Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet147/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Асаларичиликни ривожланиши. Асаларилчилик маҳсулотларини кўпайтиришга қаратилган тадбирларнинг ишлаб чиқилиши, асаларичилик фермер хўжаликларида амалга оширилаётган жараёнларга маҳаллий популяциядаги асаларилар алоҳида аҳамиятга эга, жумладан, бу популяциядаги асаларилар республикамизнинг турли иқлим шароитига мослашган бўлиб, касалликларга чидамли, тоғ ва тоғолди ҳамда суғориладиган ерларда ўсадиган серасал ўсимликлар гулига тез мослашиб, бошқа зот асалариларга нисбатан кўп асал тўплаши билан алоҳида ажралиб туради. Асаларичиликда маҳаллий ноёб асалари популяция генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш мақсадида асаларичилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари негизида наслчилик-асаларичилик фермер хўжалиги ташкил этилди.Асалариларни кўпайтириш мақсадидавилоятларда хусусий тадбиркорлар томониданасаларичилик жиҳозлари (ари кутиси, рамкалар, гул чанги ушлагич, она ари қафасчаси, тутатгич, асаларичи пичоғи, асаларичи исканаси, кўракча, юз ниқоб ва бошқалар) ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган, қадоқлайдиганмини цехларташкил этилди. Четдан олиб келинаётган асаларичилик жиҳозлари ва асалари зотлари учунбожхона тўловлари ва солиқлар масаласини ставкаларини пасайтириш бўйича имтиёзлар берилди.Асалари учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминлаш ҳамда хўжаликларда зооветеринария сервис хизмат кўрсатишни тизими ташкил этилиб, асаларилар озуқа базасини бойитиш мақсадида ер майдонлари ажратилди.Асаларичиликдаги асосий масалалардан бири бўлганмаҳаллий ноёб асалари популяция генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш мақсадида асаларичилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари негизида наслчилик-асаларичилик фермер хўжалиги ташкил этилди.Давлат томонидан асаларичилик билан шуғулланаётган шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларигаимтиёзли кредитлар ажратиш ва инвестициялар киритишга катта эътибор берилиб,асаларимаҳсулотларини қайта ишлайдиган, қадоқлайдиганмини цехлар ўрнатилди. Четдан асаларичилик жиҳозлари ва асалари зотлари олиб киришда маҳсулотларнинг кодларини,божхона тўловлари ва солиқлар масаласи бўйича ҳам имтиёзлар берилди. Асаларичилик фермер хўжаликлари учунзарур бўлган дори-дармонлар билан таъминлаш ҳамда хўжаликларда зооветеринария сервис хизмат кўрсатиш, жиҳозларни сотиш бўйича ихтисослашган савдо дўконлари ташкил этилди.
2017-2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора- тадбирлар дастури бўйичаУюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига - Уюшма аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади. 2023 йилнинг 1 январигача, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумларда ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасини жойлаштириш учун ижара ҳақини «ноль» ставкада белгилаган ҳолда зарур бино ажратилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish