Биринчидан иқтисодий асосланган лойиҳа, яъни бизнес-режа ишлаб чиқиши ва унда ташкил этиладиган қўшимча тармоқ тури, талаб этиладиган маблағ ҳажми, шу жумладан, тижорат банкидан олинадиган кредит миқдори, лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори ёки кўрсатиладиган хизмат тури ва ҳажми, янги иш ўринларини яратиш, эришиладиган самарадорлик каби кўрсаткичлар акс эттирилиши;
Иккинчидан фермер хўжалиги бошлиғи кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш бўйича ишлаб чиққан бизнес режасига асосан, лойиҳанинг асосий параметрларини яъни, ташкил этиладиган қўшимча тармоқ тури, талаб этиладиган маблағ ҳажми, шу жумладан, фермер хўжалигининг ўз маблағи ва тижорат банкидан олинадиган кредит миқдори, яратиладиган янги иш ўринларини сони каби кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда, тумандакўптармоқлифермерхўжаликлариниташкилэтишбўйича дастургакиритишюзасидантуманфермерларКенгашигамурожаат қилиши лозим;
Учинчидан фермер хўжалигининг туман фермерлар кенгашига тақдим этган маълумотлари туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича дастурга киритилиши лозим. Мазкур Дастур тумандаги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, тижорат банклари раҳбарлари томонидан имзоланиб туман фермерлар кенгаши билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан тасдиқланади;
Тўртичидан фермер хўжалиги томонидан амалга ошириладиган лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар миқёсида туманлар кесимида умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, тижорат банклари раҳбарлари томонидан имзоланиб, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишда турига киритилиши лозим.
Ушбу дастурга киритилган фермер хўжаликлари ўз фаолиятида қўшимча тармоқларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш бўйича иқтисодий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган бизнес-режа лойиҳани амалга ошириш учун хўжаликнинг ўз маблағи етарли бўлмаган ҳолларда хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан кредит олиш учун ҳам асос бўлиб ҳисобланади.
Фермер хўжалиги бошлиғи томонидан лойиҳани амалга ошириш учун бажариладиган ишларнинг аниқ муддатлари кўрсатилган ҳолда тармоқ жадвалини ишлаб чиқилиши лозим ва у туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, хизмат кўрсатувчи тижоратбанкитуманбўлимираҳбарлари,фермерларкенгашираиси томонидан имзоланибтуман ҳокимитомонидан тасдиқланади.
Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғига шунингдек, ҳудуди бўйича қўшни жойлашган фермер хўжаликлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғида етиштириладиган маҳсулотлар сифати пасайиши, инсон соғлиги учун зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келмаслиги лозим.
Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти мавжуд қонунлар билан таъқиқланмаган бўлиши лозим. Қўшимча тармоқни ташкил этиш учун фермер хўжалиги ихтиёрида зарур шарт-шароитлар (билим, тажриба ва малака) ва ресурслар (ер, сув, бино ва жойлар, иш кучи, техник восита кабилар) етарли даражада мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилиши ташқилий- иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилиши лозим. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари доимий равишда ўзларининг молиявий барқарорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш ҳисобига ўз фаолият турларини кенгайтириб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |