I I I. боб . Дастурий воситанинг тузилиши ва тавсифи ҳамда ундан фой-
даланиш учун кўрсатмалар. .........
3.1. Дастурий воситанинг умумий структураси......................................
3.2. Асосий ва бошқарилувчи модуллар тавсифи.......................................
3.3. Дастурий воситадан фойдаланиш учун кўрсатмалар......................
Хулоса ...............................................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар .........................................................................
Илова ...............................................................................................................
Кириш
Айрим тижоратга оид дастурий маҳсулотларни кузатиб шунга амин бўлиш мумкинки, уларни яратувчилари на дастурларнинг вақтий самарадорлигига, на хотирадан оқилона фойдаланишга эътибор беришмайди. Улар, агар дастур жуда кўп жой эгалласа, у ҳолда фойдаланувчи қўшимча хотира сотиб олади, агар у жуда узоқ вақт ишласа, у ҳолда фойдаланувчи тезроқ ишлайдиган компьютер сотиб олади деб ҳисоблашади. 80-йилларнинг бошларида компьтерларнинг архитектураси уларнинг тезлиги ва хотира ҳажмини жиддий чегаралаган эди. Кўпинча дастурнинг умумий ҳажми ва маълумотлари 64 К дан ошмаган. Замонавий шахсий копьютерларда бу ўлчов 1000 бараварга ўсган.
Аммо компьютерларнинг тезлиги чексиз оша олмайди. У электронларнинг симдаги кўчиш тезлиги билан, ёруғликнинг оптик кабеллардаги тарқалиш тезлиги билан ва ҳисоблашларда иштирок этувчи компьютерлар алоқаси каналлар коммутацияси тезлиги билан чекланган. Бошқа чекланишлар компьютернинг унумдорлигидан боғлиқ бўлмасдан, балки бевосита ечиладиган масаланинг мураккаблигидан боғлиқ бўлади. Замонавий дастурий таъминотлар 1980 йиллардагиларига нисбатан мураккаброқ ва компьютерлар сезиларли яхши бўлди, аммо бу дастурларни тузиш пайтида уларнинг самарадорлиги билан боғлиқ масалаларни эътиборсиз қолдиришга сабаб бўла олмайди. Айрим лойиҳаларнинг таснифида дастурчиларни натижавий маҳсулот билан хотирани тежаш ва бажарилиш тезлигини оширишга мажбур қилувчи чекланишлар киритилган.
Шундай масалалар борки, уларни ечиш учун ҳатто энг тез алгоритмлардан фойдаланган ҳолда ҳам инсон умри етмайди. Бундай масалалар ичида шундай муҳимлари мавжудки, тахминий жавобларни олиш учун алгоритмлар керак. Шунинг учун дастурий таъминот яратишда алгоритмларнинг самарадорлигини баҳолаш ва уларни амалда тадбиқ этиш муҳим назарий, амалий ва услубий аҳамиятга эга.
Ишнинг мақсади амалий дастурлаштириш жараёнида энг кўп қўлланиладиган масалалар, яъни “Саралаш” ва “Қидириш” алгоритмлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва қуйидаги масалаларни ечишдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |