9.1.3-жадвал
Хорижий давлатлардан олиб келинган наслли қорамоллар сони, дона
Ҳудудлар
|
Четдан келтирилган наслдор урғочи моллар, бош
|
жами четдан келтирилган моллар, бош
|
2006
|
2008
|
2010
|
2012
|
2014
|
2016
|
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
37
|
281
|
100
|
464
|
0
|
0
|
882
|
Андижон
|
0
|
282
|
230
|
408
|
0
|
398
|
1318
|
Бухоро
|
0
|
139
|
503
|
1100
|
0
|
629
|
2371
|
Жиззах
|
204
|
662
|
226
|
526
|
0
|
419
|
2037
|
Қашқадарё
|
0
|
122
|
600
|
1378
|
0
|
119
|
2219
|
Навоий
|
0
|
170
|
406
|
223
|
237
|
0
|
1036
|
Наманган
|
0
|
165
|
0
|
362
|
0
|
669
|
1196
|
Самарқанд
|
100
|
189
|
760
|
75
|
165
|
531
|
1820
|
Сурхондарё
|
60
|
60
|
278
|
422
|
100
|
186
|
1106
|
Сирдарё
|
0
|
75
|
486
|
225
|
475
|
0
|
1261
|
Тошкент
|
68
|
669
|
1793
|
605
|
0
|
1247
|
4382
|
Фарғона
|
0
|
125
|
469
|
363
|
0
|
297
|
1254
|
Хоразм
|
163
|
258
|
650
|
505
|
0
|
828
|
2404
|
Жами
|
632
|
3197
|
6501
|
6656
|
977
|
5323
|
23286
|
9.1.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2014 йида хорижий давлатлардан олиб кирилган наслдор урғочи моллар сони 632 та бўлган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 6656 донага ёки 10 мартага ошди.Шунинг ҳисобига ва кўпгина наслчилик фермер хўжаликлари янгидан ташкил этилди.Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида қорамол подаларининг зотини яхшилашда голштин, швиц ва қизил зотлари билан импорт қилинишиўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хориждан наслли мол олиб келишда ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда районлаштирилган зотларни урчитишгаалоҳида эътибор берилган. Бунда сут йўналишидаги қора-ола зотли қорамолларни Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида, Қизил чўл зотли қорамолларни Бухоро, Навоий, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида Қорақалпоғистон Республикасида, Швиц зотли қорамолларни Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, Бушуев зотли қорамолларни Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликларида, бу тўртта сут йўналишидаги қорамол зотлари республикамизда урчитиш учун районлаштирилган асосий зотлар ҳисобланади. Агардахориждан англер зотли қорамоллар олиб келинса, уларни қизил чўл зоти районлаштирилган вилоятларда урчитиш мумкин. Гўшт йўналишидаги Санта-гертруда зотли қорамолларни Жиззах вилояти, Абердин-ангусс, Герефорд зотли қорамолларни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг фермер хўжаликларида урчитиш учун районлаштирилган бўлиб наслчиликка ихтисослашган хўжаликлар сони қуйидаги 9.1.4-жадвалда берилган.
9.1.4-жадвал
Республикада қорамолчиликга ихтисослашган наслчилик хўжаликлари кўрсаткичлари сони
Ҳудудлар
|
наслчилик хўжаликлари сони
|
2009 йил
|
2010 йил
|
2016 йил
|
2016 йилда 2010 йилга нисбатан
|
+,-
|
%
|
Қорақалпоғистон
Республикаси
|
14
|
15
|
18
|
4
|
128,6
|
Андижон
|
27
|
35
|
39
|
12
|
144,4
|
Бухоро
|
35
|
36
|
41
|
6
|
117,1
|
Жиззах
|
7
|
9
|
9
|
2
|
128,6
|
Қашқадарё
|
17
|
17
|
24
|
7
|
141,2
|
Навоий
|
14
|
12
|
14
|
0
|
100,0
|
Наманган
|
25
|
28
|
35
|
10
|
140,0
|
Самарқанд
|
33
|
33
|
33
|
0
|
100,0
|
Сурхондарё
|
30
|
31
|
32
|
2
|
106,7
|
Сирдарё
|
13
|
13
|
17
|
4
|
130,8
|
Тошкент
|
65
|
67
|
79
|
14
|
121,5
|
Фарғона
|
38
|
42
|
48
|
10
|
126,3
|
Хоразм
|
17
|
22
|
25
|
8
|
147,1
|
Жами
|
335
|
360
|
414
|
79
|
123,6
|
Олиб борилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, республка бўйича 335 та наслчилик хўжаликлари бўлган бўлса, 2016 йилда 414 та ёки 79 та хўжалик ташкил этилиб уларда99 460 бош юқоринаслдор қорамоллар парвариш қилинмоқда.Бир бош наслчилик сигирлардан кунга 20-30 килограммдан ёки лактация давомида 6-7 минг кг дан сут соғиб олинмоқда. Бундай юқори натижаларга эришишда қорамолларнинг наслчилик–селекция ишлари самарали ташкил этилганлигидан кўриш мумкин.
Наслчилик ишларини ташкил этиш. Чорва моллари асосан икки хилтабиий ва сунъий усулда қочирилади. Табиий усул яна иккига: -эркин ҳолда (ёки подада) ва қўлда қочириш усулига бўлинади.
Эркин ҳолда ёки подада қочириш анча тартибсиз бўлади. Бунда қайси урғочи қайси бир эркак молдан, қачон қочганлиги номаълум бўлади. Бу усул молларяйлов шароитида боқилганда қўлланилади. Бунда ҳар бир буқа йил мобайнида 30-40 та сигирни қочириши режалаштирилади.
Қўлда қочириш усули қисман самарали бўлиб куюккан урғочи моллар олдиндан танланган эркаклардан қочирилади ва қочган куни махсус журналга ёзиб қўйилади.
Сунъий уруғлантириш ёки қочириш. Чорва молларини бу усулда уруғлантириш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга, чунки у юқори кўрсаткичга эга, сермаҳсул ва асл эркак вакилларидан унумли фойдаланиш, гигиена жиҳатдан озода бўлиш ва қисқа вақт ичида кўп миқдордаги урғочи молларни сунъий уруғлантириш мумкин.Ҳозирги вақтда сунъий уруғлантириш станциялари ва пунктларида бир неча рецепт асосида тайёрланган қўшилмалардан фойдаланилади. Улардан бири қуйидагича тайёрланади: 100 мл дисстилланган сувга 3г сувсиз медицина глюкозаси, 1,4 г. натрий нитрат, 16 мл. янги товуқ тухумининг сариғи аралаштирилади. Бунга маълум миқдорда стрептоцид, пенициллин, стрептомицин қўшилади. Буқаларнинг уруғи 10 мартагача суюлтирилиши мумкин. Суюлтиргич уруғ музхоналарда нол даражада совитилади ва икки-уч кун мобайнида сигирларни уруғлантириш мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда уруғларни узоқ вақт сақлаш учун улар музлатилади. Шунингдек, кўп миқдорда глицерин ҳам қўшилади. Уруғлар20-21С совуқда сақланади. Айрим ҳолларда 78 С совуқда сақлаш ижобий натижа берган. Бундай уруғлар тўрт ойгача, баъзан ундан ҳам узоқ сақланганда ҳам ҳаётчанлигини йўқотмаганлиги аниқланган. Сигирларни уруғлантириш учун 1,5 мл. уруғ (сперма) етарли ҳисобланади. Бир марта уруғлантирилган сигирларни орадан 12 соат ўтгач, иккинчи марта қўшимча уруғлантириш ижобий натижа беради. Бу прогрессив усул ҳозирги вақтда наслчилик фермаларида, чорвачилик мажмуаларида кенг қўлланилмоқда28.
Қорамолчиликда сунъий уруғлантиришни кенгайтириш, зооветеринария ва сунъий уруғлантириш пунктларни керакли асбоб-анжомлар билан жиҳозлаш орқали молларнинг наслини яхшилаш, наслли моллар подасини кенгайтириш мақсадида сигир ва урғочи таналарни сунъий уруғлантириш ишларига катта эътибор берилганлиги сабабли наслчилик хўжаликлари сони ортиб бормоқда 9.1.5-жадвал.
9.1.5-жадвал
Республикасида наслчилик хўжаликларида наслликмолларни кўпайтириш кўрсаткичлари таҳлили.
Ҳудудлар
|
2009 йил
|
2010 йил
|
2016 йил
|
2016 йилда 2010 йилга нисбатан
|
+,-
|
%
|
Қорақалпоғистон
Республикаси
|
110
|
125
|
125
|
15
|
113,6
|
Андижон
|
178
|
192
|
192
|
14
|
107,9
|
Бухоро
|
204
|
215
|
215
|
11
|
105,4
|
Жиззах
|
134
|
146
|
146
|
12
|
109,0
|
Қашқадарё
|
282
|
295
|
298
|
16
|
105,7
|
Навоий
|
73
|
81
|
81
|
8
|
111,0
|
Наманган
|
130
|
140
|
140
|
10
|
107,7
|
Самарқанд
|
431
|
434
|
436
|
5
|
101,2
|
Сурхондарё
|
265
|
279
|
279
|
14
|
105,3
|
Сирдарё
|
72
|
80
|
80
|
8
|
111,1
|
Тошкент
|
188
|
203
|
203
|
15
|
108,0
|
Фарғона
|
208
|
223
|
223
|
15
|
107,2
|
Хоразм
|
168
|
178
|
178
|
10
|
106,0
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |