Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси


Миссионерлик фаолиятида ижтимоий табақалар билан ишлаш стратегияси



Download 1,15 Mb.
bet38/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

2. Миссионерлик фаолиятида ижтимоий табақалар билан ишлаш стратегияси. Миссионерлар макон ва замонга мослашган ҳолда ўз услуб ва воситаларини доимий такомиллаштириб келганлар. Сўнгги вақтларда улар маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиб, мақсадли иш олиб боришга интилмоқдалар. Жумладан, миссионерлар асосий эътиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аъзолари, илгари ҳеч бир динга эътиқод қилмаган, оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга қаратмоқдалар.
Зиёлиларнинг турли қатламлари ичида санъат соҳаси ходимлари, кутубхоначилар, ўрта мактаб ўқитувчилари, турли идоралар хизматчилари фаол миссионерлик тарғиботи объекти сифатида танланаётганини ҳам қайд этиш лозим. Бундай ёндашувда ўзига хос мантиқ бор. Масалан, прозелит санъаткор санъатнинг ҳиссий-эмоционал таъсир қувватидан фойдаланиб, эътиқодий босим ўтказишда юқори самарадорликка эришиши мумкин бўлса, эътиқодини ўзгартирган кутубхоначида эса «ўлжа» сифатида танланганлар билан якка тартибда ишлаш имконияти мавжуд бўлади.
Миссионерларга табиатан ишонувчан, ташқи таъсирга мойил бўлган ва айни пайтда, ҳаётда сабр-бардошли ва фидоий бўлиш билан бир қаторда ҳамиша маънавий-руҳий кўмакка, қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган аёлларга ҳам алоҳида эътибор билан қарамоқдалар. Уларнинг мақсади жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш, ижтимоий ва миллий тотувлик асосларига раҳна солишдир.
Қайд этилган мисоллар ҳам миссионерлик объекти сифатида танланаётган қатламлар доираси мунтазам равишда кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Миссионерлар ўзларининг тарғиботчилик фаолиятини кучайтириш мақсадида хилма-хил ва турли даврларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиққанлар. Христиан назариётчиси Луис Буш христиан миссионерлари алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлган ҳудуд - шимолий кенгликнинг 10 ва 40-параллеллари орасида жойлашган, деб ҳисоблаб, уни «10/40 ОЙНА», деб атаган эди. Ушбу параллеллар ораси эса буддавийлиқ конфуцийлиқ хиндуийлик, ислом, синтоийлик ва даосизм динлари кенг тарқалган ҳудудлар ҳисобланади. Бу ҳудудда Осиёнинг 40 га яқин, Африка қитъасининг 20 дан ортиқ давлати жойлашган.
Миссионерликда энг аввало ҳудудларга хос хусусиятлар инобатга олинади. Масалан, «10/40 ОЙНА» ҳудудига кирувчи мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолисининг диний қарашлари, турмуш тарзи, миссионерлик фаолиятини олиб боришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар хақида батафсил маълумотлар шакллантирилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунёдаги 3000 га яқин этник гуруҳлар тўлақонли фаолият юритадиган черковларга эга эмас.
«Уиклиф» халқаро христиан миссияси «Хушхабар»ни 600 дан ортиқ тилга таржима қилган. Уларнинг ҳаракатлари натижасида 45 миллион киши «Муқаддас китоб» таржимаси билан танишган.
Ҳозирги кунда ушбу миссия дунё бўйича мавжуд 6913 та тил гуруҳидан 1376 тасида иш олиб бормокда. Бунда аввало тилнинг лингвистик тадқиқоти амалга оширилади ва бу иш охир-окибатда «Инжил» ни ўша тилга таржима қилиш билан якунланади. Миссиянинг дунёнинг 60 давлатида фаолият юритаётган 5277 та ва махсус тайёргарликдан ўтаётган 442 та миссионери олдига ана шундай вазифа қўйилган.
Дунё халқларини инжиллаштириш бўйича мавжуд режалар ҳақида ҳам таъкидлаш лозим. 2002 йилда нашр этилган АҚШда «Бутунжаҳон христианлиги тенденцияси» китобида 2000 йилги кўрсаткичлар ва 2025 йилгача эришиши лозим бўлган ҳолат қиёсий таҳлил қилинган. Хусусан, унда ёзилишича:

  • Ер юзи аҳолисининг «Инжил» билан таништирилиши 73,1 фоиздан 100 фоизга етказилиши;

  • дунё аҳолиси таркибидаги христианларнинг улуши 33 фоиздан 40 фоизга ўсиши;

  • христианларнинг 10 фоизини ташкил қилган миссионерларнинг улуши 20 фоизга кўтарилиши;

  • христианлар ўз даромадларининг 1,8 фоизини черков ҳисобига ўтказиб келишган бўлишса, бу кўрсаткич 3 фоизга етказилиши;

  • ҳар 3000 кишига 1 та миссионер тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига 1 та миссионерни ташкил этиши;

- черков мавжуд бўлмаган, аҳолиси 50000 дан ортиқ 116 та шаҳарнинг барчасида черковлар юзага келиши;
- черковлар тузилмаган 1000 дан ортиқ этник гуруҳнинг ҳар бирида черковлар ташкил этилиши;
- Ё умуман таржима қилинмаган, ёки қисман таржима қилинган барча тилларга «Инжил» таржима қилиниши лозим.
Реал вокелик ва миссионерлар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатларни ўрганиш, афсуски, бу режаларда белгиланган мақсадларга аста-секин бўлса-да, эришилаётганини кўрсатади.
Юқоридагилар билан бир қаторда, миссионерликда ёшларга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаш лозим. Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг асосий объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.
Миссионерликнинг таниқли назариётчиси Патрик Джонстоун талаба ёшларни миссионерлик фаолиятининг асосий объекти деб қараб, ўзининг «Дунё операцияси» китобида шундай ёзади: «Бутун дунёда университет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади. Уларнинг кўплари 20 йилдан сўнг йирик мансабларни эгаллашади». Ушбу фикрлар миссионерларнинг жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганини англаш имкониятини беради.
Хайрия ёрдамлари кўрсатиш ҳам миссионерликдаги энг қадимий ва самарали усуллардан бири ҳисобланади. Бунда турли тадбирлар уюштирилиб, уларга асосан ёшлар жалб этилади. Беғараз дея тақдим этилаётган, аслида жамиятнинг ёрдамга муҳтож қатламларини аниқлаш ва сўнгра улар билан мақсадли иш олиб боришни кўзлайдиган бундай ҳаракатлар ҳатто «Янги йил», «Наврўз», «Хотира ва қадрлаш куни» каби халқимизда кенг нишонланадиган байрамлар давомида ҳам ғаразли мақсадларда амалга оширилиши кузатилган. Миссионерлар ўзлари кўрсатаётган «ёрдамни» шу байрамлар руҳига мослаштиришга ҳам ҳаракат қилмоқда.
Уйма-уй юриб «Хушхабар» етказиш усулининг ўзига хос хусусиятлари. Бу усул миссионерларга одамлар билан куннинг долзарб масалалари ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг дардларига қизиқиш билдириш ва ушбу муаммолардан чиқиш йўлларини кўрсатиб беришни таклиф қилиб, ўз ташкилотларига жалб қилишга асосланади. Бу миссионерликни амалга оширишда энг яхши самара берадиган ва катта маблағ талаб қилмайдиган усуллардан бири ҳисобланади. Масалан, ушбу усулдан фаол фойдалаётган «Иегово шоҳидлари» оқими аъзолари, ўзларини гўёки, Исо Масиҳ ўз ҳаворийларига буюрган йўлдан фойдаланаётганларини даъво қилиб, муайян ҳудудда «таянч нуқта»ни шакллантириш ва унга суянган ҳолда яқин қўшнилар орасида уйма-уй юриб адабиётларни тарқатиш, мактаб ўқувчилари ва ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор бермоқда. Бундай мақсадли фаолият натижасида иеговочилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда ва бугунги кунда дунё бўйича қарийб 7 миллионни ташкил этмоқда.
Таълим-тарбия соҳасидаги миссионерликдан кўзланган мақсадлар. Таълим тизими босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик туфайли ғоя ва қарашларни сингдиришдаги тадрижийлик таъминланади. Шу билан бирга, таьлим жараёнида амалга оширилган тарғибот натижаларини бевосита текшириб кўриш ва уни такомиллаштириб бориш имконияти ҳам мавжуд. Бу каби хусусиятлар миссионерларнинг таълим тизимига алоҳида эътибор билан қарашини келтириб чиқармоқда. Адвентистларнинг дунё бўйича 5000 дан ортиқ ўқув марказларига, пятидесятникликнинг энг йирик оқимларидан бири – «Худо ассамблеялари» черковлари бир неча коллеж ва Библия мактабларига эгалик қилаётгани ҳам айнан шу билан изоҳланади.
Жумладан, Ўзбекистон истиқлолининг дастлабки йилларида миссионерлар турли волантёр ташкилотлар ниқоби остида мамлакатимиз таълим тизимига кириб олишга уринганлари кузатилган. Улар юртимиздаги мавжуд таълим муассасаларида турли тил, компьютер, спорт тўгараклари ташкил этиш ниқоби остида талаба ва ўқувчилар орасида ўз динларини тарғиб қилишга ҳаракат қилган.
Миссионерликда маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни чоп қилиш ва тарқатиш ҳам энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Кичик ҳажмдаги қўлланмалар жуда ҳам таъсирчан қилиб ёзилади. Одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун уни чиройли суратларга бой этиб чоп этилади. Уларда динни қабул қилишга очиқ-ойдин таклиф қилинмайди. Аммо адабиёт охирида қўшимча маълумот олиш учун ташкилот манзили ёки телефони келтирилади. Рисолани ўқиган ва диний билими саёз бўлган инсон унинг таъсирига тушиши мумкин. Маълумотларга кўра, «Тўлиқ инжил христианлари» оқими янги вакилларининг ярмидан кўпи динни қабул қилишларини христиан адабиётлари таъсири билан боғлашади. Адабиётларни олиб кириш ва тарқатиш кўпинча мавжуд қонунларга зид равишда амалга оширилади.
Тажрибали миссионерлар ўз мақсадлари йўлида ҳатто ўзбек мумтоз адабиётдан ҳам «унумли» фойдаланаётганини кўрсатади. Хусусан, улар ўз мақсадлари йўлида бадиий адабиёт намуналари мазмунини бузиб талқин қилишдан ҳам тоймаётганиниқайд этиш лозим. Айрим миссионерлар республикамизда масиҳийликни тарғиб қилишда Алишер Навоий шеърларидаги муайян мисралардан фойдаланишга интилаётгани ҳам фикримизнинг тасдиқлайди.
Масалан:

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish