Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet10/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

4. Диннинг жамиятдаги функциялари. Диннинг «функция» ва «роль» тушунчасини фарқлаш лозим, улар бир бири билан боғлиқ, лекин ўхшаш эмас. Функция - бу диннинг жамиятдаги ҳаракат усули бўлса, роль - бу функцияни бажариш натижаларининг жами йиғиндисидир. Диннинг бир нечта функциялари мавжуд: дунёқарашни шакллантириш, компенсатор, коммуникатив, регулятив, интеграллаш-дезинтеграллаш, маданиятни тарғиб қилиш (культуротранслирующая), легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш.
Дунёқарашни шакллантириш функцияси динда инсон, жамият, табиатга нисбатан аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Дин ҳаётни (мавжудотни) маълум нуқтаи назардан тушуниш (дунёни тўла ва ундаги айрим ҳодиса ва жараёнларни алоҳида тушунтириш), дунёни кузатиш (ҳис қилиш ва идрок этиш орқали дунёни акс эттириш), дунёни ҳис қилиш (ҳиссий қабул қилиш ёки рад этиш), дунёвий муносабат (баҳо бериш) ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Диний дунёқараш Яратганга нисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. Бунда мавжуд борлиққа тушунча бериш динга ишонганлар учун турли чеклашлар доирасидан чиқиш имконини беради, ёрқин келажак, ҳузур-ҳаловатга эришиш учун умид, азоб-уқубат, бахтсизлик, ёлғизлик, тушкунликдан озод бўлишни қўллаб­-қувватлайди.
Компенсатор функция ҳам одамларнинг онгини қайта шаклланишини, ҳам турмушнинг объектив шарт-шароитларини ўзгартиришдаги чекланиш, қарам бўлиш ва ожизликни тўлдиради. Руҳий эркинлик орқали реал жабр-зулм бартараф этилади; ижтимоий гуруҳлар гуноҳга ботиш ва азоб чекиш борасида тенг ҳуқуқлик бўлади; диний ташкилотлар томонидан бериладиган хайр-эҳсонлар, меҳр-шафқат, тарбия, даромадларни қайта тақсимлаш мазлумларнинг мусибатини енгиллаштиради ва ҳ.з. Умуман олганда, руҳий зарбаларни бартараф этиш, тасалли бериш, катарсис ва маънавий озуқа олиш каби компенсациянинг психологик аспектлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Коммуникатив функция мулоқотни таъминлайди. У ҳам диний, ҳам диний бўлмаган фаолият ва муносабатларда вужудга келади, ахборот алмашиш, ўзаро таъсир кўрсатиш, инсонни инсон томонидан идрок этиш жараёнларини ўз ичига олади. Диний онг икки хил мулоқотни белгилайди: диндорларнинг ўзаро бир-бирлари билан мулоқоти ва диндорларнинг ибодат, намоз, медитация, махфий қарашлар пайтидаги медиатор ва воситачилари томонидан гипостазир жонзотлар (худо, фаришта, ўлганларнинг руҳи, авлиёлар ва б.) билан мулоқоти.
Регулятив функция маълум бир ғоялар, қадриятлар, йўл-йўриқлар, стереотип қолиплар, фикрлар, анъаналар, русумлар, институтлар орқали индивид, гуруҳ ва жамоаларнинг фаолияти, муносабатлари, онги ва ахлоқини бошқаришдан иборат. Айниқса, меъёрлар тизими (диний ҳуқуқ, ахлоқ ва ҳ.з.), намуналар (тақлид учун кўпсонли мисоллар), назорат (қоидалар бажарилишини кузатиш), рағбатлантириш ва жазо бериш (ҳақиқий ва ўлимдан кейин тақдирланишига ваъда бериш) муҳим аҳамиятга эга.
Интеграцион-дезинтеграцион функцияси индивид, гуруҳ ва институтларни бир томондан бирлаштиради, бошқа томондан уларни ажратади. Интеграция шахслар, айрим ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, бир бутун жамиятдаги барқарорлик ва чидамлиликни сақласа, дезинтеграция уни заифлашишига олиб келади. Интеграцион функция маълум бир маънода ягона диний эътиқод мавжуд бўлганда амалга оширилади. Агар шахсларнинг диний онги ва хулқ-атворида бир-бирига мувофиқ бўлмаган ғоялар, ижтимоий гуруҳ ва жамиятда бир-бирига қарама-қарши конфессиялар пайдо бўлса, диннинг функцияси дезинтеграцион бўлади.
Маданиятни тарғиб қилиш функцияси олдин маданиятнинг маълум бир қатламлари - ёзув, китоб босиш, санъатнинг умуман ривожланишига ёрдам берган бўлса, ҳозирда баъзи маданий феноменларни рағбатлантириб, баъзиларини инкор этган ҳолда диний маданий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, илмий-маънавий меросни наслдан наслга қолдириш вазифаларини бажаради.
Легитимлаштириш-делегитимлаштириш функцияси баъзи жамоат тартиблари, институтлар, муносабатлар, меъёрлар, намуналарни мажбурият сифатида қонуний қилиш ёки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини амалга оширади. Дин маълум ҳуқуқий талаб ва мажбуриятларни илгари суради ва унинг асосида баъзи кўринишларга, уларга маълум муносабатни шакллантирган ҳолда баҳо беради. Бунда мажбурий ва эътироз қилиб бўлмайдиган характер муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан қисқа хулоса қилиб айтганда, дин инсоният тарихида, биринчидан, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий ҳулқ-атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмалашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган.
5. Динларни таснифлаш. Диншунослар турли илм-фан соҳа вакиллари бўлиб, динларни ўзлари хос бўлган илм йўналиши нуқтаи назаридан ўрганиб, турлича ёндашганлар. Шунинг учун улар ўртасида баъзи ихтилофлар бўлиши табиийдир. Масалан, дин тарихи билан шуғулланувчи олимлар динларнинг юзага келиш тарихига кўра даврий жиҳатдан ёндашиб тадқиқ этганлар. Бошқа бир гуруҳ олимлар динларни пайдо бўлган ва тарқалган минтақаларига кўра тадқиқ этганлар. Айрим диншунослар диний нуқтаи назардан ёндашиб, динларни ўрганганлар.
Жумладан, Йоаким Вах (Joachim Wach), динларни «асосчиси бор динлар», «анъанавий (расм-русумли) динлар»га, Густав Меншинг эса «миллий динлар», «жаҳон динлари» кўринишида иккига бўлади. Аннемари Шиммель эса динларни - илк-қабилавий, миллий, жаҳон динлари, деб учга бўлади. Шу билан бирга баъзи тадқиқотчилар қуйидаги таснифни келтирадилар:

  1. Сакраментал (диний маросим ва расм-русумларга таянувчи) дин,

  2. Профетик (Пайғамбарларга таянувчи) дин,

  3. Мистик (руҳий оламга йўналтирилган) дин.

Ислом уламолари динларни, «ҳақ» ва «ботил» ёки ваҳийга таянувчи илоҳий динлар, ваҳийга таянмайдиган табиий динлар каби иккига бўлишган. Ибн Ҳазм (ваф. 456/1064) ва Шаҳристоний (ваф. 548/1183) каби мусулмон тадқиқотчилари, ҳақ динлар учун «милал», ботил динлар учун эса «ниҳал» сўзларини ишлатишни маъқул деб топишган.
Динларни таснифлашда минтақавий ёндашувдан ҳам кенг фойдаланилиб, унинг ўзига хос жиҳати шундаки, минтақадаги айнан бир динни иккинчи динга таъсири ва ўзаро қоришуви ёки турли минтақа динларини ўзаро ўхшаш жиҳатлари ёки фарқли томонларини ўрганишдан иборат. Динларни қуйидаги омиллар асосида таснифга бўлиш мумкин:
1. Қитъаларда тарқалишига кўра Африка, Осиё, Европа, Америка ва Австралия динлари тарзида таснифлаш. Бироқ бу унчалик муносиб тасниф эмас. Чунки, шундай динлар ҳам борки, улар бир неча қитъаларга тарқалган. Хусусан, ислом ва христианлик деярли барча қитъаларда мавжуд. Шунингдек, баъзи қитъаларда озчиликни ташкил этувчи бошқа динлар вакиллари ҳам бўлиши билан бирга деярли аксар аҳоли бир динга эътиқод қилади. Масалан, Европада асосан христианлик кўп тарқалган, ислом дини Америкага нисбатан Африкада кўпроқ тарқалган. Осиё қитъасида ислом, ҳиндуийлик, буддавийлик, конфуцийлик, синтоийлик динлари аралаш тарқалган. Баъзан бир қитъада пайдо бўлган дин бошқа қитъада кенг ёйилган. Масалан, христианлик Фаластинда вужудга келган бўлса-да, асосан Осиё қитъасидан ташқарида тарқалди.
2. Жўғрофий минтақасига кўра Шарқ динлари ва Ғарб динлари тарзида таснифлаш. Бу дунёнинг қутбларга бўлинишига монанд сиёсий ва маданий тафовутни акс эттирувчи кенг жўғрофий таснифдир. Шарқ динларига ҳиндуийлик, буддавийлик, конфуцийлик, синтоийлик, даолик ва бошқа Узоқ Шарқ динлари киритилади.
Ғарб динларига яҳудийлик, христианлик ва ислом динлари киритилади. Аслида ислом динини Ғарб ёки Шарқ дини деб бўлмайди. У жўғрофий жиҳатдан Шарқда юзага келиб, Ғарб мамлакатларида ҳам кенг тарқалган. Яҳудийлик ва христианлик хам аслида Шарқ динлари бўлиб, Яқин Шарқда вужудга келган ва Ғарб мамлакатларида кенг ёйилган.
3. Қадимги динлар сиёсий минтақаларга кўра Месопотамия динлари, Сурия минтақаси динлари, Кичик Осиё ёки Онадўли динлари, Форс динлари тарзида таснифланади.
4. Динларнинг мамлакатлар ҳудудларига кўра Фаластин динлари, Арабистон ярим ороли динлари, Мексика динлари, ҳинд динлари, Хитой динлари, Япон динлари тарзида таснифланади.
Узоқ Шарқ динлари каби баъзи минтақа динларини диний мавзусига кўра аниқ белгилаш имкони бўлмаган кўп ҳолларда жўғрофий тасниф қулай илмий таснифдир. Масалан, яҳудийлик, христианлик ва ислом динларини тавҳид (яккахудолик, монотеизм) асосида умумлаштирилса, Узоқ Шарқ динларини ягона диний тушунча асосида умумлаштириб бўлмайди. Бундай ҳолатда муаммонинг ечими сифатида жўғрофий таснифга мурожат қилиш мумкин.
Динлар унга эътиқод қилувчиларнинг сони, миқёси, ўзининг маълум миллат ёки халққа хослиги ёхуд миллат танламаслигига кўра турли гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар сон жиҳатдан қанча бўлишидан ёки назарий жиҳатдан қанчалик етук бўлишидан қатъи назар, уларни мутлақлаштириб бўлмайди. Чунки ҳар қандай тасниф маълум бир жиҳатга эътибор бериб, бошқа қирраларни қамраб ололмайди. Ҳозирги кунда дин типологиясида динларнинг қуйидаги таснифлари мавжуд:

  • тарихий-географик жиҳатга кўра;

  • этник жиҳатга кўра;

  • эътиқод қилувчиларининг сонига кўра;

  • ҳозирги даврда мавжудлиги жиҳатидан (тирик ва ўлик диний тизимлар) ва ҳ.к.

Бугунги кунда, диншуносликка бағишланган адабиётларда асосан қуйидаги тасниф келтирилади:

  1. примитив диний тасаввурлар (уруғ-қабила динлари) - тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган;

  2. миллат динлари - маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуийлик (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоийлик (японларга хос) киради;

  3. жаҳон динлари - дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Улар сафига одатда буддавийлик, христианлик ва ислом динларини киритадилар.

Бундан ташқари динлар таълимотига кўра монотеистик - яккахудолик (яҳудийлик, ислом) ва политеистик - кўпхудолик (ҳиндуийлик, конфуцийчилик) динлари ва ҳ.к.га бўлинади. Диншуносликка оид замонавий тадқиқотларда яҳудийлик, христианлик ва ислом динларини Иброҳимий динлар (Авраамические религии) ёки самовий динлар деб аташ ҳам кузатилмоқда.



Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish