Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet13/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;

  • диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;

  • диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;

  • маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;

  • диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш.

    Юқоридагиларга асосланган ҳолда, хулоса қилиш мумкинки, биз юқорида таҳлил этган давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг уч модели давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг турли-туман қирраларини жиҳатларини ва хоссаларини тўлалигича қамраб ололмайди. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг бир моделида бошқа модель элементлари ҳам учраб қолиши мумкин. Шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг қайси моделда бўлиши шу давлатнинг тараққиёти, ундаги аҳолининг менталитети, диннинг хусусияти, мамлакатдаги демократик вазият, инсон ҳуқуқларининг таъминланганлиги, халқаро аҳвол, жамиятнинг онгги каби омиллар таъсир этиши шубҳасиздир.
    2. Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминланиши. Виждон эркинлиги табиий ҳуқуқ ва эркинликлар сирасига кирувчи, ҳар бир шахснинг ажралмас ҳуқуқларидан биридир. Шахснинг табиий ҳуқуқлари давлатнинг инсонга берган «туҳфаси» эмас, балки инсоннинг муносиб турмуш ва ҳаёт тарзини танлаш билан боғлиқ реал имконияти ҳисобланади.
    Шу билан бирга, табиий ҳуқуқлар жумласига кирувчи эркинликларни қонун чиқарувчи ўзи хоҳлаганда қисқартириши ёки чеклашга ҳам ҳақли эмас. Чунки бу ҳуқуқлар инсонларга табиатан (Худо томонидан) берилган инъом саналади. Виждон эркинлиги ҳам худди шундай.
    Виждон эркинлиги инсоннинг асосий эркинликларидан бўлса-да, қонунда ўз ифодасини топиб, муҳофаза остига олингандагина чин маънода ҳуқуқ даражасига кўтарилади. Акс ҳолда шахснинг қалб кечинмаларини ифодаловчи бу ҳуқуқ ҳақиқий маъносини йўқотади.
    Бу эркинлик деярли барча давлатларнинг конституция ва қонунларида, шунингдек, қатор халқаро ҳужжатларда ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояга олинган.
    Атама сифатида «виждон» сўзи кўп маънони англатади. Бу атама турли соҳа ва ижтимоий қатламга мансуб инсонлар томонидан турлича қўлланилади. А.Мадвалиев таҳрири остида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «виждон» сўзига қуйидагича таъриф берилган:
    «Виждон» (араб. эҳтирос, ҳис-туйғу, инсоф, диёнат) кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси, инсонийликнинг асосий белгиларидан бири; диёнат, инсоф», дея изоҳ берилган. Бундан кўриниб турибдики, виждон сўзининг биринчи маъноси инсонинг ўз хатти-ҳаракатилари учун ўзгалар олдидаги масъулият ҳисси ҳисобланар экан.
    Аслида олиб қараганда «виждон» сўзи кўп маъноли бўлгани боис унинг ҳуқуқ атамашунослигида ишлатилиши унчалик ҳам ижобий ҳол эмас. Чунки «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун талабларига кўра қонун ҳужжатларида фойдаланиладиган тушунча ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши лозим. Шунингдек, қонунда эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилиши мумкин эмас. Лекин бу атама энди қонунчилигимизга кириб бўлди. Уни фойдаланишдан чиқариб, янги сўз ихтиро қилгандан кўра, атаманинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, изоҳлаб бериш мақсадга мувофиқ.
    Шундай экан, виждон эркинлигининг биринчи маъноси айнан шахснинг эътиқоди билан боғлиқ ҳуқуқи сифатида қабул қилган ҳолда шу мазмунни ёритишга ҳаракат қиламиз.
    Ҳуқуқий мезонда виждон тушунчаси «виждон эркинлиги» шаклида келади. Ўзбекистоннинг асосий қомуси – Конституцияда таъкидланишича «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» (31-модда), деган қоида мустаҳкамланган.
    Бу қоидага кўра «виждон эркинлиги» деган тушунчанинг мазмун-моҳияти шахснинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши билан бирга, ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ихтиёрини ҳам қамраб олади. Бу модда сўнгида «диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», деган муҳим қоида асосида, ҳар бир инсон ҳақли бўлган ҳуқуқнинг бузилмаслиги учун қонуний замин тайёрланган. Бунинг замирида виждон эркинлигига нисбатан ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш истаги ётади.
    Шундай қилиб, Конституциямиздаги норма асосида виждон эркинлиги уч жиҳатни англатадиган ҳуқуқий категория сифатида намоён бўлади:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish