Ўзбекистонда пандемиянинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган монитар сиёсати
Бундай шароитда иқтисодий ва унинг орқасидан келиб чиқадиган ижтимоий инқироз ҳолатларининг кучайиб кетишини олдини олиш учун давлат томонидан тезкор чоралар кўрилиши шарт. Шунинг учун ҳам айтиладики, энг яхши қарор, бу – вақтида қабул қилинган қарордир!
Шу муносабат билан мамлакатимизда ҳам бу борада тезкор чоратадбирлар ишлаб чиқилгани, хусусан давлатимиз раҳбарининг март-апрел ойларида кетма-кет қабул қилинган фармонлари ва қарорлари миллий иқтисодиётимизга коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатишга имкон беради.
Бу борада биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли11 ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли12 фармонларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур ҳужжатларда пандемия даврида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун қатор енгилликлар, фискал юмшатишларни амалга ошириш кўзда тутилди.
Хусусан, фуқаролар учун уларнинг 2019 йил жами даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 августга қадар, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати эса 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди. Жисмоний шахслар учун кўзда тутилган мазкур енгилликлар ҳозирги ҳаракатланиш чеклови ўрнатилган шароитида фуқароларнинг ўз солиқ мажбуриятларини кечиктирилган муддатларгача қийналмасдан бажариш имкониятини беради.
Президентнинг ПФ-5969-сон Фармонига кўра жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида оладиган даромадлари 2020 йил 1 апрелдан бошлаб солиқдан озод қилинади. Бундай солиқ имтиёзининг киритилиши пандемия шароитида ва ундан кейинчалик ҳам қийин турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашни янада рағбатлантиради.
Юқорида ҳавола қилинган ҳужжатлар орқали тадбиркорлик субъектлари учун ҳам қатор солиқ енгилликлари кўзда тутилди. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ҳар қандай якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилади. Бошқача айтганда, шу пайтга қадар ойига 223000 сўм миқдори13да ижтимоий солиқ тўлаб келаётган тадбиркорлар апрел ойидан бошлаб олти ой давомида бу солиқни 111500 сўм миқдорида тўлайди.
Шунингдек, пандемия сабабли ўз фаолиятини тўхтатган ёки тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик тушум миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайиб кетган кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 1 октябрга қадар айланмадан солиқ, ижтимоий солиқ, мол-мулк, ер ва сув солиқларини фоизсиз кечиктириш имконияти берилади. Солиқларни бундай кечиктириб тўлаш ҳуқуқи уларни кейинчалик 12 ой давомида (ижтимоий солиқни эса 6 ой давомида) тенг улушларда бўлиббўлиб тўлаш шарти билан тақдим этилди.
Карантин режими мобайнида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса қатъий белгиланган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатиб турилади. Бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.
Юқоридаги енгилликлар кичик бизнес субъектларини пандемиянинг салбий молиявий оқибатларидан сақлаб қолади.
Бундан ташқари, юқорида таъкидланган президент фармонларида тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин бўлган яна бир қатор фискал юмшатишлар кўзда тутилган. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар:
бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, гигиена ва бошқа) товарларини олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди;
қишлоқ хўжалиги ерлари учун фойдаланиладиган сув солиғининг 2020 йил учун белгиланган ставкаси 2 баравар пасайтирилди;
туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ва авиа хизматларни кўрсатувчи корхоналар ер ва мулк солиқларини тўлашдан
озод қилинди, ижтимоий солиқни эса камайтирилган 1 фоизлик ставкада тўлайди;
тушуми ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғини чоракда бир марта тўлаш ҳуқуқи берилди;
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларига нисбатан мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, 2020 йилнинг биринчи чорагида ушбу солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5969-сон Фармонида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига туризм соҳасида банд якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғи ставкасини 30 фоизга камайтириш тавсия қилинди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича ҳеч қандай фоизлар ундирмасдан 6 ойга кечиктириш тақдим этиши, бунда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмасдан, фақат солиқ тўловчининг аризаси ҳамда ҳудудий Молия бошқармаларининг хулосалари асосида енгиллик берилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур фармонга кўра 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мулк, ер ва сув солиқлари бўйича пеня ҳисоблашни, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини тўхтатиб туради. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун корхоналарга жарималар қўллаш ҳам тўхтатилади. Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 мартдаги ПҚ4662-сон Қарори14га биноан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган режим амал қилиш даврида энг зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанциялар импортида божхона божлари ундирилмаслиги белгиланди.
Пандемия сабабли жойларда тадбиркорлик фаоллигининг пасайиб кетиши, шунингдек тадбиркорлик субъектларига солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктиришлар тақдим этилиши муносабати билан маҳаллий бюджетларнинг олинмай қоладиган даромадлари ўрнини тўлдириш 3 йилгача бўлган муддатга фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш орқали Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан қопланади. Бу ҳудудларда ижтимоий муаммоларнинг олди олиниши ва маҳаллий хокимият органлари функционал вазифаларининг узлуксиз бажарилишини таъминлайди.
Юқорида санаб ўтилган ва бошқа фискал енгилликлар мамлакатимизда COVID-19 пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини сезиларли даражада юмшатишга, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қийин иқтисодий вазиятдан олиб чиқиб кетишга албатта имконият яратади.
Хулоса.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мамлакатимизнинг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиётда тўғри йўл тутганлиги, унинг ривожланиши асосида қабул қилинган тамойилларнинг мантиқий яхлитлиги ва кенг қамровлиги, энг муҳими, уларнинг халқимиз ҳаётида мазмун-моҳиятини чуқур ифодалай олганлиги яққол намоён бўлмоқда.
Мамлакатимиздаги чуқур кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, чуқур таркибий ўзгаришлар 2020 йилда ҳам ўзининг салмоқли натижаларини кўрсатди.
Шунингдек, бугунги кунда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, ички ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш юзадидан бюджет ва солиқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг амал қилиши янада соддалаштирилмоқда. Шундай экан мамлакатнинг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш учун солиқ ва божхона имтиёзларининг амал қилиши мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Солиқ сиёсатида тўғри солиқларнинг аҳамиятини ошириш, бюджет- солиқ тартиби устун даражада инфляциясиз (ёки хавфсиз инфляцияли) усуллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимизда солиқ- бюджет тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳам солиқ ва божхона имтиёзларининг берилаётганлиги тизимида самарали фаолиятни таъминлаётганлигини кўришимиз мумкин.
Монетар сиёсатни амалга ошириш натижасида даромад ва харажатларни мутаносиблигини таъминлашга эришилиш кўзда тутилган экан, шуни масалани тўғри ёълга қўйиш мақсадида бюджетни даромадларини тўғри режалаштириш мақсад қилиб қўйилган. Солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бекор қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда энгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади. Фискал сиёсатни икки бўлаги бўлган солиқ ва бюджет сиёсатининг мутаносиб олиб борилиши иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги кундаги солиқ сиёсатида солиқ юкини камайтириш, айниқа тўғри солиқларни ставкалари пасайтириш орқали юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида пул маблағларини қолдирилиши, уларга, биринчидан, ишлаб чиқаишни кенгайтиришга имконият берса, иккинчидан аҳоли даромадларини кўпайишига имкон беради. Ҳозирги шароитда давлат бюджети учун нисбатан юқори даражадаги молиявий юк бўлиб тушаётган ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллабқувватлаш харажатлари бир томондан аҳолининг кам таъминлаган қатламини ҳимоялаш молиявий асосини ўзида ифодалайди. Иккинчидан, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, замонавий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда давлат бюджетининг аҳамияти ортиб бораётганлигини кўрсатиб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |