Мундарижа кириш


Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама алоқалари



Download 383,89 Kb.
bet31/35
Sana22.02.2022
Hajmi383,89 Kb.
#114027
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
2 5442767846675320607

Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама алоқалари.

1991 йил 8 декабрда Минскда учта славян республикаси-Россия (Б.Н.Ельцин), Украина (Леонид Кравчук), Белоруссия (С.Шушкевич) раҳбарларининг учрашуви бўлди. Ўша куни Беловежское Пушчеда уч давлат бошлиқлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни тузиш тўғрисида Шартнома имзоладилар. Шартномада ягона иқтисодий макон, ягона валюта ва молия - банк системаси бўлади, Фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишда, ташқи сиёсат ва армия соҳасидаги сиёсат келишилган ҳолда юритилади, деб белгиланган эди. Ҳужжатда СССРнинг мавжудлиги ва СССР Конституцияси тўхтатилади, деб эълон қилинди.Украина, Белорусия, Россия Парламентлари МДҲ ҳақидаги шартномани ратификация қилдилар ва 1992 йил 30 декабрдаги СССРни тузиш тўғрисидаги шартномани бекор деб ҳисобладилар. Республикаларнинг СССР Олий Советидаги депутатлари чақириб олинди. СССР Президенти бўлмиш М.С.Горбачёвнинг Иттифоқни сақлаб қолиш йўлидаги уринишлари борбод бўлди. Мамлакатда уни қувватловчи бирорта сиёсий куч топилмади.Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари 1991 йил 13 декабрда Ашгабадда учрашдилар ва Минскда имзоланган МДҲ ҳақидаги шартнома муносабати билан вужудга келган аҳволни муҳокама қилдилар. Учрашувда Баёнот қабул қилинди. Баёнотда МДҲ ҳамдўстлиги ҳуқуқий асосда, собиқ СССР даги барча республикалар томонидан ихтиёрий ва тенг асосларда тузилиши лозим, уларнинг барчаси МДҲни тузувчилар бўлиб қолиши керак, деб таъкидланди.1991 йил 21 авугстда ўн бирта давлат бошлиқлари Беловежское Пушче шартномаси юзасидан протоколни имзолаб, «Тенг ҳуқуқли ва аҳдлашаётган олий томонлар» мақомида МДҲ муассиси бўлдилар. Кенгашда Алмати Деклорацияси қабул қилинди. Деклорацияда МДҲнинг тузилиши билан СССРнинг мавжудлиги тўхтатилиши, қуролли кучларга қўмондонлик қилишни маршал Е.И.Шапошниковга топшириш ҳақида протокол туздилар.
Маълумки, 2001 йил 15 июнь кунида Хитойнинг Шанхай шаҳрида Россия, Хитой, қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва қирғизистон давлатлари раҳбарлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)ни тузиш тўғрисидаги декларацияга имзо чеккан эдилар4. Унда ташкилотнинг доимий ишловчи икки органи – котибият ва минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этиш кўзда тутилган эди. 2002 йил 7 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ШҲТнинг Хартияси қабул қилиниши билан у халқаро юридик ташкилот мақомини олди. 2002 йилнинг 29 май куни ШҲТнинг Москва саммитида Пекинда котибиятни, Тошкентда эса минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси (МАТТ)ни ишга туширишга қарор қилинди5.
2003 йилнинг сентябрь ойида ҳукумат раҳбарлари кенгаши қарори билан савдо­иқтисодий соҳада кўп томонлама ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди1. Тошкент саммити эса, шубҳасиз, ШҲТ олиб бораётган фаолитдаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Ху Цзиньтао, Асқар Акаев, Владимир Путин ва Имомали Раҳмоновларнинг тор доирадаги учрашуви билан бошланган мажлисда ташкилотни ривожлантириш ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, бир қанча халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикрлашиб олинди. ШҲТ фаолиятининг икки асосий йўналиши–хавфсизлик ва савдо­иқтисодий ҳамкорлик муаммолари музокараларнинг бош мавзуси бўлди. 2004 йили 17 июнь куни Тошкентда ўтган ШҲТ саммитининг бир янгилиги шундан иборат бўлдики, унда Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ва Мўғулистон Президентининг вакили, мамлакат ташқи ишлар вазири Лувсангийн Эрдэнэчулун иштирок этди.2
Табийки, ШҲТ хавфсизлик масаласига асосий эътибор беради. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Республикамизда ўтган йиллар мобайнида содир этилган террорчилик ҳаракатлари бу бало-қазога қарши курашда сусткашликка йул қўйиб бўлмаслигини кўрсатди. Бу борадаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш, ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталари, махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўп жихатдан Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган минтақавий аксилтеррор тузилмасининг нечоғли самарали иш юритишига боғликдир. Тошкентда ўтказилган учрашувда Президент Ислом Каримов Марказий Осиёда умумий бозор яратиш таклифини яна бир бор илгари сурди6. Бу мақсад амалга ошадиган бўлса, бундан аъзо давлатлар фақат наф кўриши хеч кимга сир эмас. Шунингдек, ШҲТ мамлакатлари ўртасида қитъалараро транспорт йулакларини барпо этиш ҳакида ҳам фикрлашиб олинди. Бу эзгу мақсад ҳам ўзаро алоқаларни ривожлантириши, савдо-иқтисодий муносабатлар борасида кўшимча имкониятлар очиши турган гап. Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзиньтао эса унинг мамлакати ШҲТ доирасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга 900 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишини маълум қилди7.
Экспертлар баҳоларига қараганда, қисқа пайт ШҲТ ичида халқаро ташкилот сифатида шаклланди. Унинг кўмагида ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг янги имкониятлари очилмоқда. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, 2004 йилдаги Тошкент саммитида давлатлар раҳбарлари томонидан Тошкент декларациясига имзо чеқилди.1 ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб берган Тошкент саммити ташкилот тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлиб қолди.
ШҲТга аъзо давлатлар аҳолиси дунё халқининг тўртдан бири, худуди бўйича Евроосиё китъасининг учдан икки қисмини ташкил этади, ва мазкур ҳудуд жуда катта салоҳиятга эга. Шунингдек, ШҲТнинг дунёдаги обруйи ошаяпти, шу туфайли унга барча мамлакатларнинг диққат­эътибори кучайиб бораяпти.
2004 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Пекиндаги қароргохи ўзининг фаолиятини бошлади.2 Бу марказда ҳозирги кунда 30 киши фаолият кўрсатмоқда, унинг йиллик бюджети 3,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.3 Ушбу ташкилотнинг иши келгусида иқтисодий интеграцияни жадаллаштиришни кўзда тутади.
ШҲТга аъзо давлатлар терроризмга қарши биргаликда курашишни ўзларининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаган. Шу боис ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош мақсадларидан бири алоқа ва йўллар масаласи, айниқса, Ўзбекистоннинг геосиёсий жойлашуви нақадар муҳим эканлиги дунёга аёндир. ШҲТ тузилган вақтдан буён ўтган қисқа даврда аъзо давлатлар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга жуда катта эътибор бериляпти.
ШҲТ тузишдан асосий мақсад қўшни мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, уларнинг хавфсизлик соҳасида, иқтисодий ва ижтимоий жабҳалардаги ҳамкорлиги равнақ топиши учун қулай шарт­шароит яратиш ва янги имкониятлар очишдан иборатдир.4
Марказий Осиёда умумий бозорни шакллантириш ШҲТнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бу вазифанинг амалга оширилиши минтақа мамлакатлари ва халқларининг туб стратегик манфаатларига мос келади. Россия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг фаол иштирокида умумий бозор тузиш бугун амалда бўлган тор миллий доирадаги бозорлар ўрнига минтақада товарлар ва ҳизматларнинг, меҳнат ва сармоянинг ягона ёндашув, ягона қонуний меъёр ва қоидалар жорий этилган йирик ва жуда кенг кўламли бозорни шакллантириш имконини беради, сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш учун кенг имкониятлар очилади. Бу эса пировардида иқтисодиётни барқарор ўстириш ва фуқаролар турмуш даражасини оширишни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади. Шу боис фан­техника ва юқори технология, энергетика соҳаларида ҳам интеграция жараёнларини кучайтириш орқали, минтақавий ҳамкорликни кенг кўламли халқаро ҳамкорлик даражасига кўтариш мумкин.
Умуман олганда, ШҲТнинг фаолият доираси ниҳоятда кенг. Юқорида айтилганидек, Ўзбекистон мазкур ташкилот ишида фаол иштироқ этиб, аввало, дунёдаги етакчи кучлар ўртасидаги зиддиятлар қандай тус олишидан катъи назар, Марказий Осиёни сиёсий «ўйин ва мусобақалар» майдонига айлантиришга йўл қўймаслик; иккинчидан, терроризм, диний экстремизм каби тажовузкор ёвуз кучларнинг туб илдизларига барҳам бериш, учинчидан, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, биринчи галда ўзаро интеграциялашувда муҳим аҳамиятга эга бўлган Буюк Ипак йўли каби кўп асрлар Осиё халқлари алоқалари рамзи бўлиб келган карвон йўлига ҳаёт бахш этиш каби ниҳоятда долзарб вазифаларни илгари сурмоқда, ва бу ниятларнинг амалга ошишида ШҲТ фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Президентимиз Ш. Мирзиёев ташқи алоқалар боғлашда ўз сафарини қардош Туркманистондан бошлади, Туркманистонда биринчи президентимиз номига қўйилган ҳайкал зиёрат этилди ва кун тартиби билан боғлиқ масалалар бўйинча музокаралар олиб борилди.
2017 йил май ойларида президентимиз ХХДР га расмий ташриф билан борди.
Кейинги ташриф Россия федерасиясига бўлди. Шундан буён қатор давлатларга расмий тшриф билан бориб томонлар манфаатли шартномалар имзоламоқдалар.


  1. Download 383,89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish