Республика бўйича овланган балиқ маҳсулотлари миқдори ва суммаси.
№
|
Вилоятлар
|
Ўлчов
бирлиги
|
|
2016 йил
|
2017 йил
|
ўсиш суръати %
|
1
|
Қорақалпоғистон
Республикаси
|
тонна
|
4 515
|
6 157
|
136,4
|
млрд.сўм
|
67,7
|
92,4
|
2
|
Андижон вилояти
|
тонна
|
2 088
|
4 081
|
195,5
|
млрд.сўм
|
31,3
|
61,2
|
3
|
Бухоро вилояти
|
тонна
|
2 813
|
3 400
|
120,9
|
млрд.сўм
|
42,2
|
51,0
|
4
|
Жиззах вилояти
|
тонна
|
11 198
|
13 838
|
123,6
|
млрд.сўм
|
168,0
|
207,6
|
5
|
Қашқадарё вилояти
|
тонна
|
3 952
|
4 770
|
120,7
|
млрд.сўм
|
59,3
|
71,6
|
6
|
Навоий вилояти
|
тонна
|
7 670
|
12 566
|
163,8
|
млрд.сўм
|
115,1
|
188,5
|
7
|
Наманган вилояти
|
тонна
|
3 384
|
5 218
|
154,2
|
млрд.сўм
|
50,8
|
78,3
|
8
|
Самарқанд вилояти
|
тонна
|
2 540
|
3 435
|
135,2
|
млрд.сўм
|
38,1
|
51,5
|
9
|
Сурхондарё вилояти
|
тонна
|
2 580
|
3 876
|
150,2
|
млрд.сўм
|
38,7
|
58,1
|
10
|
Сирдарё вилояти
|
тонна
|
2 279
|
2 222
|
97,5
|
млрд.сўм
|
34,2
|
33,3
|
11
|
Тошкент вилояти
|
тонна
|
8 171
|
8 155
|
99,8
|
млрд.сўм
|
122,6
|
122,3
|
12
|
Фарғона вилояти
|
тонна
|
5 214
|
6 782
|
130,1
|
млрд.сўм
|
78,2
|
101,7
|
13
|
Хоразм вилояти
|
тонна
|
8 919
|
9 401
|
105,4
|
млрд.сўм
|
133,8
|
141,0
|
Жами овланган балиқ
|
тонна
|
65 323
|
83 901
|
128,4
|
млрд.сўм
|
980
|
1 259
|
Изоҳ: 1 кг балиқ нархи ўртача - 15 минг сўм.
|
|
|
Манба:С.И.Мавлонов Балиқчиликни ривожлантириш бошқармаси маърузаси.
9.3.3-жадвал маълмотларидан кўриниб турибдики, республика бўйича овланган балиқлар 2016 йилда 65323 тонна бўлган бўлса, 2017 йилда 83901 тоона ёки 128,4 фоизга ортишидан маълумки балиқчиликни ривожлантириш дастурлари изчил амалга оширилмоқда. Чункиичкибозорни балиқ маҳсулотларини тўлдириш учун иш юритишнинг турлишакллрини тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имтиёзлар бериш тизимини қайта кўриб чиқиш зарурдир ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 август 2003 йилдаги 350-сонли қарорга асосан балиқчилик тармоғида балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналарини тўлиқ хусусийлаштирилиб, хусусий мулкка айлантирилган масалаларини ҳал қилишга қаратилган эди. Шунга асосан «Республика балиқчилик хўжаликларига табиий сув хавзаларини бириктириб қуйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланиб, унда Республика табиий сув хавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш ва бириктириб қуйиш тартиби белгилаб қуйилган. Қарорга асосан «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси ва «Қорақалпоқбалиқ» уюшмаси тугатилиб унинг таркибига кирган балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналари тўлиқ хусусийлаштирилиб, хусусий мулкка айлантирилди. Бугунги кунга 593,8 минг гектар табиий сувхавзаларидан474,7 минг гектари347та ижарачиларгабириктирилган. Овқатланиш институтининг тавсияларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси жон бошига йилига 14,6 килограмм балиқ истеъмол қилиши керак бўлса меъёрга нисбатан кам таминланганлигини ҳисобга олиб балиқчилик соҳасида янада таъсирчан ислоҳатлар олиб борилади.
9.4.Қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш ҳисобига ҳосилдорликни ошириш йўллари
Асал – асалариларнинг ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун қишга ғамлаб оладиган озиғидир. Кишилар қадим замонда асални деярли якка-ягона ширинлик сифатида, мумини эса энг қулай ёритувчи восита сифатида ишлатишган. Шунинг учун ҳам ўрмонларда асаларининг дарахтлардаги уяларини топиб, дарахтларни кесишар, ўт, тутун ва бошқа воситалар ёрдамида асалариларни қириб ташлаб, асал ҳамда мумини йиғиб олишар эди. Асаларичилик кундан кунга ривожланиб бораётган соҳалардан биридир.Асаларичилик билан шуғулланувчи субъектларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
Асаларичилик-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг сердаромад тармоғи ҳисобланади. Асал юқори каллорияли озиқ-овқатдир, 1 килограм асал 3150 килокалорияга эга. Асалинсонларда енгил ҳазм бўладиганозуқадир. Асал турли озиқ-овқатларни чириш ва моғорлашдан сақловчи антибиотик дори ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кўплаб касалликлар, хусусан асаб, юрак, бўйрак, жигар, ошқозон, кўз ва тери касалликларини асал билан даволанади.
Асалари заҳари - бот, қуянчиқ, радикулит каби касалликларни тез даволайди, қон босимини пасайтиради, шунингдек айрим жаррохлик касалликларини даволашда ишлатилади. Ари сути - бактерицид хусусиятигаэга, шу туфайли у анемия, фрункулёз, артрит ва бошқа касалликларни даволайди. Ари сути иштаҳани очади, организмда модда алмашинувини кучайтиради. Шунингдек у қон ҳосил бўлишини тезлаштиради ва яхшилайди.
Асалари мум-саноатнинг 40 дан ортиқ тармоғида, жумладан, ёғочсозлик, териишлаш, тўқимачилик, авиация, металлургия ва кимёсаноатида қўлланилади. Фармацевтика саноатида суркаладиган хилма-хил дори, малҳам шунингдек, тишпротезлари тайёрлашда мумдан кенг фойдаланилади. Электр ва радиотехникада мум аниқ ўлчайдиган асбобларни изоляция қилиш материалидир.
Асалари кўпчилик экинларни, токзорларни, шунингдек, мевали дарахтларни чангловчи сифатида ҳам қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Асаларининг экин ва мевазорларни чанглантириши натижасида олинган қўшимча ҳосил асал ва мумга қараганда 10-15 баробар кўп даромад келтиради.
Асаларичилик чорвачилик тармоқлари билан ҳам муайяна алоқада бўлади. Асаларилар жуда кўп ем – хашак экинларини, аввало, уруғликнинг кўпайишига, бинобарин, шу экинлар учун ажратиладиган экин майдонларининг кенгайишига ёрдам қилади. Асалариларнинг ҳаёти бевосита уларнинг озуқа манбалари бўлган гуллар билан боғлиқ. Гуллардан асаларилар шарбат тўплайдилар ва қайта ишлаб асалга айлантирадилар. Гулида шарбат сақлайдиган ўсимликлар асал тўпловчи ўсимликлар деб аталади, бундай ўсимликлар деярли барча ҳудудларда: боғларда, томарқаларда, ўрмонзорларда, тоғларда, экинзорларда, яйловларда ва бошқа жойларда учрайди. Асалариларнинг асосий озиқаси асал ва перга бўлиб йил давомида уларнинг эҳтиёжи оилаларнинг кучига қараб қўйидагича бўлади.
9.4.1-Жадвал
Биттаасалари оиласиэҳтиёжи учун йил давомида ишлатиладиган асал ва перга миқдори.
№
|
Оилаларнинг кучи
|
Асал, кг
|
Перга, кг
|
1
|
Кучли оилалар қуввати
|
90-100
|
25-30
|
2
|
Ўртача кучга эга оилалар учун
|
80-90
|
20-25
|
3
|
Кучсиз оилалар учун
|
70
|
20
|
Баҳор фаслида кучли оилаларда доимо 10-15 кгдан, ўртача кучга эга оилаларда эса 8-10 кгдан асал ва перга бўлиши керак.
А.Ф. Губин маьлумотига кўра шарбат ажратувчи ўсимликлар асаларилар жойлашган манзилдан бир чақирим узоқда бўлганда йиллик эҳтиёжи учун қўйидагича асал сарфлайдилар.
9.4.2- Жадвал
Йил давомида битта ўртача кучга эга оила эҳтиёжи учун ишлатиладиган асал миқдори.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Сарфланадиган асал миқдори, кг
|
1.
|
Учиш эҳтиёжларига
|
23
|
2.
|
Шарбатни асалга айлантиришга
|
25
|
3
|
15000 та қуртчаларни озиқлантириб тарбиялашга
|
17
|
4
|
Қишлаш учун
|
10
|
5
|
Эрта баҳорда ривожланиши учун
|
20
|
6
|
Бир кг мум ишлаб чиқариш учун
|
3,5-4
|
Жами ўз эҳтиёжлари учун:
|
95-100
|
Бир қути асалари оиласи бир мавсум да 140-150 кг асал тўплайди, бундан 100 кг асал таьминотга сарфланса, 40-50 кг товар асалажратиб олиш мумкин.
Бир қути асалари оиласида ёз мавсумида 60-80 минг, қишда 15-20 мингтагача ишчи асаларилар бўлади. Соатига 60 км тезликда уча олади, асосий асал йиғиш радуси оила турган жойдан 2-3 км ва ундан ортиқ масофага учиб бориб, шарбат ва гул чанггини йиғиш, шарбатни асалга айлантириш билан шуғулланади. Дашт ва чўл ҳудуди.Савринжон (безвременник), бойчечак (гусинный лук),лола (тюлпан),коврак (феррула), жузғун (қандим), қуёнсуяк (песчанная акация), ширач (эремирус), қизғалдоқ (мак павлиний), кампирсоч (ирис джунгарский), чучкапиёз (лук шуберта), саксовул, черкез (солянка рихтера). Ярим чўл ҳудуди.Юлғун (гребеншик), исириқ (гармала), кермек, тўрғайут, балиққуз,қуёнжун, қорабаргут; Тоғ олди ва тоғ ҳудуди. Олхўри (слива), гилос (вишня), нок (груша), олма (яблока), беҳи (айва), жийда (лох), терак (тополь), қайроғоч (вяз), шумтол (ясень),тол (ива), заранг (клен), арғувон (липа), каштан, айлант, катальпа, альбиция, сафора, шелковица, унаби, маклюра, бумажно; Мевали боғлар, истироҳат ва сайлгоҳларда. Ғўза (хлопчатник), рапс, беда (люцерна посевная), маккажухори (кукўруза), кунгабоқар (подсолнечник), полиз ва сабзовотлар (бахчевые и овощные культуры). Суғориладиган ҳудудда. Юқоридагилардан келиб-чиқиб асалариларнинг озиқа манбаларини кўпайтириш, тўла қимматли озиқалар билан озиқлантириш, режа асосида сершарбат ўсимликларни экиш, алмашлаб экишда чорва молларига озиқабоплиги ва шарбатга бойлигини ҳисобга олиш товар асал ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга эга бўлади. Асалариларнинг озиқа манбалари кўпайтирилса Ўзбекистонда йилига 20 минг тоннадан кўпроқ асал ишлаб чиқаришимкониятлари пайдо бўлади. Асаларилар ёрдамида ўсимликларни чанглатиш йўллари. Ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда хашоратларнинг чанглатиш фаолияти катта аҳамиятга эга. Ҳашоратларнинг экинларни чанглатишдаги ролини тасаввур қилиш учун бу ўсимликларни 80 % четдан чангланишга муҳтожлигини айтиш кифоя қилади. Иқлим ва тупроқ шароитларининг хилма-хиллиги, ёввойи ва маданий ўсимлик турларининг кўплиги билан фарқ қиладиган Ўзбекистонда асаларилар ёрдамида ўсимликларни чанглатиш усули кенг қўлланилмоқда. Арилар гулдан-гулга қўниб, ўсимликларнинг ғуж чангини биридан иккинчисига ўтказиб, уларнинг чангланишини таъминлайди. Ариларнинг гулларнинг айрим турларига бориб қўнишида ва мўлжалга олишида улар ҳидларининг аҳамияти катта. Ҳар хил турдаги ўсимликларнинг гуллари ҳар хил ҳид ажратгани учун ҳам арилар уларни яхши мўлжалга олиб тез қидириб топади.Арилар кўпроқ бориб қўнадиган гулларга яхши мослашиб олиб, ҳар битта ари ўнлаб гуллар орасидан ўзи шарбат олаётган гулни топа олади. Ари доимо бир хил турдаги ўсимлик гулларига қўнмаганда чангланиш яхши бўлмас эди. Арилар ўсимлик гулларида шарбат камайиб қолгандагина айрим тур ўсимлик гулларидан бошқa тур ўсимлик гулларига бориб қўнади.Арилар озуқа қидириб гулларни чанглатиб, мева навларини яхшилаб, ҳосилдорликни оширсалар, гуллар ариларни гулчанг ва шарбат (оқсил, углевод) каби озиқ билан таъминлайди.Асаларилар ёрдамида ва бошқа комплекс усуллар қўллаб ҳосилни ошириш масаласига, бизда ҳам, Европа давлатларида ҳам аҳамият берилмоқда. Кўпгина олимларнинг маълумотларига кўра ўсимликларни асаларилар ёрдамида чанглатиш беда ҳосилини 180-250 % гача, кунгабоқарни 40-50 % гача, қора буғдойни 1,5 мартагача, карам, шолғом, пиёзни 30-40 %, зиғирни 27 % гача, резовар мева ҳосили 50-60 % га оширади.Чанглатишда асаларилардан муваффақиятли фойдаланиш учун: соғлом, кучли асалари оиласи чанглатиш керак бўлган жойга олиб чиқишдан 12-14 кун олдин оилада 5-6 та наслли ром бўлиб ундаги асаларилар наслини боқишга етадиган асалари бўлиши керак.Чанглатишда юқори даражадаги кўрсаткичларга эришган асосий шартлардан бири ари оиласини чанглатиладиган майдонга яқин қўйиш ва асаларининг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камроқ бўлишидир. (Табиий дарё, кўл, қирлар, қурилишлар, дарахтлар, заҳарли газлар, корхоналар тутини, химиявий чиқиндилар) каби тўсиқлар қанчалик кам бўлса асаларилар шунча тез жойга бориб чанглата бошлайди, тўсиқлардан учиб ўтишга камроқ энергия сарфлайди, уларнинг ишлашида хавфсизроқ бўлади ва белгиланган майдонни чанглатиш учун камроқ асалари оиласи керак бўлади. Катта чўзилган ер майдонларида чанглатиш самарасини ошириш учун ари оилаларини даланинг четидан 200-300 м ичкарига, бир-биридан 800-1200 м масофада қўйиш керак. Шуни ҳисобга олиш керакки, чанглатиладиган майдоннинг атрофида асаларилар диққатини жалб қиладиган ўсимликлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда, уларда асалариларнинг бир қисми қолиб кетади. Асаларилар бир хил ўсимлик чангини истеъмол қилиши уларнинг ҳаётий фаолиятини тушуришини ҳисобга олиб асосий ўсимлик ёнида бошқа экинлар эқилишга йўл қўйилади. Тарвуз, қовун, бақлажон, бодринг ва ёввойи ўсимликларсолянка, чирмовиқ, отқулоқ ва ҳакозо экинлар асалариларнинг хаётий фаолиятини кучлантиради. Лекин буларнинг майдони чанглатилувчи экин майдонининг 2/3 қисмидан ошиқ бўлмаслиги керак.
Экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш ва ҳосилдорлигини оширишни қуйидагича усуллари мавжуд: Асалариларни ҳоҳлаган ўсимликка боришни таъминлаш учун қўлланиладиган усуллардан бири бу уларни ўргатишдир, яъни улардамаълум бир ўсимликка бориш рефлексини ишлаб чиқиш. Бунинг учун тайёрланган сиропга (1 қисм қанд, 2 қисм сув) белгиланган ўсимликнинг чагидан олинган гулини солиш керак ва тун бўйи шу сиропда қолдириш керак. Эрталаб асаларилар ҳали учиб чиқмасларидан олдин ҳар оилага 200 г ҳисобида шу сиропдан охурларга қуйилади. Асалариларни маълум бир жойдан асал йиғишга ўргатиш. Кечқурун охурга тайёрланган ивитма қуйилади, эрталаб қолган ивитма билан ичидаги асалариларни чанглатиш учун белгиланган майдон ўртасига устига дока ёпиб олиб бориб қўйилади ва яна ивитма қуйилади. Асаларилар охурдан ўз уяларига қайтиб келганда у ердагиларга охирнинг турган жойи қаердагилигини “айтадилар”. Бу ивитма билан бир неча кун уяда ҳам озиқлантириб турилса асаларилар керак бўлган жойга борадиган бўладилар.Қизиқарли усуллардан бири, чанг ушлаб қоладиган асбоб билан асалариларнинг чангини тортиб олиш, бундай вақтда асаларилар яна чанг йиғишга кетади. Чангланувчи экиннинг майдон бирлигида асалари қалинлигининг юқори бўлиши; ўсимликларга қатнаш учун асалариларда турғун рефлекс ҳосил қилиш; чанглатувчи асаларилардан фойдаланишнинг оптимал муддатларини ишлаб чиқиш, бунда ўсимликларнинг биологик ва физиологик хусусиятларини, уларни ўстириш техникаси, ўсиш мавсуми, температура фактори ва ҳакозалар ҳисобга олинади;чанглатувчи асалари оилалари жойини ҳар 5-7 кунда алмаштириб туриш. Асалари билан чанглатишнинг асосий масаласи бу бир гектардаги ўсимликни чанглатиш учун керак бўлган асалари оиласининг сони катта аҳамиятга эга. (9.4.3-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |