Мундарижа кириш


Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг



Download 383,89 Kb.
bet18/35
Sana22.02.2022
Hajmi383,89 Kb.
#114027
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
2 5442767846675320607

3 Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.



  1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. Ўзликни англашга интилишнинг кучайиши.

  2. Сиёсий тизимдаги ўзгаришлар. Мустақилликнинг эълон қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг ташкил этилиши.

  3. Мустақилликнинг илк даврида давлат суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. Мустақил Ўзбекистон давлатининг юзага келиши ва мустаҳкамланишида И.Каримовнинг тарихий хизматлари.



Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик Декларацияси"дир. Ушбу Декларацияни қабул қилишда республика Олий Совети депутатлари жонбозлик кўрсатдилар. "Мустақиллик Декларацияси”да ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши, Декларация қоидаси билан кафолатланиши таъкидланди. Унда ўзбек халқининг асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши ва маданий тараққиёт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари ҳисобга олинди. Декларация 12 моддадан иборат бўлиб, унинг I-моддасида "Ўзбекистон ССР нинг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларини белгилашда ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир” деб, ёзиб қўйилган. Сессия қабул қилган бу "Мустақиллик Декларацияси" халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Шу кундан бошлаб республикада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина борди. Бунга мисол тариқасида 1991-йил 22-июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди. Ўша вақтда Марказ раҳбарлари Республикалар Иттифоқини қанчалик сақлаб қолишга уринмасинлар, бунинг иложи йўқ эди. Чунки энди эскича тартиб билан мамлакатни идора этиб бўлмас, ўз навбатида иттифоқдош республикаларнинг мустақилликка бўлган интилиши тобора кучайиб борарди. Бироқ Марказни кучайтириш тарафдорлари бошқа усуллардан: намойишлар ўтказиш, митинглар ташкил қилиш, ҳатто ғайри конституцион йўллар билан давлат тўнтариши ўтказиш билан бўлса-да, олдинги буйруқбозлик тизимини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Бунинг акси сифатида Ўзбекистон ҳукумати ўзбек халқи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг фаол сиёсатини давом эттирарди. 1991-йил 11-январида мамлакат Президенти қишлоқ аҳолисига бевосита амалий ёрдам бериш учун навбатдаги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармон 1989-йилда бошланган ҳақиқий янгиланишларнинг мантиқий давоми эди. Президент имзолаган ҳужжатда 1991-йилда пахта экин майдони қисқартирилишини назарда тутиб, томорқа майдонларига 108,5 минг гектар ер ажратиш кўрсатилган. 1991-йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда мамлакат Президенти И.Каримов нутқ сўзлади. Мазкур нутқ матбуотда "Мураккаб вазиятда оқилона сиёсат юритайлик" деган сарлавҳада чоп этилди. Ушбу нутқида Ўзбекистон раҳбари иттифоқ шартномасига ўз муносабатини билдириб, Ўзбекистоннинг бу шартномага кирмаслигини қайд этиб ўтди. 1991 йил Наврўз байрами арафасида Президент авф этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Ушбу Фармон ҳам халқ томонидан зўр қувонч билан кутиб олинди. Қолаверса, амнистиянинг ўша даврда фақат Иттифоқ Президенти эълон қилар эди. 1991йил 19августга келиб, бутун жаҳонни ҳаяжонга солган Москвада давлат тўнтарилишига уриниш бўлди. Тўнтариш тарафдорларининг асл мақсадлари Иттифоқда яшовчи барча халқларнинг мустақилликка эришувига йўл қўймаслик ҳамда мамлакатдаги парокандаликдан фойдаланиб қолиш эди. Лекин Ўзбекистон раҳбарияти мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятни сақлаш, республика ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилинишига, Конституцияга қарши давлат тўнтарилишини қўллаб-қувватлаш йўлидаги иғвогарона ҳаракатларга учмаслик учун ўзларининг бутун имкониятларидан фойдаландилар. Ўша вақтда Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон сафарида эди. Сафардан қайтиб 19 август куни кечқурун Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашиб, қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтайи-назарини маълум қилди. Республика раҳбарияти: "Марказдан, ким бўлишидан қатъий назар, Қонунга хилоф кўрсатмаларни бажариш мумкин эмас-деб ҳисоблади. 20 августда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлиси бўлди. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди. И.Каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқди ва Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат комитетининг ғайриконституциявий, ҳуқуққа қарши қарорлари ва бошқа кўрсатмалари ноқонуний деб, эълон қилинди. Шундай мураккаб шароитда, яъни марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб, марказ бошқарув қобилиятини йўқотган ҳар бир жумҳурият ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда тарихий вазиятни тўғри баҳолаган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилишни талаб қилди. Чунки ҳар бир миллий жумҳуриятнинг чинакам тенг ҳуқуқлиги ва мустақиллиги таъминлангандагина таназзулдан чиқиш мумкин эди. Айни шу мақсадларни кўзлаб, жумҳурият Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991-йил 31-августда ўз ишини бошлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат, деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Унда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги масалалар кун тартибига қўйилиб, қизғин муҳокама қилинди. Сессияда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида И.Каримов маъруза қилди. У ўз нутқида 1991-йил ўрталарида Марказий Ҳукумат олиб бораётган ички сиёсатни таҳлил қилди. 19-21 август кунлари Москва Фавқулодда ҳолат давлат комитети аъзоларининг халқлар озодлиги, жумҳуриятлар мустақиллигига қарши қаратилганлиги халққа рўй-рост билдирилди. Олий Кенгаш депутатлари моддама-модда муҳокамадан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар. Сўнгра Республика Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот қабул қилинди. Ўзбекистон ССР нинг номи Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди.


  1. Download 383,89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish