Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишни белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг моҳияти



Download 2,2 Mb.
bet46/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

4.2. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишни белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг моҳияти.


Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерликфаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ- 4478 сонли Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда. Биргина2013 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган худудий дастурларга асосан 18 мингдан ортиқ (27%) фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжалиги сифатида фаолиятини амалга оширган , 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 75 мингтаниёки жамига исбатан 46,8 фоизни ташкил этди.
Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этишдан кўзланган асосий - мақсад бу - мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоот каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш билан бир қаторда қўшимча иш жойини ташкил этиш ҳисобланади.2013 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурларга асосан 18 мингдан ортиқ (27%) фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжалиги сифатида фаолиятини амалга оширди. Фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига қараганда қатор афзалликларга эга эканлиги амалда ўз исботини топмоқда. Агросаноат мажмуида вужудга келган тадбиркорлик фаолияти субъектлари республика ахолисининг муайян эхтиёжларини қондириш билан бирга мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш учун қулай шароит ҳам яратади. Ушбу хўжаликлар агросаноат мажмуида эркин иқтисодий мухит яратади ва ўзига хос вазифаларни бажаради. Жумладан: ўзхўжаликлари эхтиёжини таъминлайди; мазкур хўжаликларнинг ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади ва шу билан бирга, республика бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бойитади; ахолини иш билан таъминлаш билан бирга, уларнинг меҳнат қобилияти ва кўникмаларини сақлаб қолишга имконият туғдиради; бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат мухитини яратади.
Мазкур вазифаларни хал этиш учун ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади, деб ҳисоблаймиз: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш саноатидаги тадбиркорлик фаолиятининг хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий хавфсизлиги кафолатларини кенгайтириш; кредит ресурсларини бериш тамойилларини соддалаштириш; тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам кўрсатувчи инфратузилма объектларини ривожлантириш; фаолият сохалари бўйича бугунги кун талабларига тўлик жавоб бера оладиган тадбиркор кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни кучайтириш; хусусий тадбиркорларнинг моддий реурслардан фойдаланиши учун қулай шарт- шароитлар яратиш; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уни чуқур қайта ишлашда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда мавжуд имконият ва салохиятлардан кенгрок фойдаланиб, тадбиркорларнинг ташаббускорлигини қўллаб- кувватлаш; тадбиркорларнинг бозор конъюктураси тўғрисидаги ахборотларни олишига ва бозорни ўрганишига ҳамда инновацион янгиликлардан фойдаланишга кенг имкониятлар яратиш; тадбиркорлик фаолияти субъектларини замонавий ихчам техника ва илғор технологиялар билан таъминлашга кўмаклашиш; самарали фаолият юритиб келаётган илғор тадбиркорларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни кенг йўлга қўйиш зарур.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish