ тузилмасини ифодаловчи кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар 
киради: 

мустақил саноат тармоқларининг сони;

тармоқларнинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги салмоғи; 

тармоқ ривожининг суръати; 

тармоқнинг илгарилаб кетиш коэффициенти. 
Мустақил саноат тармоқларининг сони мамлакат индустриал 
тараққиёти, унинг иқтисодий ва илмий-техник салоҳияти, иқтисодий 
жиҳатдан мустақиллигини ифодалайди. 
Тармоқ структураси унинг ялпи маҳсулотининг саноат ишлаб чиқариши 
умумий ҳажмидаги улуши, ходимлар сони ва асосий фондлар қийматидаги 
салмоғи кўрсаткичлари билан ўлчанади. 
Саноат тармоқлари орасидаги юзага келган мутаносибликлар ва 
уларнинг ўзгаришига ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси 
ҳамда бошқа бир қатор омиллар таъсир этади. 


101 
Саноат ишлаб чиқариши тармоқ тузилмасини белгиловчи асосий 
омилларга қуйидагилар киради: 

фан-техника тараққиёти ва инновациялар, уларнинг ютуқларини ишлаб 
чиқаришта жорий этиш; 

материал ва ёқилғи, энергетика ресурсларининг иқтисодий тежалишини 
кучайтириш; 

ишлаб 
чиқаришни 
махаллийлаштириш, 
диверсификациялаш, 
ихтисослаштириш, кооперативлаштириш даражаси; 

саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари; 

аҳолининг моддий ва маданий даражаси ўсиши; 

ижтимоий-тарихий шароитлар; 

мамлакатнинг табиий ресурслари ва уларни ўзлаштириш даражаси; 

мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрни ва бошқа 
мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлиги. 
Саноат тармоқ тузилмаси ўзгаришига энг кучли таъсир кўрсатувчи 
омиллардан бири фан-техника тараққиётидир. Фан-техника тараққиёти энг 
аввало, янги меҳнат воситалари ва маҳсулотнинг янги турларини яратиш, 
мавжуд асбоб-ускуналар ва технология жараёнларини такомиллаштириш, 
янгиларини жорий этиш билан боғлиқ. Бу эса, мавжуд саноат тармоқларидан 
янгидан-янги соҳаларнинг ажралиб чиқишига ва шаклланишига туртки 
беради. Натижада прогрессив ҳисобланган автомобилсозлик, асбобсозлик, 
радиотехника ва электроника, лазер технологияси тез суръатлар билан 
ривожланади. 
Бундан ташқари, фан-техника тараққиёти туфайли янги прогрессив хом 
ашё, материаллар, ёқилғи, энергия турларидан фойдаланиш саноатда ишлаб 
чиқариш характерини ўзгартиради. Юқори тежамкорликка эга бўлган хом 
ашё, материал ярим-фабрикатлар ва ёқилғи ишлаб чиқарадиган тармоқлар 
истеъмолчи 
тармоқларга 
маҳсулот 
етказиб 
бериш 
кўламини 
кенгайтиришлари натижасида халқ хўжалигининг бошқа тармоқлар 


102 
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи нисбатан камаяди. Масалан, сунъий ва 
синтетик толани ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши тўқимачилик 
саноатида бир сўмлик маҳсулот учун сарфланадиган табиий тола сарфини 
қисқартиради. Натижада маҳсулотнинг материалталаблиги камаяди ва саноат 
билан қишлоқ хўжалиги, саноатнинг қазиб олувчи тармоғи билан ишлов 
берувчи тармоғи ўртасидаги нисбат ўзгаради. 
Саноат тузилмасининг ўзгаришига ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
ижтимоий 
шакллари 

концентрациялаш, 
маҳаллийлаштириш 
ва 
диверсификациялаш жуда катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришда кичик 
корхоналарнинг кўпайиши тармоқ тараққиётини тезлаштиргани ҳолда унинг 
умумсаноат 
маҳсулотидаги 
миқёси 
ошишига 
олиб 
келади. 
Махаллийлаштириш замонавий талабларга жавоб берувчи, рақобатдош ва 
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш хажмини ошириш, 
асоссиз импорт хажмини қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш каби 
масалаларни ҳал этади. Диверсификациялаш эса корхона ва тармоқларнинг 
фаолият соҳаларини ўзгартириш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотларни кўпайтириш ва уларнинг хилма-хиллигини таъминлайди. 
Мустақиллик даврида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш туфайли 
машинасозликда бутловчи буюмлар саноати, асбоб-ускуна саноати
асбобсозлик, электроника ва бошқа соҳалар ташкил топди. 
Аҳолининг моддий фаровонлигининг ўсиши ҳам саноат тармоқлари 
тузилмасининг ўзгаришига муҳим таъсир кўрсатади. Бу омил таъсири остида 
енгил 
ва 
озиқ-овқат 
саноатларида 
чиқариладиган 
маҳсулотлар 
номенклатураси ва ассортименти ўзгаради, шунингдек, маданий-маиший 
буюмлар — мебель, телевизор, музлаткичлар, кондиционерлар, кир ювиш 
машинаси, мотоцикл, велосипед, спорт анжомларини ишлаб чиқарадиган 
махсус тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳалари ташкил топади. 
Саноат тармоқлари тузилмасига таъсир кўрсатувчи энг муҳим 
омиллардан яна бири — мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни 
ҳисобланади. 


103 
Мустақиллик йилларида республика саноатининг тармоқ тузилмасида 
муҳим ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, 2018 йил якунларига кўра, қишлоқ, 
ўрмон ва балиқ хўжалигида 0,3 % даражасида ижобий ўсиш суръати қайд 
этилди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига таъсири 0,1 ф.п. ни 
ташкил этди. 
12-чизма 
2018 йилда ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилдаги нархларга нисбатан 
128,1 фоизни ташкил этди. ЯИМ дефлятори индексининг энг юқори 
кўрсаткичлари саноат тармоғида – 144,3 % ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ 
хўжалигида – 128,6 % қайд этилди. 
Республиканинг ўртача даражасидан паст бўлган дефлятор индекслари 
қурилишда – 123,9 %, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 
117,8 %, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқада – 111,0 %, бошқа хизматларда 
– 124,8 % ва маҳсулотларга соф солиқларда – 124,1 % қайд этилди.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish