Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

Диверсификация
- 1) товар стратегияси тури, унга асосан корхона 
ишлаб чикарилаётган махсулотлар сонини кенгайтиради; 2) янги бозорларни 
эгаллаб олиш ва кушимча фойда олиш максадида ишлаб чикаришнинг бир-
бири билан боглик булмаган икки ёки ундан ортик турини бир вактнинг 
узида кенгайтириш ва ривожлантириш. 
Жаҳон бозорларидаги кескин кураш иқтисодий ўсиш суръатларининг 
пасайиши ва техник тараққиётнинг сусайиши ўнлаб чиқарищда туб 
ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилди
,
чунки ишлаб чиқариш учун 
илғор техника ва технологияларни сотиб олишнинг ўзи етарли бўлмай қолди. 
Диверсификация капитал тўпланувининг кенг тарқалган шаклларидан бирига 
айланиши кўп жиҳатдан айнан мана шу билан тушунтирилади. 
Хўш, диверсификациянинг ўзи нима? Унинг моҳиятини белгилаб 
берувчи услубий ёндашув қандай? Унга берилган иқтисодий таърифлардаги 
асосий фарқлар нималардан иборат? 
«Диверсификация» лотинча (diversificatio) сўзидан олинган бўлиб 
ўзгариш, ҳар хиллик, бир oз нарсага кўп томонлама, комбинациялашган, кўп 
тармоқли тус бериш каби маъноларни англатади
44

1.
«Диверсификация» атамасига ғарб олимлари томонидан жуда кўп 
таърифлар берилган. Улар томонидан келтирилган таърифлар ишлаб 
44
Словарь иностранных слов, М, "Славянский дом книги", 1998. - 509 с. 


213 
чиқариш шароитларининг ўзгариши, ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши билан такомиллашиб борди. Бир сўз билан айтганда 
диверсификацияга берилган таърифларда қуйидагича берилган: Кўп шакллик 
мулкчилик тамойили (хусусий, жамоат ва давлат мулклари). 
2.
Белгиланган маънавий-аҳлоқий ҳудуд доирасида иқтисодий 
эркинлик тамойили. 
3.
Ижтимоий адолат тамойили. 
Диверсификация жараёнига берилган замонавий таърифлар орасида 
англиялик иқтисодчилар Бэннок, Бакстер ва Девнслар томонидан 
келтирилган таърифга эътиборан «диверсификация-бу бирор фирма ёки 
географик минтақада товарлар ва хизматлар доирасини кенгайтиришдир». 
Кўрсатиб турибдики, бу таърифда диверсификацияга жараён сифатида 
қаралиб, асосий эътибор унинг натижасига қаратилмоқда. Уларнинг 
фикрича, диверсификация жараёнининг зарурияти корхоналар ва фирмалар 
фаолиятининг анъанавий бозорларда даромадлилик даражасининг пасайиши, 
уларда керагидан ортиқча капитал ёки бошқарув ресурсларининг 
мавжудлиги, иқтисодий хавф-хатар ва корхоналарнинг циклик жараёнларга 
боғлиқлигини камайтириш билан боғлиқ. 
Қуйидаги таъриф бирмунча аниқроқ ва кенгроқ бўлиб, унда 
диверсификация жараён ва муайян субъектлар томонидан амалга 
ошириладиган тадбир сифатида талқин қилинади: «диверсификация — 
алоҳида олинган корхона ёки конгломерат ёхуд иқтисодиёт томонидан ишлаб 
чиқариладитан товарлар ва хизматлар турининг ошишидир. Диверсификация 
иқтисодиётда табиий жараён сифатида рўй беради. Айрим ҳолларда эса 
бизнес соҳиблари ёки давлат томонидан тор доирадаги маҳсулотларга 
(айниқса уларга бўлган талаб ўзгарувчан бўлган шароитда) боғлиқ бўлиб 
қолиш хатарини камайтириш учун амалга оширилади». Ушбу таъриф 
диверсификация жараёнларини амалга оширишнинг микро ва макро 
даражаларини қамраб олганлиги билан ҳам диққатта сазовордир. Аммо 
диверсификацияни шарт қилиб қўювчи сабаблар унда тўлиқ ёритилмаган. 


214 
Чунки диверсификация фақат тор доирадаги маҳсулотларга боғлиқ бўлиб 
қолишга барҳам бериш учун амалга оширилмайди. 
У янги бозорларни эгаллаш, анъанавий бозорлардаги улушни ошириш, 
капитал учун янги соҳаларни излаш, ишчи кучини сақлаб қолиш ва бошқа 
мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Британиялик Сюзан Мейхъю нуқтаи назари ҳам ушбу концепцияга анча 
яқин. У диверсификацияга «саноат ишлаб чиқаришни кенг доирадаги 
фаолият турларига ёйиш ва шу орқали факат бир турдаги маҳсулотта ўта 
боғлиқ бўлиб қолмаслик учун қўлланиладиган тадбир» сифатида таъриф 
беради. У ўз фикрини давом эттирар экан, диверсификациянинг қуйидаги 
турларини ажратиб кўрсатади
45


горизонтал диверсификация; 

концентрик диверсификация; 

конгломерат диверсификация; 

меҳнат билан таъминлашнинг минтақалар бўйича 
диверсификацияси; 
Машина ёки малакани камроқ мослаштиришни талаб қилувчи 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантириш горизонтал 
диверсификациядир. Концентрик диверсификация янги бозорларни эгаллаш 
учун бир маҳсулотнинг ўзини кенгроқ ишлатишдир. Конгломерат 
диверсификация бозорлар, технология ва махсулотлардаги ўзгаришлар 
туфайли саноат тармоғининг янги соҳаларга ўсишидир. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish