Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


  5.3. Маҳаллийлаштириш: унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

 


199 
5.3. Маҳаллийлаштириш: унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни 
 
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш деганда ишлаб чиқаришни 
маҳаллий шароитга ва замонавий талабларга мослаштириш тушунилади. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инқирозга қарши чоралар 
дастурида
 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-овқат ва бошқа 
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш 
тадбирлари аҳамиятли ўрин тутади.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш – саноат ишлаб чиқаришининг 
турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали қўлланилувчи 
деталлар, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни 
маҳаллий хомашё ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга ўтказиш 
жараёнидир. 
Импорт ўрнини босиш самараси – маҳаллийлаштириш жараёнини 
амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган 
хизматлар натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қийматидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Мирзиёевнинг 
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “мамлакатимиз иқтисодиёти 
тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш 
бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал 
қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур”-деб таъкидлаб ўтилди
36
.
Ушбу маърузада давлат раҳбари мазкур соҳанинги ҳолатига танқидий баҳо 
бериб машинасозлик комплексида импорт ҳажми экспортдан бир неча 
баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса импортга нисбатан 
20 фоиздан ҳам эканлиги, ҳамда айни вақтда машинасозлик комплекси, 
36
Mirziyoev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining 
kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. –T.: O‘zbekiston, 2017. – 34 b. 


200 
«Ўзфармсаноат» консерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 
тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ўнлаб марта кўп 
эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга «Ўзқурилишматериаллари» 
аксиядорлик 
жамияти 
ва 
«Ўзбекнефтгаз» 
компанияси 
тизимида 
маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан 25-30 
фоиздан ошмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Юқоридагилардан 
келиб 
чиқиб, 
Ҳаракалар 
стратегиясидаги 
мамлакатимизнинг 2017 йил учун дастурида экспортга мўлжалланган 
маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган 
иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини 
тасдиқлаш кўзда тутилган
37
. Мазкур ишларни амалга ошириш янги ишлаб 
чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош, 
экспортбоп маҳсулот ҳамда материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий 
технологияларни жорий этишга хизмат қилади. Маҳаллийлаштириш дастури 
ўз мазмунига кўра республикамиз корхоналарида замонавий талабларга 
жавоб берувчи, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни 
маҳаллий хомашё ва материаллардан ишлаб чиқариш, ва уларнинг ҳажмини 
ошириш, асоссиз импорт ҳажмини қисқартириш, экспортбоп маҳсулотларни 
кўплаб ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш каби мақсадларни 
намоён этади. Мазкур дастурнинг ривожланиш босқичлари Президентимиз 
ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар, 
жумладан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 
январдаги 18-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 
йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори; Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сонли қарори; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-
сонли қарори орқали белгилаб берилган. 
37
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar 
strategiyasi to‘g‘risida» gi Farmoni. 7 fevral 2017 yil. http://press-service.uz/uz/document/5482/. 


201 
Маҳаллийлаштириш жараёнларини кучайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб 
чиқарувчиларни янада рағбатлантириш мақсадида “Маҳаллийлаштириш 
дастури”га лойиҳаларни киритишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга 
қўйиладиган қуйидаги ягона мезонлар ва талаблар мажмуи ишлаб чиқилган: 

иқтисодиёт вазирлигининг хулосасига кўра мамлакат саноатини 
ривожлантиришнинг асосий устуворликларига мувофиқлик; 

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш 
учун қувватлар ва хом ашё ресурсларининг мавжудлиги; 

маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда 
ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида
30 фоизга этиши; 

ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позицияси бошланғич хом 
ашёга таққослаганда камида биринчи 4 белгилардан бири даражасига 
ўзгариши таъминланиши; 

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг сотиш нархи ана шундай импорт 
қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаганда лойиҳанинг иқтисодий 
ўзини қоплаши (Ўзбекистонгача бўлган транспорт сарф-харажатлари, 
божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда); 

иқтисодиёт ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирликларининг хулосаларига кўра маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга 
ички ва ташқи бозорларда барқарор талабнинг мавжудлиги; 

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар 
бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни 
бошқариш тизими жорий этилиши. 
Белгиланган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар натижасида 
Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-
йилга ошиб бормоқда. Шунингдек, мамлакатимизда озиқ-овқат ва бошқа 


202 
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга 
ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Бу масалага оид дастурларда мамлакатимиз ишлаб чиқариш 
корхоналари учун кенг кўламли рағбатлантириш тизими назарда тутилган. 
Жумладан, улар учун 2016 йилнинг 1 январигача қуйидаги солиқ ва божхона 
имтиёзлари берилган эди: 

гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирма ва кичик 
корхоналар учун бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни техник қайта 
жиҳозлаш ва модернизасия қилишга мақсадли равишда йўналтириш шарти 
билан ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга қисқартириш; 

тайёр ноозиқ-овқат товарларнинг муайян турларини ишлаб чиқаришга 
ихтисослашган корхоналарни фойда ва мулк солиқларидан, микрофирма ва 
кичик корхоналарни ягона солиқ тўловидан озод қилиш.
2015-2019-йилларда 
тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва 
материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 
корхоналар томонидан саноат маҳсулотларининг 80 дан ортиқ янги тури 
ўзлаштирилди. 2016-йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қиймати 
6145,8 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб 
чиқарилди ва ўсиш 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарни, 
импорт ўрнини босиш самарадорлиги 2,1 миллиард долларни ташкил қилди. 
2016 йилда маҳаллий хомашё ресурсларини босқичма-босқич чуқур 
қайта ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини 
кенгайтириш тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш 
суръатларига эришилди. Хусусан, тўқимачилик буюмлари, кийим ва чарм 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш 111,7 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари 110,8 
фоиз, фармацевтика маҳсулот ва препаратлари 123,9 фоиз, кимё 
маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлари 129,7 фоиз, бошқа норуда 
менерал маҳсулотлар 113,8 фоизга ошди
38

 
38
 
http://www.uza.uz/oz/politics/zbn-respublikasi-vazirlar-ma-kamasining-mazhlisi-t-ris-15-01-2017
 


203 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish