Туғилиш. 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 324,3 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коеффитсиенти 20,0 промиллени (промилле — бирон-бир соннинг мингдан бир улуши ёки фоизнинг ўндан бир қисми — таҳририят изоҳи) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 промиллега ошган (2017 йилнинг январь-июнь ойларида 19,5 промилле бўлган).
Туғилиш коэффиценти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Самарқанд (21,0 промилледан 22,9 промиллега) ва Қашқадарё (21,4 промилледан 22,4 промиллега) вилоятларида сезиларли ўсган бўлиб, аксинча сезиларли камайиш Навоий (19,8 промилледан 19,1 промиллега) ва Хоразм (16,7 промилледан 16,2 промиллега) вилоятларида кузатилди. Республика аҳолисининг миллатлар тақсимоти таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилган. 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республика аҳолиси таркибида ўзбеклар сонининг жами аҳоли сонидаги улуши – 83,8 фоизни, қорақалпоқлар - 2,2 фоизни, руслар – 2,3 фоизни, тожиклар – 4,8 фоизни, қозоқлар – 2,5 фоизни, татарлар – 0,6 фоизни, украинлар – 0,2 фоизни ташкил этган.
2-расм.
Тошкент шаҳри ва унинг атрофлари азалдан аҳоли келиб ўрнашган ҳудудлардан ҳисобланиб икки миллионлик тарихга эга. Чирчиқ дарёси бўйидаги унумдор ерлар, иқлимнинг деҳқончилик қилиш учун қулайлиги аҳоли яшаши ва меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратган. Бу ерда яшаган аҳоли сони ҳақидаги дастлабки аниқ маълумотлар 1897 - йилга тегишли бўлиб, Тошкент шаҳрида 154,4 минг киши яшаган. Шундан 88,4 минги эркаклар ва 68,0 минги аёллардан иборат бўлган. Уларнинг 82,5 фоизини ўзбеклар, 11,4 фоизини руслар ташкил этган. 1902 йилда шаҳарнинг жами аҳолиси 164,2 минг кишидан иборат бўлган.
Аҳолини миграция жараёни бошланаётган дастлабки даврларда – 1959 -йилда Тошкент таркибида 11 та шаҳар бўлиб, уларда 1075,6 минг киши яшаган. 1970 - йилда таркибидаги шаҳар ва шаҳарчаларда жами 1690,3 минг киши истиқомат қилган. 1970 - 1979 йилларда шаҳарнинг иқтисодий ривожланиши, қурилиш ишларининг жадаллашуви шунингдек шаҳар ва шаҳарчаларга бериладиган мақомнинг камайтирилиши билан шаҳарлар сони тез ўсди ва 25 тага етди. Аҳолиси эса 2174,6 минг кишини ташкил этган. 1989 йилда 27 та шаҳарда жами 2649,2 минг киши, 2010 - йилда эса шунча шаҳарда 26677,0 минг аҳоли яшайди. Жами аҳолиси эса 1989 - йилда 3500,3 минг, 2010 йилда 3692,5 минг кишини ташкил этди.
Демографик вазиятнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири туғилиш жараёнидир. 2009 йил туғилиш кўрсаткичи ҳар 1000 кишига 22,7 кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 19,6, Чирчиқда 18,0 Янгийўлда 22,3 промилле. Қишлоқ жойларда эса у анча юқори - 20,1 промилле, ваҳоланки 1995 - йилда мазкур кўрсаткич ҳар минг кишига 29,3 бўлган эди. Туғилишнинг энг юқори даражалари Оққўрғон, Паркент, Ғазалкент (23-29 ‰) шаҳарларида бўлиб, бу экологик ҳолат, аҳолининг миллий таркиби ва машғулоти билан боғлиқ. 2006 - йилда мазкур кўрсаткичлар уларда ҳатто 30 - 36 промиллени ташкил этган эди. Республика бўйича ўртача 29,8 промилле бўлиб, бундай юқори кўрсаткичлар асосан қишлоқ жойларда бўлган эди. Кейинги йилларда қишлоқ жойларда туғилиш шаҳар жойларга нисбатан камайиб бораётгани кузатилмоқда.
2012-йилда Ўзбекистон шаҳарларида табиий кўпайиш коэффициенти ҳар 1000 киши ҳисобига 8,5 бўлди. Бу кўрсаткич айрим шаҳарларда жуда паст, масалан Тошкентда 8.2, Чирчиқда 4.1, Искандарда 0.4, Чиғириқда 1.4, Янги Чинозда 1.6, Қизилтоғда 4.4 промилле. Баъзи бир шаҳарларда эса анчаьюқори кўрсаткичлар кузатилган (Оққўрғон - 13,6 фоиз, Паркент - 16,3 фоиз) ва бу жиҳатдан улар қишлоқ жойлар билан деярли бир хил (14,5 фоиз). 2009 йилга келиб бу рақамлар 3-4 промиллега ортди. Умуман агломерация аҳолиси мустақиллик йилларида табиий ўсиш асосида кўпайди, миграция ҳисобига эса салбий ўзгаришлар рўй берган. Шунингдек, бу ердаги маъмурий ўзгаришлар натижасида Бектемир 1997-йилда Тошкент шаҳри таркибига кирди, Янги Чиноз 1992 - йилда шаҳарча мақомини олди.
Айниқса, табиий ва экологик шароити ноқулай бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан кўчиб келувчилар кўпчиликни ташкил этади. Мустақиллик йилларининг дастлабки даврларида бошқа миллат вакилларининг ўз юртларига кетиш ҳоллари механик ҳаракатнинг асосий мазмунини ташкил этган бўлса, кейинги босқичларида туб жой аҳолисининг иш қидириб ёки қўшимча даромад топиш мақсадида асосан нолегал ҳолда вақтинчалик кетиш ҳолатлари кузатилди. Тошкент сўнгги 10 - 15 йил давомида республикадан чиқиб кетган эмигрантларнинг деярли ярмини берган бўлса, иммигрантларнинг ҳам деярли шунчасини қабул қилиб олди. Сўнгги йилларда ташқи миграция қолдиғи мусбат сальдога эга бўлди.
Аҳолининг бундай ўсиши мамлакатда янги иш жойларини (иқтисодий жиҳатдан нуфуз даражаси юқори иш ўринлари) тез суръатлар билан яратиш, ёшлар билан ишлаш (республикада туғилишлар сони нисбатан камаяётган бўлсада, ёшлар салмоғининг юқорилиги уларни иш билан таъминлаш муаммоларини кучайтирмоқда ҳамда “демографик босим”ни сезиларли даражада оширмоқда), уларни мамлакат иқтисодиётининг долзарб соҳаларига жалб этишдек, муҳим муаммони ечишни талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда республикамизда ўзига хос демографик вазият вужудга келган ва у аҳоли сонининг прогрессив ўсиши, аҳолининг ёш таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик бўлганлар ва кекса ёшдагилар улушининг ортиши, меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган аҳоли сонининг камайиши, шу билан бир вақтда ўрта ёшдаги аҳоли сонининг кўпайиши, урбанизация жараёни ортаётганида намоён бўлмоқда. 2000-2016 йиллар давомида республикамизда Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 9-моддасига мувофиқ, аҳоли пунктлари энг йирик шаҳарлар, йирик шаҳарлар, ўртача шаҳарлар, кичик шаҳарларга бўлинади. Бугунги кунда аҳолисининг сони 20 минг кишигача бўлган шаҳарларнинг умумий сони 35 та бўлиб, улар мамлакат шаҳарлари тизимининг 29,4 фоизини ташкил этади. Уларда 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, республика шаҳарлари аҳолисининг 37,5 фоизи яшайди. Аҳолиси 20 мингдан 50 минггача бўлган шаҳарлар 48 та (шаҳарлар тизимининг 40,3 фоизи) бўлиб, ўтган йили уларда истиқомат қилувчилар жами шаҳарда яшовчиларнинг 13,9 %ини ташкил этган. Ўртача шаҳарларда (аҳолиси 50-100 минг бўлган 19 та шаҳар) шаҳар аҳолисининг 8,2 фоиздан ортиғи, катта шаҳарларда (100 минг кишидан 250 минг кишигача) 9,5 фоиз йирик шаҳарларда (250 минг кишидан 1 млн. кишигача) 16,0 фоизи, энг йирик шаҳарларда (1 млн. кишидан кўп) 14,8 фоизи истиқомат қилади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шаҳарларининг кўпчилигини (шаҳарлар тизимининг 69,7 фоизи) кичик ва ўрта шаҳарлар ташкил этади. Уларда шаҳарлар жами аҳолисининг 59,6 фоизи яшайди.
Аҳолининг жинс таркиби – аҳолининг эркак ва аёлларга тақсимланишидир. Республика аҳолиси таркибида эркаклар салмоғининг юқорилиги иккинчи жаҳон урушигача сақланиб турган. Уруш демографик вазиятга кескин ўзгартириш киритган. 1959 йилда собиқ Иттифоқда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ҳар 1000 аҳоли таркибидаги эркаклар ва аёллар нисбати 480:520 лигини кўрсатди. Республикада аҳоли сонидаги ўзгаришлар унинг бевосита ёш таркиби билан боғлиқ. Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги ёш таркиби XX асрнинг 90-йилларида бошланган туғилиш даражасининг қисқаришига қарамай ёш ҳисобланади. Яъни, 2017 йил 1 январььь ҳолатига аҳоли таркибида 30 ёшгача бўлган ёшлар улуши – 56,5 фоизни, 16 ёшгача бўлган болалар улуши – 30,1 фоизни, 16-29 ёшдагилар улуши – 26,4 фоизни ташкил этди. Шунингдек, статистик маълумотлар таҳлили сўнгги йилларда 0-15 ёшдаги аҳоли мутлақ сонининг камаяётганлигини кўрсатмоқда (2010 йилда умумий аҳоли сонида 16 ёшгача бўлган болалар улуши – 31,2 фозни ташкил этган). 2010-2016 йиллар давомида республикада аҳоли таркибида меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган аҳоли сони 2010 йилда 31,3 фоизни, 2016 йилда эса 30,1 фоизни ташкил этган. Мазкур ҳолат мустақиллик йиллари республикада туғилиш кўрсаткичининг камайганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |