Мундарижа: Кириш



Download 300,48 Kb.
bet2/19
Sana02.03.2022
Hajmi300,48 Kb.
#479379
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
БМИ 1 СО конвектори

Хорижий инвеститсия.............................................................................

  • Хулоса.........................................................................................................

    Адабиётлар.................................................................................................

    1. Кириш
    Мухтарам Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг бугунги кенгайтирилган мажлиси кун тартибига қўйилган асосий масала – бу Ўзбекистоннинг 2012-йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама этиш ва 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган нутқида глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012-йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттираётгани, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлагани, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлагани хақида гапирдилар.
    Кимё ва кимё саноати ривожланиб бораётганлигини истемолнинг исталган жабхаларида кўриш мумкин. Хозирги пайтда кимё саноатини ривожланишида мини технологияларининг ҳам роли катта. Бу соҳада президентимиз И.А.Каримов ташаббуслари билан кўплаб ишлар амалга оширилмокда. Президентимиз И. А. Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” тўғрисидаги маърузаларида 2012 йил давлатимиз ривожи йўлидаги ишлар якуни ва 2013 йилда мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишлари хақида сўзладилар. Жумладан, Давлатимиз раҳбари жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг 74 фоизи айнан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга қаратилгани, қатор янги объектларнинг қуриб битказилиши, натижада жахондаги энг юксак стандартлар асосида махсулотлар олиниши бизнинг бугунги кундаги ютуғимиз эканлигини таъкидлади. Давлатимиз томонидан шунчалик ишлар амалга оширилаётган даврда биз ҳам жамиятимиз тараққиётига ўзимизнинг хиссамизни қўшишимиз лозим, яъни яхши, малакали кадр бўлиб етишиб, қурилаётган замонавий корхоналарда ишлаш, замон талаби ила олға қадам босиб янада юқори чўққиларни забт этишдан иборат деб ўйлайман.
    Фан ва шу жумладан кимё ривожини бошка фанларнинг ютуқларига суянган холда шундай ютуқларга эришдики, хозирги кунда табиатнинг ўзида мавжуд бўлмаган минглаб моддалар яратилмокда. Бу нарса кишилик жамиятининг олға караб ривожланишида катта рол ўйнамокда. Республикамизда кўплаб кимё корхоналари мавжуд бўлиб, турли туман моддалар, минерал ўғитлар, сулфатлар, пластмассалар , синтетик смолалар, цемент, суний тола, лак - бўёклар ва бошка махсулотларни ишлаб чикарилмокда. Мисол тариқасида республикамиздаги энг йирик корхоналардан бўлган Чирчикдаги "Електрокимё саноати", Навоийдаги "Навоийазот", Фарғонадаги "Фарғонаазот" О.А.Ж каби корхоналарда, аммонийли селитра, карбамид аммиак, К.А.С ва бошка махсулотлар шлаб чиқарилмоқда. Хозирги пайтда азотли бирикмаларни ишлаб чиқариш ривожланиб, қишлоқ хўжалигини азотли ўғитлар билан таъминлаб бериши мухим ахамиятга эга. Азотли ўғитлар ва бирикмалар ишлаб чиқаришда асосий хом ашё аммиак хисобланади. Аммиак ишлаб чикариш сулфат кислотадан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда ишлаб чиқаришда аммиак карбамид, аммоний селитра, мураккаб ўғитлар олишда ишлатилади. Барча ўсимликлар озуқа элементи хисобланган азотни тупрокдан олади. Қишлоқ хўжалигида махсулот серхосиллиги маълум даражада тупрок таркибидаги азотга боғлик. Аммиак ишлаб чикаришни бетўхтов ўсиши натижасида, уни ишлаб чикаришнинг янги усулларини ривожланиши ва технологияларни ривожлантириш мухим ахамиятга эга бўлмокда. Бу корхоналарда аммиак ишлаб чиқариш корхонанинг юраги хисобланади. Президентимиз ўз асарларида устивор вазифалардан яна бири бу мамлакатимизни модернизация килиш ва ахоли бандлигини оширишнинг мухим омли сифатида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантиришдан иборат эканлигини такидлаб ўтганлар. Бунга этибор қаратишнинг бир қанча сабаблари мавжуд: Биринчидан, инфратузилмани ривожлантириш янги корхонани жойлаштириш ва бутун иктисодиётни тараккий эттириш учун зарур қулай шарт - шароитлар яратади, мамлакатимизнинг бой минерал – хом ашё ресурсларини ўзлаштириш имконини беради. Иккинчидан ишлаб чиқариш инфратузилмаси автомобил ва темир йўлларнинг ривожланган тизими, уларнинг самарали фаолияти ишлаб чикаришдаги умумий харажатларни камайтиришнинг мухим омилидир. Бу ишлаб чикарилаётган махсулот ва бутун иктисодиётимизни ракобатбардошлигини оширади. Учинчидан , ичтимоий инфратузилмани ривожлантириш коъп мехнат талаб киладиган кенг коълламли соха хисобланади. Бу янги иш оъринларини ташкил этиш, ахолининг , айникса ёшларни иш билан таминлаш, одамларни даромади ва фаровонлигини ошириш имконини беради. Бундан кўринадики мамлакатимизда барқарор иктисодий ўсишни таъминлаш, иктисодиётнинг реал секторини янада ривожлантириш кўп жихатдан хўжалик юритувчи субектларнинг ишлаб чикариш инфратузилмаси билан таминланганлик даражасига боғлик. Бундан ташқари махсулотини экспорт киладиган корхоналарни қуриш ва модернизация қилиш мухим ахамиятга эга. Бу борада чет эл инвестициясини киритиш оркали кўплаб ишлар амалга оширилмокда. Инвесторларни қизиқтириш мақсадида турли хил имтиёзлар ва чегирмалар жорий этилмоқда. Хозирги кунда кўплаб ишлаб чиқаришларга инвестициялар киритилмокда.
    Қишлоқ хўжалиги махсулотлари серхосиллиги маълум даражада тупроқ таркибидаги азотга боғлиқ. Аммиак ишлаб чиқаришни бетўхтов ўсиши натижасида уни ишлаб чиқаришнинг янги усулларини ривожлантирилиши ва технолдогияларни юксалтириш катта ахамиятга эга бўлмоқда. Бу корхоналарда аммиак ишлаб чиқариш цехлари корхона юраги хисобланади. Мисол учун “Фарғонаазот” ОАЖ даги “Аммиак-3” цехи бунга яққол мисол бўла олади. Бу цехда аммиакнинг йиллик ишлаб чиқариш унумдорлиги 450000 тоннага мўлжалланган. Бу эса уз навбатида кунига 1360 тоннагача ишлаб чикаришни, соатига эса 60-62 тонна ишлаб чикаришни талаб килишини айтиб ўтиш жоиздир.


    Download 300,48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish