Косон туман 3-сон касб-ҳунар
мактаби директори ________ Ж.Нусуров
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Ҳурматли (ота-она) ____________________________________________!
Сизнинг фарзандингиз _______________________________________ Косон туман 3-сон касб-ҳунар мактабиининг “_____________________________________
______________________________________________” йўналиш ___________ гуруҳ ўқувчисидир. Лекин фарзандингиз 2022 йил «_____» _________дан 2022 йил «_____» _________га қадар узрли сабабларсиз мунтазам _____ соатдан ортиқ дарс машғулотларига қатнашмасдан келмоқда.
Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан бугунги кунда барча Ўзбекистонлик ёшларга оталарча ғамхўрлик кўрсатиб, уларнинг таълим-тарбиясига доимий эътибор қаратиб, “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида давоматнинг 100 % бўлиши”ни топшириқ қилиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияс ва Қонунларида ота-оналарнинг фарзандлари олдида бажаришлари мажбурий бўлган вазифалари, мажбуриятлари, бурчлари аниқ белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида “.....ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур”лиги, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида “Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади”, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида “....таълим муассасаларида ўқиётган вояга етмаганларнинг ўқиш вақтида ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда бўлишига йўл қўймаслик”, Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомнинг 4-боб,
5-бандида кўрсатилган талабларни бузганда ўқувчини таълим муассасасидан четлатиш кўрсатилган.
Фарзандингизни дарс машғулотларига қатнашмаётганлиги юқоридаги ЎзРес Конституцияси ва Қонунларини Сиз томонингиздан қўпол равишда бузишдир. Бунинг оқибатида Сизга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 47-моддасида кўрсатилган “....болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, агарда бу ҳолат қайта такрорланса Сизга нисбатан ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАСИ кўрилади.
Шу боис 1 (бир) кун муддатда фарзандингизни ўзингиз билан бирга олиб келиб, таълим муассасаси маъмуриятига учрашишингизни ТАЛАБ ҚИЛАМАН.
Do'stlaringiz bilan baham: |