Мундарижа кириш асосий кисм (сатх улчагичлар хакида маьлумот)


Радиоизотопли сатҳ ўлчагичлар



Download 0,77 Mb.
bet5/8
Sana15.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#553381
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
mahsudov faxriddin

Радиоизотопли сатҳ ўлчагичлар.
Буларнинг ишлаш принципи ютиш қобилияти турлича бўлган икки мухитдан ўтаётган нурларнинг қайд қилиниши ва мухитларнинг чегараси ўзгариши билан нурланиш ўзгаришига асосланган.
Барча радиоизатопли сатҳ ўлчагичларнинг асосий қисимлари нурланиш манбаи ва нурларни қабул қилувчи асбоблардан иборат. Нурланиш манбаи сифатида ўзидан j нурлар чиқарадиган С060,Сs37,Se75 ва бошқа моддалар ишлатилади. Қабул қилувчи асбоб сифатида Гейгер—Мюллер счётчиги ёки ярим ўтказгичли детекторлар ишлатилади. Детектор чиқишида пайдо бўлган импульслар электрон кучайтиргич орқали кучайтирилади ва сатҳ ўзгаришига мувофиқ электр сигналига айланади. Цилиндир инерт газ билан тўлдирилгани учун счётчик занжирида ток бўлмайди. Счётчикка ралиоактив нур таъсир этиб, ундаги инерт газ ионланиши бошлангандагина счётчик 2 ва резистор 4 занжирида ток хосил бўлади.
Газнинг ионланиши эса радиоктив нурланиш манбаи билан счётчик орасига ўрнатилган резервуар ичидаги суюқлик ёки сочилувчи модданинг баландлигига боғлиқ равишда ўзгаради. Резервуардаги суюқлик баландлиги нур йўлини тўла беркитса, резистордан ўтадиган ток 0 га яқин бўлади. Суюқлик баландлиги пасайиши билан резистор занжирида ток орта бошлайди. Резервуар ичидаги суюқлик баландлиги ана шу резистордаги 4 кучланиш миқдори билан ўлчанади. Сўнгра 5 электрон кучайтиргич ёрдамида кучайтирилиб 6 ўлчаш асбобига узатилади. Камчилиги: барча радиоизатопли асбоблар тирик организмга зарар етказади. Афзаллиги: бу асбоблар билан агрессив суюқлик ва сочилувчи моддаларни сатҳини ўлчаш мумкин. Буларга температура, намлик, электр ўтказувчанлик, зичлик ва бошқа физик катталиклар боғлиқ эмас.


Ультратовушли сатҳ ўлчагичлар.
Хозирги пайтда саноатда ультратовушли сатҳ ўлчагичлар кенг тарқалмоқда. Бу асбоблар бошқа асбобларга нисбатан кантактсизлик, юқори аниқлик, катта диапазонда ва агрессив суюқликларда ишлатилиши каби бир қатор афзалликларга эга.
Уларнинг ишлаш принципи суюқлик, газ чегарасидан товуш тўлқинларининг қайтиш принципига асосланган.
Ультратовуш тўлқинлари ўлчанаётган мухитда тарқалади ва суюқлик-ҳаво чегарасидан қайтади. Қайтган тўлқинлар муҳитдан тескари йўналишда ўтади. У ердан ультратовушли тебранишлар қабул қилгичи 3 га келади. Кейин импульс кучайтиргич 4, вақт оралиғини ҳисоблайдиган қурилма 5 ва ўлчаш асбоби 6 га келади.
Суюқлик сатҳи ўлчаш импульсининг юборилиши ва қайтиш учун кетган вақт t билан аниқланади, яъни:
t=2H ¤ c (1)
H-суюқлик сатҳи; С -суюқликда ультратовушнинг тарқалиш тезлиги.
Ультратовушли сатҳ ўлчагичларнинг ўлчаш диопозони 45мм дан бир неча 10м гача бўлади. Ўлчанаётган муҳит температураси -50дан +2000С гача етиши мумкин. Йўл қўйиладиган асосий хато +2,5%.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish