2. Корхонанинг курилиш жойини техник - иктисодий жихатдан асослаш. Ишлаб чикариш обектини лойихалагандан сўнг уни қурилиш жойини иктисодий томондан яхшилаб ўрганиб чикиш зарур. Менга берилган битирув малакавий иш лойихасига кўра, ишлаб чикариш объекти ахоли яшаш худудидан узоқда ва ишлаб чиқариш обектидан чикаётган зарарли ва чикинди газлар ахоли яшаш пунктларига тескари холатда шамол йўналишига мувофиқ қурилиши кўзда тутилган. Ишлаб чикариш объекти катта темир йўл трассаси билан боғланган. Заводдан ишлаб чикарилган хом ашё ёки тайёр махсулот тўғридан-тўғри темир йўл оркали етказиб берилади ёки курилмалар учун эхтиёт кисмлар темир йўл оркали келтирилади. Ишлаб чикариш объектида хизмат кўрсатувчи ишчи ва хизматчилар учун корхона томонидан махсус ётоқхоналар курилган. Ишчи ва хизматчилар ўз иш ўринларидан ишлаб қайтишлари учун транспорт воситалари йўлга кўйилган. Ишлаб чикариш обекти хом ашё билан таъминлаш учун керак бўлган газ, хаво ва сувни цехлардан олади. Электр энергияси билан таъминланиши учун ишлаб чиқариш обекти якинида электр подстанцияси қурилган. корхонада ишлаб чикарилаётган тайёр махсулот, аммиакни қайта ишлаб минерал ўғит олиш учун аммонийли селитра ва карбамид ишлаб чиқариш учун берилади. Бир кисми нитрат кислота ишлаб чикариш учун берилса, яна бир кисми тўғридан тўғри ўғит сифатида фойдаланиш учун берилади.
Курилиш майдони тўғрисидаги маълумотлар.
1. Сейсмиклиги: ГОСТ шкаласи бўйича 8 балл.
2. Иклимий шароитлари : Фарғона худуди иклими континентал бўлиб, иссик ёзи ва мўътадил қиши билан характерланади. Худуд 4- континентал зонага кириб , унинг учун куйидаги хусусиятлар хосдир.
1. Хавонинг ўртача харорати 13 0C.
2. Атмосфера ёғинлари ўртача миқдорда 134 мм
3. Энг совуқ даврдаги ўртача харорат 7 0C.
4. Энг совуқ беш кундаги ўртача ҳарорат - 15 0C.
5. Энг совук кундаги ўртача харорат -16 0C
6. Ўртача максимал харорат +34 0C
7. Ўртача харорат 8 0C бўлганда иситиш сезонининг узунлиги 134 кун
8. Иситиш сезонинида ўртача харорат 1.3 0C
9. Лойиха учун "А" параметрли вентиляция қишки давр харорати-15 0C
10. Лойиха учун "А" параметрли вентиляция учун ёзги харорат + 32.2 0C
11. Лойиха учун "Б" параметрли вентиляция учун ёзги харорат + 36.2 0C
12. Хавонинг ўртача солиштирма зичлиги :
Июлда 30 %
Декабрда 68 %
Шамолнинг йўналиши ва ўртача тезлиги:
январда жанубий - шаркдаги, июлдаги ўртача тезлик 2 м/с,
июлда шимолий ғарбда ўртача тезлик 10 м/с
намлик зонаси - қуруқ.
3 - регион, И типли худуд учун шамол энергияси 48 кг /м2