Хизмат курсатишни ташкил килишни асосий максади: Вилоятдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шугулланувчи корхона ташкилотларни тез бузилувчан ёки тез эрувчан (музқаймоқ ва бошқалар) махсулотларини шахар ва шахар атрофидаги дукон ва савдо шахобчаларига етказиб бериш яъни юк ташиш хизматига булган эхтиёжини кондиришдан иборат.
Ушбу лойихани самарали амалга ошиши натижасида вилоят туманлар ахолисини зарур булган музкаймок ва бошқа тез бузилувчан махсулотлари билан таъминлаш имкониятлари яратиладиган замон талабларига жавоб берадиган юкори эффектли хизмат курсатиш ташкил килинади.
Юк ташиш хизмати кўрсатиш бозорини анализ килиш натижасида корхона ташкилотлар сонини усишини эътиборга олган холда сифатли ушбу хизмат турига булган талаб катталигини курсатди. Кам транспорт харажатлари, ишчи кучи ва энергия таъминоти, шунингдек замонавий хизмат курсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш имкониятларини хисобга олиш натижасида махсулот сифатли ва арзон булиши кузланган.
Лойиханинг асосий максади:
сифатли хизматлар кўрсатиш
махаллий махсулот ракобатбардошлигини ошириш
корхона ташкилотларни эхтиёжларини кондириш
Утказилган хисоб китоблар шуни курсатадики, лойиха иктисодий самарали хамда жалб килинган лизинг ресурсларини кайтарилишини таъминлайди.
Махаллий бозорни маркетинг тахлили шуни курсатадики, вилоятнинг кишлок худудларида фаолият курсатаетган корхона ташкилотларда ушбу хизмат турига булган талаб юкорилигини курсатмокда.
«_______»'>Корхонанинг қискача тарифи. 2.1. Тадбиркорлик субъектининг номи: «_______» 2.2. Субъектнинг юридик мақоми: Маъсулияти чекланган жамияти
2.3. Тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтган вақти: Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «_______» маъсулияти чекланган жамияти Тошкент вилояти туман Хокимининг 20__ йил ______ № ____ – сонли қарори билан рўйхатдан ўтказилган.
2.4. Корхона ўзининг тасдиқланган Низоми асосида қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
яхна ичимликлар ва музкаймоқларни ташиш;
халқ истеъмол сақлаш ва сотиш;
саноат молларини сақлаш ва ташиш;
Юк ташувчи транспорт воситаларига хизмат курсатиш ва автомобилларни таъмирлаш техник хизмати кўрсатиш;
кишлок хужалиги, чорвачилик, паррандачилик, баликчилик махсулотларини сақлаш ҳамда ташиш;
конунда белгиланган тартибда чет давлатлар ва МДХ давлатлари билан шартномалар асосида узаро манфаатдорликда юк ташувларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг конунларига зид булмаган бошка турдаги фаолиятлар билан шуғулланиш.