69
3.3. 2020-2022 йилларда юзага келиши мумкин бўлган фискал рисклар
Солиқ юкини пасайтириш, иқтисодиёт ўсишини рағбатлантириш
харажатларини оширишни кўзда тутувчи солиқ-бюджет сиёсати соҳасида
кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунинг натижасида давлат
қарзининг ва тўлов баланси дефицитининг ошиши ўрта муддатли истиқболда
бюджет тизими барқарорлигининг ҳар хил рисклари пайдо бўлишига олиб
келади.
Макроиқтисодий ривожланишнинг пессимистик
сценарийси тести бюджет
тизими барқарорлигининг ёмонлашувига, тақчилликнинг чегаравий миқдори ва
давлат қарзи ошишига олиб келувчи қуйидаги фискал рискларни кўрсатди:
1. Экспорт маҳсулотлари нархининг пасайиш риски. Асосий экспорт
маҳсулотларидан бири ҳисобланган табиий газ нархининг 1 фоизга арзонлашуви
155 млрд. сўм, миснинг тоннаси 100 АҚШ долларига арзонлашуви йиллик
70 млрд. сўм, олтиннинг бир унцияси 10 АҚШ долларига арзонлашуви
283 млрд. сўм бюджет тушумини пасайтиради.
2. Миллий валюта девальвацияси.
Валюта курсининг ойига 100 сўмга мустаҳкамланиши (заифлашиши)
Давлат
бюджети даромадларининг 38 млрд. сўмга камайишига (ошишига), импорт
пасайиши
ва
мамлакатимизда
ишлаб
чиқарилган
маҳсулотлар
рақобатбардошлигининг
ошиши
ҳисобига
тўлов
балансининг
мустаҳкамланишига олиб келади.
Шунинг билан бирга, девальвация инфляциянинг тезлашиши,
банк-молия
тизимида рискларнинг кучайиши каби бошқа аҳамиятга эга бўлган салбий
ҳодисаларга олиб келади.
10 фоизлик девальвация инфляциянинг 2,4-2,7 фоизлик бандга ошишига
олиб келиб, компенсация харажатларига (иш ҳақининг инфляция даражасида
оширилиши ва бошқа харажатлар индексацияси) бюджетдан қўшимча
257 млрд. сўм маблағ талаб этилади.
3. Монетар ва фискал чора-тадбирлар натижасида
инфляциянинг прогноз
қилинган 12,5-13 фоиздан ошиши.
Инфляция бюджет тушумларига асосан фойда солиғи, ягона солиқ тўлови
ва қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш базаси ўзгариши ҳисобига
таъсир кўрсатади.
Масалан, инфляциянинг 1 фоизлик бандга ўсиши Давлат бюджети
даромадларининг 240 млрд. сўм атрофида ошишига олиб келади (базанинг
инфляция ўзгаришига эгилувчан эмаслиги). Лекин истеъмол товарлари
хизматлари нархининг ошиши бюджет харажатларини оширишни ҳам тақазо
қилади.
4. “Хуфиёна иқтисодиёт”нинг ўсиши. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб,
қўшилган қиймат солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинди. Бу
эса
70
Давлат бюджетига тушадиган тушумларнинг кўпайишига олиб келади ва
2020 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 10,2 трлн. сўм солиқ ва божхона
имтиёзларини бекор қилиш ҳисобига тушади деб прогнозлаштирилган.
Агар мазкур товарлар импортининг 20 фоизи “норасмий сектор”га ўтиб
кетадиган бўлса, Давлат бюджетига 2 трлн. сўмга яқин маблағ тушмай қолиши
мумкин.
Кичик бизнес субъектлари томонидан 5,2 трлн. сўмга яқин қўшилган
қиймат солиғи ва 2,5 трлн. сўм фойда солиғи олиш прогноз қилинмоқда. Агар,
йиллик оборотни камайтириш мақсадида мазкур тўловчиларнинг 10 фоизи ўз
оборотларини яширадиган бўлса, у ҳолда 800 млрд. сўмга яқин маблағ бюджетга
тушмай қолиши мумкин.
5. Ҳукуматнинг ҳар хил бюджет соҳаси ва жорий харажатларни оширишни
ислоҳ қилиш бўйича мажбуриятларини ошириш.
Иқтисодиёт ривожланишининг ҳар хил сценарийларида фискал рискларни
пасайтириш учун Концепцияда бюджет тизими барқарорлиги
рискларини
пасайтириш ва узоқ муддатли даврда мамлакат молия тизими беқарорлашининг
олдини олиш имконини берувчи бюджет қоидаларини киритиш бўйича чора-
тадбирлар кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: