Мундарижа кириш


Мавзу. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган



Download 237,26 Kb.
bet21/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

11 Мавзу. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.
РЕЖА:



      1. Ўзбекистон Мустақиллик йилларида илм-фаннинг ривожланиши. Янги жамият қуришда таълим ва тарбиянинг ўрни ва роли.

      2. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул қилиниши. Дастурнинг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш механизми ва босқичлари.

      3. Таълимнинг миллий моделининг шаклланиши, ривожланиши ва соҳадаги муаммолар.

      4. Ўзбекистонда янги авлод кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзгаришлар.

      5. Олий таълим соҳасида қабул қилинган Қонунлар ва уларда белгиланган вазифалар. Таълим соҳасида


Илм-фан ютуцлари — Ватан равнаци учун. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш, илмий тадқиқот ва инно­вацион фаолиятни ривожлантириш, илғор илмий ютуқларни амалиётга жорий этиш, жойларда илмий мактабларни мустахкамлаш хамда тегишли худудий ва тармоқ муаммоларини хал қилишда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, халқаро миқёсда мамлакат илм-фани нуфузини ошириш масалаларига Мурожаатномада яна бир бор эътибор қаратилди. Маълумки, кейинги икки йилда шу борада кўп иш қилинмоқда. Хусусан, шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хақиқий аъзоларини тасдиқлаш туғрисида»ги Фармони (2017 йил 29 декабрь) қабул қилинди.
Фанлар академияси хақиқий аъзолигига охирги сайловлар 1995 йилда ўтказилган эди. Шундан буён бу масала эътибордан четда қолиб келгани мазкур Фармоннинг тарихий ахамиятини кўрсатиб турибди. Ўтган йиллар мобайнида академикларнинг сони икки мартадан кўпроқ қисқарди ва 2017 йил декабрь ойига келиб академиянинг атиги 63 нафар хақиқий аъзоси қолган эди. Давлатимиз рахбарининг топшириқлари ижроси доирасида қисца вақт ичида илмий тадқиқот фаолиятининг норматив-хуқуқий базаси ва молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштириш, моддий-техник салохиятини мустахкамлаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган мақсадли комплекс чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Фанлар академияси алохида ўрин тутади. 9 та илмий-тадцицот муассаси Фанлар академияси таркибига қайтарилди, қатор илмий ташкилотлар қайта ташкил этилди, Фанлар акаде- миясининг фан йуналиши буйича 3 та бўлими ва Навоий бўлими ташкил этилди, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи буйича Жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қуйилди. «2017-2021 йилларда илмий тадқиқот муассасалари инфратузлмасини мустахкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури» қабул қилиниб, бу сохада тизимли ишлар амалга ошрилмоқда.1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида фан ва таълим сохаларини ри- вожлантиришнинг энг мухим йўналишлари сифатида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, илм-фан ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали мехназимларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари хузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга жиддий эътибор берилмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши Харакатлар стратегиясини амалга ошириш йулида яна бир катта амалий қадам бўлди хамда иқтисодиёт ва жамият хаётининг барча сохаларида инновацион жараёнларни жадаллаштиришга катта туртки берди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар акаде­миясининг хақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисда»ги Фармони билан 22 йиллик узоқ танафусдан сўнг академикликка тасдиқлаш учун энг муносиб олимлар танлов асосида саралаб олинди. Фармонга мувофиқ, академиянинг Хайъати ва фаолият кўрсатаётган хақиқий аъзолари тавсиясига кўра, Фанлар академиясининг 32 нафар янги хақиқий аъзоси тасдиқланди. Академиклар қаторидан физика-математика, кимё, био­логия, техника, қишлоқ хужалиги, тарих, иқтисодиёт, филология, хуқуқшунослик, педагогика, тиббиёт фанлари ҳамда санъатшунослик соҳаларида кўзга кўринган, муҳим мезонлар бўйича кўп босқичли саралашдан муваффациятли ўтган олимлар ўрин олди.
2. Таълимга эътибор - келажакка эътибор. Таълим - тараққиёт босқичидаги энг муҳим тизим. Жамики ўзгаришлар, янгиланишлар бевосита таълим ривожи билан боглиқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ибораси билан айтганда, «Биз таълим ва тарбия тизимининг барча буғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз»1. Мамлакатимизда таълим-тарбия масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Биз «Тарбия гўдакликдан бошланади», деган хикматли сўзга амал қилиб, таълим-тарбия соҳасидаги ўзгаришларни унинг энг қуйи босқичи - мактабгача таълим тизимидан бошладик. Киёслаш учун фақат битта мисол келтирмоқчиман.
Сўнгги икки йилда юртимизда болалар боғчалари сони 1 минг 400 тага ортиб, 6 минг 367 тага етди»1. Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги даврда таълим-тар­бия тизимини мутлақо янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган бир неча муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди. Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, юртимизда биринчи марта Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Кисқа даврда ушбу тизимда туб ўзгаришлар амалга оширилди, 980 дан ортиқ боғча қурилиб, ишга туширилди. Бу масканларда таълим-тарбия ишлари энг илғор усул ва воситалар ёрдамида олиб борилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, «Давлат- хусусий шериклик асосида барпо этилаётган хусусий мактабгача таълим масканлари сўнгги бир йилда икки баробар кўпайди ва 568 тани ташкил этмоқда. Яна мингта шундай боғча очиш бўйича амалий ишлар бошланган»2. Албатта, мактабгача таълим ўсиб келаётган авлоднинг келгусида жамиятга фаол қўшилиб кетишига пойдевор яратади.
Давлатимиз рахбарининг 2018 йил 30 сентябрда қабул цилинган «Мактабгача таъ­лим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мактабгача таълим тизимини ягона узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техник базасини мустаукамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий дастур ва технологияларнинг таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан оширишга хизмат қилмоқда. Карорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қошида Ахборот ва педагогика технологияларининг инновацион маркази, Ихтисос- лаштирилган лойиҳа-изланиш институти, Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инженеринг компанияси, Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
. Ислоҳотлар амалга оширилган йилларда умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, 12 йиллик мажбурий таълимга ўтиш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳозирги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бугунги кун талабаларига жавоб бермаслигини ва тубдан ислоҳ қилишга муҳтож эканлигини кўрсатади. Ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш, илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси асосида касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, малакали ва меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли барча қатламларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва бандлигини ошириш мақсадида 2018 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимини, тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.1
Ушбу Фармон билан:

  1. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз 11 йил лик таълим негизида амалга оширилмоқда.

  2. 2019/2020 ууув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга булиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилиши йўлга қўйилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 9,7 мингта мактабда 5,2 миллион ўқувчи таълим олади, ўқув-тарбия ва бошқарув жараёнида 450 мингдан зиёд ходим меҳнат қилади. Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида ўқитувчининг ижтимоий мавқеини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Дунё тажрибаси уам буни тасдиқлайди. Мисол учун, Жанубий Корея, Япония, Германия, Канада каби давлатларда ўқитувчининг маоши мамлакатдаги ўртача ойликдан 1,5 баробар кўп. Мамлакатимизда эса ўқитувчининг маоши умумий ўртача ойликнинг атиги 79 фоизини ташкил этади.3 Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 августда қабул қилинган «Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўқитувчи-педагогларнинг орзу-умидларини ўзида тўла мужассам этган хужжат бўлди. Бошланғич ва юқори синф ўқитувчиларининг маошлари тенглаштирилди. Хар бир инсон яхши шароитда ишлагиси келади. Шу маънода, бугун ўқитувчилар учун барча қулайликлар яратиляпти. Очиғи, ўқитувчини уй-жой билан таъминлаш, уларга автокредитлар ажратилиши жуда катта эътибор маҳсули бўлди. Карорга биноан, ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жой- ларнинг бир қисмини халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистан Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида дастлабки баҳолаш даражаси 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида берилиши яна бир ғамхўрлик намунасидир. Шунингдек, «Хар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида уларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 7 фоиз ставкаси миқдорида кредитлар ажратилиши ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилади.

  1. Таълим-тарбия тизимини мутлақо янги босқичга кўтариш мақсадида 2018 йил 5 сентябрда давлатимиз раҳбарининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомил­лаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, шунингдек, қатор қарорлар қабул қилинди. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабларда фаолият олиб бораётган 450 мингдан зиёд педагог ва раҳбар ходимларнинг маоши оширилди. Улар учун махсус давлат мукофоти таъсис қилинди. Ўқитувчини бошқа ишларга жалб этиш, мактаблар асоссиз текширувлар ўтказиш амалиётига чек қўйилди. Таълим тизимининг кейинги боскичи - олий таълим соуасида уам улкан исло- уотлар олиб борилмокда. 2018 йилда юртимизда халкаро талабларга жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш буйича кенг камровли ишлар килинди. 2018 йилда мам- лакатимизда жами 13 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, Самаркандда «Ипак йули» туризм халкаро университети, Россия Федерал давлат автоном олий таълим му­ассасаси «Миллий технологик тадкикотлар университети»нинг Олмалик шауридаги филиали, Тошкент шаурида Жанубий Кореянинг Пучон университети филиали фао- лият бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги Фармони билан Вазирлар Маукамаси уузурида «Эл-юрт умиди» жамгармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг камровли ислоҳотларга фаол жалб этишга, шунингдек иктидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиши, етакчи халкаро институтлар ҳамда хорижий ташкилотларда малака оширишига кумаклашади. 2018 йилда илк бор халкаро тажрибалар асосида олий таълим муассаса- ларининг миллий рейтинги яратилди, таълим ва илмий тадкикот жараёнлари таҳлил килинди. Мазкур таҳлил соҳада катор муаммо ҳамда камчиликлар борлигини кўрсатди. Хусусан, олий таълим муассасалари кабул квотаси камрови умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-уунар коллежлари битирувчиларига нисбатан 7-9 фоизни таш­кил этади. Бу кўрсаткич Россияда 74 фоиз, Корея Республикасида 96 фоиздир.
2018 йил 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба «Янги иктисодиёт учун янги кадрлар» мавзусида Ўзбекистон - Россия таълим форуми ўтказилди. Унда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг 80 дан ортиқ ректори иштирок этишди. Ушбу форум якунида россиялик хамкорлар билан таълим ва илмий фаолиятга оид 114 та шартнома хамда битимлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистонда Россиянинг 6 та нуфузли олий таълим муассасаси филиали ва 2 та факультет очилиши, 52 та қўшма таълим дастури жорий этилиши назарда тутилди. УзМУ, БДУ, ФарДУ, Уз ФА ва бошқа Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари Россия олий таълим муассасалари билан битимлар имзолади. «Вернадский - Улугбек» лойихаси бўйича қўшма илмий мактаблар яратилди. Вер­надский университети илмий-маърифий Консорциумлари билан 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар сохада хамкорлик дастури имзоланди.
Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори олий таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таълим сифа­тини янада юксалтиришга қаратилгани билан ахамиятлидир. Мазкур хужжатга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик хамда идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида «талабанинг ўзлаштириш даражаси - профессор-уқитувчилар фаолиятини бахолашнинг асосий мезони» тамойилини жорий қилишнинг аниқ мехназмларини белгилаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш вазифаси топширилди.


Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish