Мундарижа кириш


Халқ хўжалигида “қайта қуриш”нинг самарасизлиги. Ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши



Download 237,26 Kb.
bet5/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

2.Халқ хўжалигида “қайта қуриш”нинг самарасизлиги. Ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши.

Иқтисодий ва илмий-маданий салоҳиятга эга бўлган Ўзбе­кистон ҳам қайта қуриш оқибатида пухта ўйлаб кўрилмаган волюнтаристик ислоҳотлар оқимига жалб қилинди. Совет раҳбариятининг 1985 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш юзасидан илгари сурган вазифасини бажариш борасидаги дастлабки уринишлари омад келтирмади. Иқтисодий тизимни қайта қуриш, унинг моддий базасини қайта кўриб чиқиш, янги технологияларни жорий этиш, юқори даражадаги бошқарув тизими асосида иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш мўлжалланган эди.


Масалан, Ўзбекистон халқ хўжалигини жадаллаш­тириш умумдавлат дастурини таъминлаш режасида 1990 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 24—27%га оширишга эришиш, тармоқда меҳнат унумдорлигини 19%га, қурилишда 14%га кўтариш назарда тутилган эди. Айни вақтда 300 дан ортиқ йирик саноат объектини ишга тушириш, фан-техни­ка тараққиётини белгилаб берувчи саноат тармоқларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, ноозиқ-овқат мол­лари ишлаб чиқаришни 1,4 баравар ошириш мўлжалланди.
Маррага эришиш учун асосий восита сифатида “режалаштириш ва бошқариш механизмини такомиллаштириш”, “ижти­моий негизда соғлом товар-пул муносабатларининг амал қилишини” таъминлаш, “хўжалик ҳисоби” асослари имкониятидан фойдаланиш белгиланди. Корхоналарнинг “хўжалик ҳисобига”, “ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга” ва “ўз-ўзини бошқаришга” ўтказилиши дастлабки вақтларда меҳнат жамоалари орасида ўз ҳуқуқларини тўлароқ амалга ошириш билан боғлиқ бўлган катта умидлар уйғотди. Бу эса республикада хўжалик ҳисобида ишлашга ўтиш ташаббусининг авж олишига сабаб бўлди. Маса­лан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3 минг киши меҳ­нат қиладиган ва хўжалик ҳисобида ишлайдиган 76 та бригада ташкил этилди.
Энг муҳими шундаки, корхонада хом ашёни, материалларни тежашга бўлган эътибор кучайди. Фарғонадаги “Азот” ишлаб чиқариш бошқармасида 1988 йилда “ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш” усулида ишлашга ўтилди ва кейинги йилда олинган фойда 31,6 млн. сўмни ташкил этди, бу мўлжалланганидан деярли 11 млн. сўм ортиқ эди. Лекин, зўр бериб қилинган даъватларга қарамасдан, “хўжалик ҳисобида ишлаш”ни жонлантириш соҳасидаги ишлар амалда унчалик авж олиб кетмади. У фақат айрим ишлаб чиқариш жамоаларини меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантиришнинг бригада шаклига ўтказишдагина ўз ифодасини топди, холос.
Бироқ меҳнат жамоаларидаги айрим ходимларнинг қўлга киритган юқори ишлаб чиқариш натижалари ҳам оқсаш жараёнларининг ортиб боришини яшира олмади. Пухта ўйлаб қўрилмаган қарорлар, уларни жорий қилишдаги жиддий нуқсонлар, маъмурий сиқувнинг давом этиши, жадаллаштириш концепциясидаги камчиликлар халқ хўжалигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, қайта қуриш дарҳол оқсай бошлади. Марказ томонидан ўйлаб топилган “пахта иши” туфайли юз бераётган қонунбузарлик тўлқини, республиканинг И.Усмонхўжаев бошлиқ раҳбариятининг Москва олдида “қуллуқ” қилиб, унинг иро­дасини бажаришга “жон-дили” билан киришгани, Ўзбекистон­да Марказ нима ҳoҳлaca шуни қилганлиги республиканинг ижтимоий-сиёсий аҳволини янада мураккаблаштирди.
Зиддиятли “қайта қуриш” сиёсати оқибатида республика иқтисодиётида танглик ҳолати чуқурлашиб, саноат ишлаб чи­қаришнинг самарадорлиги пасайиб кетди. Меҳнат унумдорлигининг кўрсаткичлари ҳам кескин ёмонлашди, фондлар ҳисобидан келадиган фойда камайди. Республика иқтисодиётининг, шу жумладан, саноат тармоқларининг ривожланиши муттасил экстенсив омиллар, уюштирилган қийин-қистов ҳисобига амалга оширила бошланди.
Шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ҳам сезиларли равишда пасая бошлади. Масалан, ишчилар ва хизматчиларнинг иш ҳақи Ўзбекистонда умумиттифоқ бўйича 1975 йилдаги 93,7%дан 1987 йилда 81,3%га тушиб қолди, аҳоли жон бошига истеъмол фонди ҳажми тегишли равишда 66%дан 58%га камайди. Натижада халқнинг давлат томонидан эълон қилинаётган ўзгаришларига ишончи йўқола борди, унинг қай­та қуришга бўлган муносабати ўзгара бошлади.
Буларнинг ҳаммаси иттифоқ ҳукуматини 1988 йилда “турғунлик”нинг ҳақиқий сабабларини аниқлашга объективроқ ёндашишга, янгиланиш “концепцияси”ни янада чуқурроқ ишлаб чиқишга ундади. Бошқача айтганда, қайта қуриш мантиғи ва ижтимоий-иктисодий вазиятнинг кескинлашуви бутун иқтисо­дий тизимда ва хўжаликни бошқариш механизмида жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлигини тушунишга олиб келди.
Иқтисодий ислоҳотнинг янгиланган концепцияси бошқаришнинг маъмурий усулларидан кўпроқ иқтисодий усулларига ўтишга йўналтирди, лекин бу чора-тадбирлар коммунистик мафкура йўл-йўриқлари доирасида амалга оширилганлиги сабабли кўпгина илғор ташаббуслар кутилган натижа бермади. Бошқарувнинг юқори поғонасини “такомиллаштириш”ни диққат марказига қўйган олдинги тадбирлардан фарқли ўлароқ ислоҳотларнинг янгиланган дастури биринчи навбатда иқтисодиётнинг асосий бўғини бўлган корхоналарни (бирлашмаларни) ўзгартиришга қаратди.
“Совет иқтисодиётини қайта қуриш”нинг йўналишини белгилаб берувчи ҳужжатлар қаторига 1987 йил июнъ ойида қабул қилинган “Давлат корхонаси тўғрисида­ги” қонун етакчи ўрин эгаллади. Унда таъкидланишича, хўжа­лик юритишнинг шарт-шароитлари ва усулларини тубдан ўзгартириш, корхоналар фаолиятида марказлаштириш билан “тўлиқ хўжалик ҳисоби”ни бирга қўшиб олиб бориш, мустақиллик ва масъулият, буларнинг ҳаммаси меҳнат жамоалари учун янги шаклда ўз-ўзини бошқаришнинг кундалик қоидасига айланиши лозим эди.
Бироқ бу қонунни ва қайта қуришга доир бошқа ҳужжатларни (“Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тўғрисида”ги қонун ва ҳоказоларни) тузиб чиқишдаги услубий ёндашувнинг ўзи “социалистик хўжалик юритиш”, директива асосида режалаштириш ва давлат мулкининг барча шаклларига ҳукмрон бўли­ши зарурлиги каби аввалги эски тасаввурларга асосланган эди.
Бу ҳол мазкур қонун ва ҳужжатларнинг аввалбошдан зиддиятли, чала-ярим ва яроқсиз бўлишини белгилаб берди. Корхона­ларнинг чекланган мустақиллиги объектив иқтисодий қонунларга амал қилишга имкон бермас эди. Корхоналарни тўлиқ хўжа­лик ҳисобига ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш ҳам ўзини оқламади, чунки “социалистик хўжалик юритиш” тизими раҳбарликнинг буйруқбозлик усуллари объектив жиҳатдан соғлом товар-бозор муносабатларининг намоён бўлишига тўсқинлик қилар эди.
Интилишлар ижобий бўлишига қарамасдан, ислоҳотларнинг самараси унчалик катта бўлмади. 1988 йилда Ўзбекистонда мав­жуд 1267 та йирик саноат корхонасидан атиги 320 таси (25,3%) тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш шароитида ишлар эди. Бу корхоналардаги ишлаб чиқариш ҳажми (улар республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 55,7%ини тайёрлаб берар эди) ўтган йилнинг аввалги давридагига нисбатан 4,7%и ортди, ҳолбуки, бу кўрсаткич хўжалик ҳисо­бига ўтказилмаган корхоналарда 0,7%га қисқарди. Бироқ рес­публика саноати шартнома мажбуриятлари асосида маҳсулот сотиш режасини фақат 98,6% қилиб бажарди, янги шароитда ишлаётган корхоналар эса 98,4% қилиб адо этди.
Кўпгина корхоналарда ички имкониятларни сафарбар қилишни, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни раҳбатлантирувчи шарт-шароитлар яратилмаган эди. Масалан, “Ўзбекрезинотехника”, “Сигнал” ишлаб чиқариш бирлашмаларида, Наман­ган машинасозлик заводида дастлабки хўжалик ҳисобидаги бўғинлар моддий ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун зарур шарт-шароитларга, иш ҳақининг узоқ муддатга мўлжалланган барқарор норматив фондларига эга эмас эдилар.
Давлат буюртмалари тўғрисидаги масала анча мураккаб эди, у_ расмий режалаштириш ўрнини эгаллаши лозим эди. 1988 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган бутун товар маҳсулотининг 39,2%и давлат буюртмаси ҳисобланар эди. Бироқ ишлаб чиқа­риш дастури ва маҳсулот етказиб беришнинг давлат буюртма­лари билан қамраб олиш даражаси юқори бўлса-да, режалиликни етарли даражада таъминлай олмас эди.
Бунга сабаб шу эдики, тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳукмрон мафкура тафаккуридан келиб чиқиб, давлат буюртмаларини расмийлаштириш вақтида кўпинча бундай буюртмалар билан корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш қувватларини банд қилиб, асосан харидоргир бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мажбур қилар эдилар. Масалан, 1988 йилда қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари бўйича давлат буюртмалари бутун ишлаб чиқариш дастурининг 90%дан ортиғини, станоксозлик саноатида эса 85%ни эгаллади.
Одат бўлиб қолган кампаниябозлик хўжаликни бошқариш механизмини қайта қуришга салбий таъсир кўрсатди. Кўпгина тармоқларда хўжалик ҳисобини ташкил этиш хўжакўрсинга қилинди. Шундай ҳоллар ҳам учраб турар эдики, меҳнат жамоалари ҳисоботларида янги иқтисодий шароитда ишлаётгандек қилиб кўрсатилар эди, ҳақиқатда эса у ерда хўжалик ҳисоби асослари бутунлай жорий этилмаган бўлар эди.
Масалан, Тошкент тўқимачилик комбинатида, Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ва бошқа жойларда хўжалик ҳисобида ишловчи бригадаларни ташкил этишга юзаки ёндашдилар. Барҳам бериш қийин бўлган ярамас одатлардан бири яхши ишлаётган корхоналарнинг маблағларини кам самара би­лан ишлаётган буйруқбозлик усуллари объектив жиҳатдан соғлом товар бозор муносабатларининг намоён бўлишига тўсқинлик қилар эди.
Интилишлар ижобий бўлишига қарамасдан, ислоҳотларнинг самараси унчалик катта бўлмади. 1988 йилда Ўзбекистонда мав­жуд 1267 та йирик саноат корхонасидан атиги 320 таси (25,3%) тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш шароитида ишлар эди. Бу корхоналардаги ишлаб чиқариш ҳажми (улар республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 55,7%ини тайёрлаб берар эди) ўтган йилнинг аввалги давридагига нисбатан 4,7%и ортди, ҳолбуки, бу кўрсаткич хўжалик ҳисо­бига ўтказилмаган корхоналарда 0,7%га қисқарди. Бироқ рес­публика саноати шартнома мажбуриятлари асосида маҳсулот сотиш режасини фақат 98,6% қилиб бажарди, янги шароитда ишлаётган корхоналар эса 98,4% қилиб адо этди.
Сифат муаммоси ҳаддан ташқари кескин тус олиб кетди. Мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида маҳсулотнинг давлат қабули жорий этила бошланди. 1986 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг асосий участкаларини давлат қабули бўйича 27 та пост назорат қилган эди. 1987 йилда давлат қабули шароити­да ишловчи корхоналарда яроқсизга чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 833 минг сўмликни ташкил этди. Давлат қабули жорий этилган 33 корхонада ҳар ойда ўрта ҳисобда 0,9 млн. сўмлик маҳсулот қабул қилинмас эди.
Ҳаётий тажриба шуни тасдиқладики, ҳақиқий маъмурий чора ҳисобланган давлат қабули ишлаб чиқаришдаги таназзулни тўхтатиш у ёқда турсин, ҳатто бу жараённи секинлаштира олмади. Маҳсулотлар юқори сифатли бўлиши учун ишлаб чиқариш жараёнини тубдан янгилаш билан боғлиқ бўлган ғоятда кенг тад­бирлар мажмуини амалга ошириш талаб қилинар эди. Бир то­мондан, молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг йўқлиги, иккинчи томондан, расмий ҳокимият органлари режа топшириқларининг бажарилишини қатъият билан талаб қилиши давлат қабулининг юзакилашувига олиб келди. Маъмуриятнинг тазйиқ кўрсатиши оқибатида сифат масаласи секин-аста иккинчи даражали масала бўлиб қолди. Агар 1986 йил декабрида давлат қабули талаби билан 60% маҳсулот қабул қилинган бўлса, 1987 йилнинг январига келиб 48,5% маҳсулот давлат қабули талабига жавоб берди.
Фондлардан олинадиган самара ўсишидан корхоналар ишининг сменалилик даражасини оширишга катта умид боғланган эди. 1986 йилдан бошлаб республиканинг қарийб 300 та корхонаси сменалилик тартибида ишлаш режимига ўтди. Натижада 1986—1987 йиллар мобайнида фондлардан олинадиган самара ҳафта ҳисобда 16% ўсди, қўшимча равишда 30 млн. сўмлик маҳ­сулот чиқарилди, ижтимоий ишлаб чиқаришга 20 мингдан ор­тиқ киши жалб қилинди. Ресурсларни, материалларни, ёқилғини ва энергияни тежаш соҳасидаги ишлар бирмунча фаоллаштирилди. Бироқ бу чора-тадбирларнинг ҳаммаси амалий тусда бўлмади.
Иқтисодиётни тартибга солиб турувчи ҳақиқий қонунларнинг йўқлиги товар ва пул массаси ҳафтасидаги номутаносиблик, меҳнат унумдорлиги билан иш ҳақи ўртасидаги нисбатнинг бузилишига олиб келди. Кўпгина маҳсулот турларини иш­лаб чиқариш ҳажми пасайди, моддий ва молиявий номутаносиблик кучайди, иқтисодий ўсиш суръатлари пасайиб кетди, товарлар танқислиги тобора кенгайиб борди. Масалан, 1989 йилда ҳар икки муҳим маҳсулотдан бири бўйича топшириқ бажарилмади, ҳар уч маҳсулотдан бири бўйича ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. “А” гуруҳи тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режадагидан 3 баравар кам бўлди. Машинасозлик, кимё ва агросаноат мажмуи корхоналари режа топшириқларини бажаришни таъминлай олмадилар.
Энг зарур товарларни ишлаб чиқариш соҳасидаги аҳвол ни­ҳоятда оғир бўлди. Енгил саноат корхоналари 52,5 млн. сўмлик маҳсулотни етказиб бермадилар, шу билан бирга, ҳар саккиз корхонадан бири режани барбод қилди. 1980-йилларнинг охирларига келиб шу нарса яққол кўзга ташландики, “иқтисодий ислоҳотлар” мустабид сиёсий тузумнинг эскилик тарафдори эканлигини, партиянинг диктаторлиги энди қўл келмаётганлигини кўрсатди. Ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида 1989 йилдан бошлаб иқтисодиётда, ижтимоий ва маданий соҳаларда таркибий ўзгаришлар қилиш учун айрим ҳуқуқий шарт-шароитлар яратила бошланди. Ана шу мақсадда бир қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланди.
Бу жараён И.Каримов Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби бўлиб сайланганидан сўнг (1989 й. Июнъ) сезиларли миқёсда фаоллашди. Унинг ташаббуси билан хўжалик юритишнинг иқтисодий усулларини ўзгартириш борасидаги ишлар жиддий тус олди, иқтисодиётдаги маъмуриятчилик ва салбий ҳодисаларга қарши кураш кенгайиб борди. Ижара ҳақидаги, мулкчилик ва ер тўғри­сидаги қонунлар ўша йилларда ўта мураккаб бўлган Ўзбекис­тон ҳаётида муҳим аҳамият касб этди. Шу билан бирга, “қайта қуриш”нинг “якунловчи” босқичида мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари соҳасида қўлдан бой берилган фикр эркинлигининг тикланиши эътиборга лойиқ ҳодиса бўлди.
1920-йиллардаги янги иқтисодий сиёсатдан кейин биринчи марта давлат ва кол­хоз-кооператив мулкидан ташқари мулкчиликнинг жамоа, ҳиссадорлик, шахсий шакллари ҳам қонуний мақомга эга бўла бошлади. Марказий раҳбариятдан фарқли ўлароқ мулкчилик муаммосига Ўзбекистонда анча жиддийроқ ёндашилди, бу ерда юқорида санаб ўтилган мулкчилик шакллари билан бир қатор­да хусусий мулкчилик ҳам жорий этила бошланди.
Гарчи “социалистик” тушунишда бўлса ҳам, бозор муносабатларига ўтилиши, бу жараёнда корхоналар ва ишлаб чиқа­риш жамоаларининг тутган ўрни тўғрисидаги масалани кескин қилиб қўйди. 1990 йил июн ойида қабул қилинган “СССР корхоналари тўғрисида”ги Қонун корхоналарнинг иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларини анчагина кенгайтирди. Ўша вақтдан бошлаб корхоналар мулкчиликнинг ҳар қандай шаклига асосланадиган, солиқларни тўлагандан кейин қолган соф фойдадан мустақил фойдаланадиган, ўзларининг давлат билан муносабатларини фақат бозор асосларида белгилайдиган бўлдилар.
Афсуски, ҳатто қисман ислоҳ қилинган совет ижтимоий ва давлат тузуми ҳам давлат тасарруфидаги иқтисодиётдан ҳаётий жиҳатдан муҳим бўлган бозорга ўтишга объектив равишда қийинчилик туғдирди. Мустабид тузумнинг “социалистик” бозорни таркиб топтиришга интилиши илғор ташаббусларни ва “қайта қуриш”ни тўла-тўкис барбод қилишни назарда тутар эди. Мил­лий республикаларнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг чинакам иқтисодий ва сиёсий мустақил эмаслиги бозор муносабатларига ўтишга тўсқинлик қилди.
Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришдаги яроқсиз ёндашувлар халқ хўжалигини, унинг етакчи тармоқларини ривожлантиришдаги номутаносиблик Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва миллатлараро муносабатларда кескинликни авж олдирди. Иттифоқ билан минтақавий халқ хўжалик алоқаларининг бузилиши, ҳамма жойда режалаштирилган асбоб-ускуна­лар, бутловчи материаллар ва ҳоказолар етказиб беришнинг барбод бўлишини чуқурлаштирди. Буларнинг ҳаммаси респуб­лика сиёсий раҳбариятининг салбий тамойилларини тўхтатиб қолиш, миллий иқтисодиётни соғломлаштириш борасидаги имкониятларини чеклаб қўйган эди.
Шунга қарамасдан, 1989 йилнинг охирларидан эътиборан самарали мустақил иқтисодиётга эришишга қаратилган йўл тобора яққолроқ кўзга ташлана бошлади. Саноат ишлаб чиқариши сохасида корхоналарнинг зарар кўриб ишлашига барҳ­ам беришга, уларнинг рентабеллигини оширишга, товарлар танқислиги ва шу кабиларга барҳам беришга қаратилган чора- тадбирлар тизими ишлаб чиқилди. Зарар кўриб ишлаётган бир қатор корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатилди, кўпгина саноат жамоаларига банк кредити очилди, корхоналарнинг кооператив шаклларига ва ижара муносабатларига ўтиши роғбатлантирилди. Ижара пудратига ўтказилган корхоналар умидбахш натижалар берди. Масалан, ижара муносабатлари асосида ишлайдиган 15 та корхонада 1989 йилнинг охирига келиб махсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ўсиши 6,2%ни ташкил этди. Халқ истеъмол моллари хажмини кўпайтиришда ижобий тамойиллар кўзга ташланди. “Б” гуруҳи тармоқларининг салмоғи 1988 йилдаги 26,7%дан 1989 йилда 28,7%га кўтарилди.
Бироқ “оғирлашиб,”серхаражат бўлиб қолган совет иқтисодиётининг иллатларини барҳам топтириш эндиликда мумкин эмас эди. Чунки республика иқтисодиётининг барча соҳаларида таназзул давом этмоқда эди. Масалан, кейинги совет беш йиллиги мобайнида фондлардан олинадиган самара 11% пасайиб кетди, ёқилғи-энергетика мажмуидаги мавжуд қувватлардан ўрта ҳисобда 81%, қишлоқ хўжалик машинасозлигидаги қувватлар­дан 72%, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришдаги қувватлардан 90% фойдаланилди, холос. Меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш соҳаларида ҳам сифат ўзгаришлари кўзга ташланмади.
“Қайта қуриш”нинг сўнгги йилларида республика ишчила­ри ва хизматчиларининг ижтимоий ривожланишида мураккаб ва зиддиятли жараёнлар содир бўлди. Уларнинг миқдор жиҳатидан ўсишида сифат ўзгаришлари юз бермади, бу кўрсаткич аҳолининг табиий ўсишидан орқада қолди, бу ҳол ишчи кучининг анча ортиқча бўлиб қолишига олиб келди. Айниқса, бу ҳол Фарғона водийси вилоятларида жиддийрок тус ола бошлади. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши бу зиддиятли жараённи юмшата олмади. Кадрлар тайёрлашда улар­нинг иш ҳақи даражаси, меҳнат шароитлари, турли мутахассисликлардаги ходимларнинг нуфузи ва ҳоказолар каби талаблар қондирилмади.
1980-йилларнинг охирига келиб қарийб 20 минг олий маълумотли мутахассис ва 140 мингдан ортиқ ўрта махсус маълумотли мутахассислар ақлий меҳнат билан эмас, балки жисмоний меҳнат билан банд бўлдилар. Миллий ишчи кадрларни шакллантириш муаммоси аввал­гидек кескин бўлиб қолаётган эди. Саноатда банд бўлган маҳаллий миллат кишиларининг салмоғи ниҳоятда кам эди. Маса­лан, Тошкент трактор заводида ўзбек ишчиларининг салмоғи 1980-йилларнинг охирида қарийб 17%ни, “Эталон” ишлаб чиқа­риш бошқармасида 22%ни ташкил этди. Миллий меҳнат ресурсларининг саноатга келишига қўл меҳнатининг юқори дара­жада эканлиги, иш ҳақининг пастлиги, меҳнат жараёнларининг бир хилдалиги, уй-жой олишнинг, мактабгача болалар тарбия муассасаларидан жой олишнинг узоқ муддат кутилиши халақит берар эди.
Иш билан банд аҳоли меҳнатдаги фаоллигининг пасайиб кетиши салбий ҳолатлар ортиб боришининг таҳликали белгиларидан бири эди. Меҳнат унумдорлигининг режалаштирилган 18% ўсиши ўрнига саноатда ўрта ҳисобда 1985 йилга нисбатан фақат 12%, қурилишда 7% бўлди, енгил саноат тармоқларида эса ҳатто 2% камайиб кетди. Шундай қилиб, мустабид Совет давлатида қарор топган ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш муносабатлари саноат ишлаб чиқаришининг юқори самарада ривожланишига объек­тив равишда тўсик бўлди. Марказнинг амрига бўйсунган рес­публика индустрияси маҳаллий аҳолининг туб манфаатлари­ни ҳисобга олишга мўлжалланмаган эди, шу сабабдан уни социалистик асосда ислоҳ қилишга уриниш муқаррар равиш­да барбод бўлди.
Халк хўжалигининг бошқа тармоқлари каби, Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ҳисобланган аграр соҳа ҳам шундай қисматга учради. Ўзбекистондаги бу соҳадаги сиёсат стратегияси “қайта қуриш” йилларида умумиттифоқ аграр сиёсатидан амалда фарқ қилмас эди. Аввалгидек бу сиёсат Марказ манфаатлари йўлида пахтачиликни жадал ривожлантиришга қаратилган эди.
1980—90-йиллар чегарасида мустабид-империяча режим сақ­лаб қолиниши оқибатида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ри­вожлантириш стратегияси чинакам ислоҳотчилик мазмунига эга бўла олмади. Қишлоқ хўжалигида рўй берган кескин вазият муқаррар равишда қўшимча жиддий чора-тадбирлар белгилашни талаб қилар эди. Муаммодан қутулишнинг бирдан-бир йўли фақат формацион ўзгаришлар қилиш, маданий бозор муносабатларини қарор топтириш, ерга бўлган муносабатни қатьиян ўзгартиришдан иборат эди, бу эса ўша шароитда мумкин эмас э­ди.
“Қайта қуриш” ислоҳотлари тажрибаси шуни ишонарли тарз­да кўрсатдики, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш режаси ҳам, ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасидаги куч-ғайратлар ҳам, кенг микёсда ир­ригация-мелиорация ишларини ташкил этиш ҳам, кадрларга доир муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган чора-тад­бирлар мажмуи ҳам қишлоқ хўжралигини барқарор ривожланишини таъминлай олмади. Нисбатан озгина юксалишдан кейин яна муқаррар таназзул бошланар эди.
Бунинг сабаби аграр соҳада ҳукмрон бўлган ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатларнинг характерида эди. Уларнинг ўзагини деҳқончиликка ва умуман қишлоқ хўжалигига маъмурий буйруқбозлик билан ёндашув ташкил этар эди. Иқгисодий муносабатларнинг келиб чиқиш жиҳатидан яроқсизлиги, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги нотенг айирбошлаш, қишлоққа ресурсларнинг қолдиқ принципи бўйича ажратиб берилиши, хўжалик ҳисоби асосларининг йўқлиги тенглаштириш принципини, ижтимоий пассивликни келтириб чиқарди, бу эса ўз навбатида шахсий ва ижтимоий манфаатларнинг мос келишига халақит берди.
Совет давлатининг иқтисодий бошқарув тузилмалари бу иллатнинг ҳақиқий барҳам топиш воситаси бригада пудратини ташкил этишдан иборат деб билдилар, бу меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради деб ҳисобладилар. Бу ҳол бошқа­рув тизимини ўзгартиришни талаб қилар эди, бу эса пировард натижада мазкур бўғиннинг янги шакли РАПО (район агроса- ноат бирлашмалари)нинг пайдо бўлишига олиб келди. РАПОлар қишлоқ хўжалигини “юксалтириш”нинг навбатдаги “кўтарувчи” воситаси бўлиб, ҳақиқатда янги маъмурий-бошқарув органи, аграр сектордаги янги маҳкама диктатурасига айланиб қолди.
Жамоа пудрати ғояларининг бой имкониятларини ҳам рўёб­га чиқариш имкони бўлмади. Бригада ва звено пудратлари шошилинч равишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг барча тармоқларида қўллана бошланди. 1980-йилларнинг ўрталарига келиб бригада пудрати асосида ишлаётган қишлоқ аҳоли­сининг умумий салмоғи республика агрохўжаликлари ходимларининг умумий миқдорида 44,5%ни ташкил этди. Айрим пудрат бўлинмаларининг юқори кўрсаткичларга эришишларига қарамасдан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда салмоқли ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмади.
1989 йил мартда бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниб,улар­да “бошқарувнинг иқгисодий усулларига” ўтилганлиги “тантанавор” эълон қилинди. Ҳужжатларда қишлоқ иқтисодиётини юксалтиришнинг асосий воситаси режали ишларни такомиллаштиришдан иборат деб ҳисобланди: режа топшириқларини “эришилган даражада” белгилаш принципи қораланди. Бироқ бу усул ҳам бир маъмурий восита ўрнига бошқа, ундан кўра “такомиллашган” воситани юзага келтирди. Бошқа бир қатор янгиликлар, хусусан, ACM (агросаноат мажмуи)нинг тақдири ҳам ана шундай бўлди, у аслида бошқариб бўлмайдиган тизимга айланиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда қўшимча тўсиқ бўлиб хизмат қилди.
Хўжалик юритишнинг иқтисодий механизмини қайта қуриш, “социалистик” товар-пул муносабатларининг имкониятидан фойдаланиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳам кутилган натижа бермади. Қисман хўжалик ҳисобидан тўлиқ хўжалик ҳисо­бига ўтиш товар-бозор муносабатларининг фаол қўшилишидан иборат устивор йўналиш бўлиб қолади, деб тахмин қилинган эди. Унинг асосий мазмуни АСМнинг барча бўғинларини ўз харажатларини ўзи қоплашга, ўзини-ўзи маблағ билан таъмин­лашга ўтиш, нарх, кредит, фойда, рентабеллик каби иқтисо­дий омиллардан кенг фойдаланишдан иборат деб ҳисобланган эди.
Хўжаликларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтиришга қаратилган “порлоқ келажак” ваъда қилувчи чора-тадбирлар одатда чекланган тарзда амалга оширилди. Қишлоқда “қайта қуриш” асосидаги хўжалик юритиш шаклларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш соҳасидаги ташқи жиҳатдан жўшқин бўлиб кўринган фаолият заминида аввалги йиллардаги каби кўп учрайдиган кўзбўямачилик, расмиятчилик, деҳқонларнинг манфаатларини эсдан чиқариб қўйиш, ACM раҳбарларининг тезроқ рапорт беришга интилиши каби иллатлар яширинган эди.
Афсуски, жорий қилинган янгиликлар (масалан, ижара, хўжалик ҳисоби) сунъий хусусиятга эга бўлиб, меҳнатни ташкил этишнинг эскириб қолган шаклларига асосланган эди, улар пировард натижаларни, маҳсулот сифатини ҳисобга олмас эди. Самаранинг йўқлигига сабаб мус­табид тизимнинг иқтисодий янгиликларни тан олмаслигида, деҳқонга ҳақиқий эркинлик беришни истамаслигида эди.
Салбий ҳолатларнинг ортиб бориши натижасида Ўзбекис­тон қишлоқ хўжалигининг самарадорлиги йилдан-йилга паса­йиб борди. 1989 йилнинг бошларида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳатто ўртача йиллик даражага хам бормади, 3 мил­лиард сўмликдан кўпроқ маҳсулот берилмай қолди. Ғалла, пахта ва полиз экинлари тайёрлаш режалари сурункасига бажа- рилмай келди. Фақат 1986—1987 йиллар мобайнида етказиб берилмаган пахтанинг миқдори 1.576 минг тоннадан ортиқ эди. Асосий деҳқончилик экинларининг ҳосилдорлиги барқарор па­сайиб борди.
Пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ иллатлар республика­нинг қишлоқ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишда давом этди. Чигит экиладиган майдонлар кўп бўлишига (75%) қарамасдан, пахта экиладиган ерлар доимий равишда кўпайтириб борилди. Айни вақтда пахта етиштириш режа топшириқлари ҳам кўпайди, бу Ўзбекистоннинг имкониятларига мутлақо мос келмас эди.
Мазкур муаммони қўшиб ёзишлар, кўзбўямачиликлар, пахта терими даврида шаҳарликлар, талабалар, мактаб ўқувчиларининг меҳнатидан сурункали фойдаланиш эвазига ҳал қилишга интилдилар. “Ялпи” пахта ҳосили, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдори ортидан қувиб, кўпги­на хўжаликлар уларни етиштириш технологиясини буздилар, экинларга оширилган миқдорда азотли ўғитлар солинди, ай­ниқса, пахта зараркунандаларига қарши курашда, унинг баргини тўкишда заҳарли кимёвий моддалардан меъёрсиз фойдаланилди. Натижада атроф муҳит заҳарланди, ернинг таркиби бузилди, инсонлар соғлигига зарар етказилди.
Меҳнатни ташкил этишдаги, айниқса меҳнатга ҳақ тўлашда йўл қўйилган жиддий нуқсонлар қишлоқ меҳнаткашларини лоқайд қилиб, уларни бефарқликка маҳкум этди. Ўзбекистондаги кескин аграр муаммолар, айниқса респуб­лика қишлоқларида юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни юмшатиш учун дастлабки ҳаракат фақат республика юқори раҳбарияти алмаштирилганидан сўнг бошланди.
Республиканинг янги раҳбарияти дастлабки кунданоқ Ўзбекистон халқлари миллий манфаатларини ҳимоя қилиб чиқай, уларнинг азалий, йиллар давомида тўпланиб қолган эҳтиёжларини изчил ҳал қилишга интилди. Диққатга сазовори шундаки, янги раҳбарият пахта яккаҳокимлигига қарши кескин кураш олиб боражагини ўша мустабид тузум “ҳаётлиги”даёқ очиқ эълон қилди. И.Каримов ачиниш билан қайд қилиб ўттанидек, “Пахта яккаҳокимлиги республикага Марказ амри билан тиқиштирилган бўлиб, Ўзбекистонга, унинг аҳолисига беҳисоб зарар келтирди.”
Республика раҳбариятининг кўрган чора-тадбирлари натижасида (чигит экиладиган майдонларнинг камайтирилиши, пахта тайёрлаш режасининг мўътадиллашуви ва ҳоказолар) 1990 йилдаёқ экин экиладиган майдонларнинг умумий миқдорида пах­танинг caлмоғи 63,9%га туширилди. Айни вақтда пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг бошқа турлари маҳсулотлари нархларини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилди.
1989 йилда хўжалик юритишнинг янги шакли—фермерлик вужудга келди. Ўзбекистонда ўша йилларда фермер хўжаликла­ри сони бирмунча камроқ эди. Улар хали кўп жиҳатдан агрокорхоналар маъмуриятига боғлиқ эди. Ерга, маблағларга эгалик қилиш, етиштирилган махсулотларни тасарруф қилиш ҳуқуқининг йўқлиги деҳқонни ҳақиқий деҳқон бўлиш имкониятидан маҳрум этган эди.
Лекин шундай бўлса-да, 70 йил давомида “советча” “кол­хозчи” бўлишга одатланиб қолган ўзбек деҳқони учун фермер хўжаликларини тузишдек “янги йўл” уларни келажак сари илҳомлантирди. Шунинг учун ҳам бу янгилик қисқа муддат ичида кенг тус олди. 1991 йил 1 апрелда республикада 6143 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улардан 4666 таси сут етиштиришга, 1477 та фермер хўжалиги эса қорамолларни бўрдоқига боқиб парвариш қилишга ихтисослаштирилган эди.
Аграр сиёсатда янгича ёндашувларнинг амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалигидаги юзага келган таназзулни маъ­лум маънода тўхтатиб туриш имконини берди. Масалан, агар 1987 йилда аграр тармоқларда меҳнат унумдорлиги фақат 2% ошган бўлса, 1990 йилга келиб 10% ошди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти бу вақгга келиб 11,1 млрд. сўмга етди.
Бироқ аграр сектордаги бу ижобий ҳолатлар жуда сустлик билан, ноизчил ва ўз-ўзича борар эди. Чунки қишлоқ хўжалиги­ни бошқаришдаги ўша одатдаги ҳукмронлик тизими ҳамон сақланиб турган эди.
Кадрлар муаммоси аҳволни янада чуқурлаштириб юборди. Совет ҳокимияти йилларида қарор топган қишлоқ хўжалик мутахассислари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими замон талабларига мос келмай қолган эди, уни замонавий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва фан-техника инқилоби талабларини ҳисобга олган ҳолда тубдан қайта қуриш зарур эди.
Кенг ихтисосдаги механизаторлар, шунингдек, ўрта ва юқори бўғин мутахассислари жиддий етишмас эди. Бироқ мутахассис кадрлар ва оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёр­лаш тизимининг турли шаклларини қайта ташкил қилиш ҳамда такомиллаштириш соҳасида кўрилган чора-тадбирлар юзаки, кампаниячилик хусусиятига эга эди. У товар-бозор муносабатлари тизимидаги иқтисодиётни ривожлантиришга мослашмаган, жаҳон тажрибасини ҳисобга олмаган эди.
Қишлоқ хўжалигининг бундай оғир аҳволда эканлиги, фақат империяча “қайта қуриш” сиёсатининг ноилмийлиги ёки сохталиги эмас, балки бутун совет хўжалик юритиш тизимининг, ижтимоий тузумнинг ноқобиллигида, етилган масалаларни ҳал қилишга қодир эмаслигида эди. Умуман, “қайта қуриш” жараёнида Марказ билан Ўзбекис­тон ўртасидаги муносабатларда азалдан мавжуд бўлган зиддиятлар ошкоралик ва демократиялаштириш туфайли яққол кўзга ташланиб қолди. Жумладан, “социализм қурилиши” йилларида КПСС маблағларни қайта тақсимлашнинг барча жиҳатларини қамраб олувчи ниҳоятда марказлашган тизимни вужудга келтирдики, халқ оммасининг ўзи бу маблағларни тақсимлашни юқори партия раҳбариятининг тор доираси қўлига ўз “ихтиёри” билан топширишга мажбур қилинди.
Миллионлаб кишиларнинг меҳнати, давлатнинг, яъни иттифоққа кирувчи республикаларнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг даромадлари мафкуравий фаҳм-идрок, мудофаа манфаатлари, Марказда ишлаб чиқилган ва етарли даражада асосланмаган техникавий ва хўжалик лойиҳалари хизматига, ҳатто бошқа мамлакатларнинг коммунистик партияларига ёрдам кўрсатишга сарфланар эди. Мавҳум умумиттифоқ манфаатлари республика манфаатларидан мутлоқ устун қўйилар эди, айрим ижтимоий ва миллий гуруҳларнинг, қолаверса айрим шахснинг манфаатлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
1980-йилларнинг иккинчи ярмида Марказ билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда мавжуд бўлган номутаносибликлар, номувофиқликлар ва ҳал қилинмаган масалалар бошқа муаммолар билан қўшилиб қонуний равишда мустабид тузумни инқирозга олиб борувчи омил сифатида майдонга чиқди. Бироқ бу муносабатларда энг асосий нарса иқтисодий ма­салалар бўлиб, улар узоқ муддатга чўзиладиган муаммоларнинг ҳақиқий занжирига боғланган эди:
Республикадаги ишлаб чиқариш тармоқларининг муайян фойдадан маҳрум бўлиши (масалан, пахта ва бошқа хом ашёлар ишлаб чиқариладиган жойда эмас, балки уларни сотиш жойида оборот солиғининг бекор қилиниши, маҳсулот етиштиришга сарфланган ҳақиқий харажатларни акс эттирмайдиган улгуржи ва харид нархларнинг, транспорт тарифлари тизимининг амал қилиши ёки республика ҳудудида жойлашган итти­фоққа буйсунувчи корхоналар даромадидан маҳаллий бюджетга ажратиладиган маблағлар норматив миқдорининг иттифоқ вазирликлари томонидан пасайтирилиши натижасида).
Бу ҳол Ўзбе­кистон қишлоқ хўжалиги томонидан истаганича мамлакатга ет­казиб бериладиган пахтанинг асосий қисмининг (61,5%), хом ипакнинг (50%) кўпроғини, қоракўл терини (33%), шунингдек, каноп, сабзавот, меваларни, саноатда-пахта териш машиналарини, пахта тозаловчи механизмларни, трактор, пахта сеялкаларини, текисловчи машиналарни (86%), йигирув машиналарини (38,6%) асосий ишлаб чиқарувчи республика ҳисобланган шароитда рўй берган эди. У ўз маҳсулотларига нарх белги­лаш ҳуқуқидан мутлоқ, маҳрум қилинган эди.
Бунинг натижасида Ўзбекистон Марказдан дотация олишга мажбур қилинди ва, энг ажабланарлиси, ижтимоий соҳани ривожлантириш учун маблағнинг ҳакиқатда етишмаслигини сунъий равишда келтириб чиқарди. Соглиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача тарбия болалар муассасалари жуда оғир аҳволга тушиб қолди. Ўзбекистон аҳолисининг табиий ўсиши умумиттифоқ даражасидан уч баравардан юқори бўлса-да, қарамоқдагилар улуши эса (кичик ёшдагилар ҳисобига) аҳолининг 40%идан ортиқ эди, бу эса республикадаги ижтимоий кескинликни йил сайин кучайтирди.
Пахта яккаҳокимлиги, шуни айтиш кифояки, чигит эки­ладиган майдонлар Ўзбекистонда 1970 йилдаги 1 млн. 709 минг га.дан 1988 йилда 2 млн. 17 минг га бўлди, яъни 18%дан кўпроқ ошди. Бундан ташқари, ҳисобга киритилмаган майдонларни қўшганда (1987 йилда қарийб 23 минг га) бундан ҳам ортиқ бўлар эди. СССР бўйича пахта етиштирадиган хўжаликлар сони 1155 тадан 2294 тага етди (ҳолбуки, АҚШда пахта етиштиради­ган хўжаликлар сони шу даврда мунтазам қисқариб борди ва пахта етиштириш марказлашди), республика машинасозлиги эса асосан етиштирилган пахтани йиғиштириб олиш учун ва уни қайта ишлашнинг хилма-хил турлари учун техника ва ме­ханизмлар ишлаб чиқаришга бўйсундирилди.
Шунга бевосита мувофиқ равишда Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини, аввало донни четдан келтиришга қарам бўлиб қолди. Беда ва бошқа озуқа экинлари экиладиган май­донларнинг кескин камайиши чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни бутунлай қисқартиришга олиб келди. Республикада ўртача бир киши истеъмол қиладиган гўшт иттифоқ бўйича ўртача 62—64 кг ўрнига 30 кг.дан, сут 341 ўрнига 186 кг.дан, шу жумладан, ўз ресурслари ҳисобига 137 ўрнига 21 кг.дан ошмади, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш республикада 170—173 кг, иттифоқда эса 260—270 кг.ни ташкил қилди.
Пахтачиликда пестицидларни ҳаддан ташқари ишлатиш оқибатида бевосита кўзга ташланиб турувчи ижтимоий-экологик офат юз берди, яъни атроф муҳит (тупроқ, сув манбалари, ҳаво) йўл қўйиб бўлмас даражада ифлосланди. Экологик тангликнинг иккинчи сабаби—вазирликларнинг зарарли кимёвий корхоналарни Чирчиқ, Самарқанд, Навоийда, шунингдек, кўпроқ, экологик тизим жуда заиф бўлган ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда жойлаштирилиши бўлди. Фарғона водийси ана шундай жойлардан бўлиб, бу ерда “Фарғонаазот,” “Фергананефтеоргсинтез” бирлашмалари, Қўқон кимё заводи, Янги Қўқон кимё комбинати ва бошқа корхоналар жойлаштирилган эди.
Орол денгизининг қуриши халқаро аҳамият касб этган жиддий муаммо сифатида намоён бўлди, у бутун бир минтақанинг яшаш муҳитига ҳалокатли таъсир кўрсатди, бунга кўп жиҳатдан нооқилона ва зўрлик билан амалга оширилган пахта­чилик экспансияси сабаб бўлди. Бу жиҳатдан, айниқса, Қорақалпоғистон жиддий зарар кўрди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари СССР таш­қи савдо вазирлиги ҳамда бошқа тегишли итгифоқ ташкилот­лари назоратида ва бошқарувида бўлди. Бутун валюта ва экс­порт-импорт операциялари, даромад олиш ва фойдани тақсимлаш улар томонидан амалга оширилди, бу маблағлардан биринчи навбатда умумиттифоқ дастурлари таъминланди. Мам­лакатнинг марказлашган ташқи иқтисодий фаолияти қай да­ражада сақланиб қолган бўлса, уни ташкил этувчи республикаларнинг ишлаб чиқаришида танглик ҳолатлари ҳам, бу соҳадаги ислоҳот ҳам шундай даражада кечди.
Ўзбекистонда мазкур ислоҳот бутунлай муваффақиятсиз бўлди, республика экспортининг хом ашё йўналишини, унинг тузилишини ва товарларнинг муайян гуруҳини четдан келтиришдан иборат анъанавий қарамлигини ўзгартирмади. Ўзбекис­тоннинг чет элга тайёр тўқимачилик маҳсулотларини сотиши ва ундан келадиган фойдадан баҳраманд бўлиш имкониятини ўзгартира олмади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг хом ашё йўналишида бўлиши умумитгифоқ меҳнат тақсимоти билан мустаҳкамланди ва уни ривожлантириш пахтачилик билан қатьий боғланди, “қайта қуриш” йилларида эса пахта агросаноат мажмуининг хўжалик механизмини такомиллаштиришга қаратил­ди, бу механизм Россия ва айрим социалистик мамлакатлар тўқимачилик саноатини зарур миқдорда ва турдаги тола билан таъминлашдан иборат вазифани бажарди. Ўзбекистонни шу йўсинда ихтисослаш ва унинг миллий даромади, демак, аҳоли­нинг турмуш даражаси ҳам паст бўлишини олдиндан белгилаб берди.
Маълумки, бу ихтисослашувни сақлаган ҳолда саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни, замонавий фан-техни­ка негизига ўтказишни, шунингдек, мутахассисларга таълим бериш ва тайёрлаш тизимини янги даражага кўтариш ва бу йўл билан қолоқликнинг боши берк кўчасидан чиқиб олиш амалда мумкин эмас эди. Марказ эса бу борада ғоят самарасиз сиёсат ўтказар эди.
Республикада керагидан ортиқча меҳнат сарфланиши ва ишсизлик (биргина Фарғона водийсининг ўзида камида 1 млн. ишсиз бор эди), буларга яна бир қатор муаммоларнинг—кўп миқдордаги аҳолининг, айниқса, маҳаллий аҳолининг қиш­лоқ жойларда тўпланганлиги каби эски муаммонинг қўшилиши, жамоа қадриятлари ва манфаатларининг (уруғчилик, оила-қариндошчилик) шахсий манфаатлардан устиворлиги, ёшларда истиқбол ва келажакка умидворликнинг йўқлиги, масалан, уларнинг Фарғона водийсида ва бошқа жойларда кўпроқ намо­ён бўлиши, Ўзбекистондаги вазиятнинг ҳаддан ташқари кескинлаштириб, уни ички томондан зиддиятли ва беқарор қилиб қўйди.
Бир томондан, республиканинг ўзида анча кучли ишлаб чиқариш— иқтисодий база таркиб топди. Унинг қишлоқ хўжа­лиги, саноати фақат иттифоқ доирасидагина муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмай, халқаро миқёсда ҳам сезиларли даражада иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб борди. Ўзбекистон ўзининг са­ноат маҳсулоти билан (мустақил равишда бўлмаса-да) жаҳон бозорига чиқишга муваффақ бўлди. Чунончи, республиканинг электротехника буюмлари дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатига чиқарилар эди.
Ўзбекистон пахта тозалаш заводлари учун асбоб- ускуналар ва пахта билан боғлиқ бошқа техникани Болгария, Югославия, Кубага етказиб берадиган бирдан-бир республика эди, Шарқий Европа мамлакатларига табиий газ етказиб бе­риш, рангли металлургия ва кимё саноати маҳсулотларини эк­спорт учун ишлаб чиқариш имконияти вужудга келди.
Ривож­ланган капиталистик мамлакатларга машина-техника буюмла­ри, кимёвий маҳсулотлар, газлама, чинни идишлар, ривожланаётган мамлакатларга қишлоқ хўжалик машиналари, кимё ва тўқимачилик саноати учун асбоб-ускуналар, дизеллар, компрессорлар, эксковаторлар, киноаппаратура экспорт қилинди. Бироқ Ўзбекистон маҳсулотларининг кўпгина турлари унчалик рақобатбардош эмас, шу билан бирга, бу маҳсулотлар “СССР” номидан чиқарилар эди, лекин шунга қарамасдан уларни жаҳон бозорида яхши билишар эди.
Иккинчи томондан, республика иқтисодиёти СССРнинг бошқа хўжалик районларига боғлиқ бўлиб қолиши ҳаётий зарур эди. Бу боғлиқлик чуқурлашиб бораётган ихтисослашув ва кучайиб бораётган ишлаб чиқариш кооперацияси таъсирида яна­да мураккаблашиб борди. Ўзбекистон бошқа иттифоқдош республикалардан машиналар, турли асбоб-ускуналар кенг истеъ­мол моллари олиб туришга мажбур эди. Мустабид тузум томо­нидан кундан-кунга кучайиб бораётган ихтисослашув ва кооперациялаш Ўзбекистонни эркин хўжалик юритиши учун имкон бермас эди. Бу эса Ўзбекистон билан Марказнинг миллий ман­фаатлари ўртасида зиддиятни янада кучайтириб юборди.
КПСС раҳбарияти “қайта қуриш”ни эълон қилган вақтда унда “иттифоқ” федерациясини демократик янгилашнинг ҳуқуқий концепцияси йўқ эди. Партиянинг ўша вақтдаги етакчиси М.С.Горбачев жойлардаги маъмурларга қарата “Кўпроқ ҳуқуққа эга бўлинг!” деб ўртага ташлаган шиор икки тиғли қурол эди.
Марказ демократик миллий кучларнинг ривожланиб боришига, шу жумладан, коммунистлар ўртасида ҳам авж олишига қараб, республикаларнинг ўзларига кўпроқ мустақиллик бериш ҳақидаги талабларига ён босди, лекин миллий республикаларга ён босиш айнан миллатлараро низоларнинг кучайган пайтига тўғри кел­ган бўлиб, Марказ бу низоларни ҳал қилишдан дастлаб ўзини атайлаб “четга” олди, сўнгра бу низоларни қурол билан бостириб (Сумгаит, Тоғли Қорабоғ, Фарғона, Ўш-Ўзган ва ҳоказо) шу йўл билан республикаларнинг хуқуқларини кучайтириш ҳақидаги ғояни қадрсизлантирди. Бу Марказнинг эскилик тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
КПСС раҳбарияти янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш жараёнини ўз қўлига олишга ва бошқаришга интилди, иложи борича кўпроқ ҳуқуқ ва ваколатларни ўзида саклаб қолишга ҳаракат қилди. 1990 йил ноябрда эълон қилинган иттифоқ шартномаси лойиҳасида устиворлик яна иттифоқ марказига берилди, рес­публикаларнинг ҳуқуқлари эса яна чўлтоқ ва чекланганлигича қолаверди. Оммавий ахборот воситаларида лойиҳадаги мақбул бўлмаган шартнома қоидалари асосли равишда танқид қилин­ди:
республикалар хорижий давлатлар билан алоқа қилишда овоз ва ҳуқуқдан яна аввалгидек маҳрум эдилар, иттифоқдош республиканинг ваколатлари ҳақидаги модда эса бутунлай ту­шиб қолган эди, иттифоқ қонунчилигининг республика қонунчилигидан устун туриши тўғрисидаги тезис баён қилинган, республикаларнинг ерга, ер ости бойликларига ва бошқа таби­ий ресурсларига бўлган мулкчилик муносабатларини тартибга солиши СССР ваколатларининг амалга оширилишига халақит бермаслиги (худди шундай тажриба Ўзбекистонни экологик ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйган эди) лозим эди ва ҳоказо.
Марказда эса бу вақтда ҳокимият тузилмаларини қайта қуриш бошлаб юборилди. СССРнинг сиёсий раҳбари М.С.Горбачев Фе­дерация Кенгашини республикалар билан ўзаро муносабатларни тартибга солувчи органга айлантиришни, давлат назорати янги институтини жорий қилишни таклиф этди, бу институт Марказдан бўладиган йўл-йўриқларни жойларда амалга оширувчи бўлиб қолиши керак эди. Лекин иттифоқ раҳбариятининг барча куч-ғайратига қарамасдан, СССРнинг парчаланиб кетиш жараёни бошланди: унинг таркибидан Болтиқ бўйи республикалари— Лит­ва, Латвия, Эстония, кейин Грузия чиқишди.
1990 йил охирларидан бошлаб хўжалик алоқаларининг узилиши кучайди, давлат буюртмаларини ва республикалар ўртасидаги иқтисодий битимларни мувофиқлаштириб туришнинг иложи бўлмади. Мамлакат секин-аста иқтисодий тартибсизлик томон кета бошлади.
Ўзбекистонда янги раҳбарият томонидан иқтисодиёт ва ижти­моий соҳани давлат йўли билан бошқариш органлари мустаҳкамланди, солиқ назорати ва жойларда ҳокимлар лавозимлари жо­рий қилинди. 1991 йил мартда республикалар вакиллари томони­дан иттифоқ шартномасининг бошқа лойиҳаси тайёрланди, бу лойиҳа “Суверен республикалар иттифоқи тўғрисида” деб аталди. Мазкур ҳужжатнинг асосий ғояси — кўп миллатли иттифоқ давлатини федерация сифатида сақлаб қолиш ва шу билан бирга республикалар суверенитетини рўёбга чиқариш туфайли Марказнинг янги вазифасини ҳам белгилаш эди. Гарчи лойиҳа республикаларнинг суверенитет тўғрисидаги декларациясини ҳисобга олган бўлса-да, бу суверен “давлатлар” эмас, балки “республика­лар” иттифоқи тўғрисидаги шартнома эди.
СССР Президенти ва тўққизта иттифоқдош республика раҳбарлари иштирокида Ново-Огоревода бўлиб ўтган йиғилищда принципиал низоли масалалар юзасидан томонларни қаноатлантирадиган битимга келинди — “Суверен Давлатлар Иттифоқи тўғрисида”ги шартномани тузишга келишиб олинди. Ўзбекистон делегацияси музокараларнинг бориши жараёнида янгиланган иттифоққа киришнинг ўзи учун жуда муҳим бўлган шартини—барча республикалар аҳоли­си учун ягона бўлган пенсия билан таъминлаш, даромадларни индексация қилиш ва кун кечириш учун зарур бўлган кафолатланган энг кам миқдор тартиби амал қилишини қаттиқ туриб ҳимоя қилди.
Аслини олганда, ҳатто янгиланган иттифоқ ҳам Ўзбекистон ва бошқа республикаларни мустабид тузумнинг қайта тикланиш хавфидан сақлаб қола олмас эди. Бироқ жамиятнинг демократиялашуви натижасида бу тузумнинг қудрати анча зил кетди, ижти­моий тузумнинг ва миллий муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги тамойилларига ўтиш учун реал имкониятлар очилди.

Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish