Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


XII Боб. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда сервис хизматларини ташкил этиш



Download 2,2 Mb.
bet137/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

XII Боб. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда сервис хизматларини ташкил этиш


Таянч иборалар: хизмат кўрсатиш,сервис тизими,агоосервис, сервис, инфратузилма, иқтисодий алоқалар, концепция, Насл-хизмат, қушхона, зооветеринария пунктлари, кучли озиқалар, бўрдоқичилик, селлекция-наслчилик, сунъий уруғлантириш, балиқ чавоқлари, сунъий сув ҳавзалари,личинка, овлаш, оқ амур, асалари, ари сути,мевазорларни чанглатади, эркак асалари, оила тузиш, асалари уяси.

12.1. Кўп тармоқли фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш


Мамлакатимизнинг асосий реал тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигининг келгуси тараққиётини белгиловчи муҳим соҳалардан ҳисобланган хизмат кўрсатиш ва сервис тизимини бозор муносабатлари талабларига мос ривожлантириш, аграр хўжалик юритиш субъектларига кўрсатиладиган хизматлар мажмуаси самарадорлигини ошириш устувор вазифалар сифатида ҳал этилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳозирги пайтда асосий, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли фермер хўжаликлари қошида хизмат кўрсатиш ва сервис тизимини жорий қилишни арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришникўпайтириш ва самарадорлигини оширишга кенг имкониятлар яратмоқда.
Амалий натижаларнингстратегик мақсади ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, «агросервис» атамасининг диалектик асослари, жумладан, «сервис хизматлари», «агросервис хизматлари бозори» тушунчалари шаклланган.
Хизмат кўрсатиш - инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш субъектларида юзага келадиган, ўз истеъмол эҳтиёжларини қондиришга йўналтирган ва даромад олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини ифодаловчи фаолият тушунилади. Сервис эса замонавий техника ва технологияларга асосланган ишлаб чиқариш асосанноишлаб чиқариш соҳаси бўлиб ишлаб чиқариш субъекти ёки корхона шаклида хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатиш ва сервис бир бирига чамбарчас боғлиқ ҳолдахўжалик субъектлари тизими ва доирасида хизмат қилади.
Демак: сервис хизмати кўрсатиш тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: сервис хизмати кўрсатиш фермер хўжаликларигазамонавий техника ва технологияларга асосланган фаолият туридир. Агросервис хизматлари эса аграр соҳа тизимида замонавийтехника ва технологияларни шакллантирувчи ҳамда уни амалга ошириш даврида даромад келтиришга йўналтирилган фаолиятлар мажмуидир. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига моддий-техника, ресурслар таъминоти, ветеринария ва шунга ўхшаш хизматлар агросервис тузилмалариниташкил этади.
Агросервис хизмат кўрсатиш корхоналари қўп тармоқли фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритади. Шартнома хизмат нархларининг тўхтовсиз ўсиб бориши натижасида фермер хўжаликларининг тўлов қобиляти кескин сусайишига олиб келмоқда.Шунинг учун хизматлар нархини томонларнинг манфаатини ҳисобга олган ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Агросервис субъектларини ривожлантириш ва кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган чора–тадбирларниамалга ошириш зарурдир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун (2014 йил) республика бўйича 1404 та минибанк, 1720 та муқобил МТП, 1711 та СИУ, 917 та агрокимё ва минерал ўғит, 1377 та ЁММ сотиш ва 424 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш шохобчалари, 2540 та зооветеринария ва наслчилик хизмати, 301 та ахборот таъминоти ва консалтинг, 82 та транспорт, 78 та таидишлар таъминлаш хизматлари шохобчалари ҳамда 267 та агрофирма ташкил этилган.
Республика қишлоқ хўжалигини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш тизимида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда агросервис хизматлари бозори шаклланган. Кўп тармоқли фермер хўжаликларидасервис ва хизмат кўрсатиштармоқларини ривожлантиришга катта имкониятлар берилган. Қишлоқ хўжалик соҳасини юритишдахизмат кўрсатувчи инфратузилмаларнинг ўрни ва аҳамияти каттадир. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнларида, яъни ерни экин экишга тайёрлашдан, токи маҳсулотниетиштириб олгунча турли хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар иштирок этади. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга иштирок этмасдан хизмат кўрсатадиганижтимоий инфратузилмалар мавжуд. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришигахизмат кўрсатувчи инфратузилмалар, хусусан техника, агрокимё, мелиоратсия ва сув билан таъминлаш, зооветеринария, транспорт, селекция ва уруғчилик, ёқилғи-мойлаш материаллари, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда ихтисослашган банк хизматлари ва бошқалар киради.
Инфратузилма категориясининг шаклланиш босқичи ХХ асрнинг 40 – йилларида бошланди.Инфратузилма - лотинча сўз бўлиб, инфра-қуйи, асос, структуре (тузилма)-тузилиш, ўзаро жойлашув маъносини ифодалайди. Инфратузилма қишлоқ хўжалиги учун хизмат қиладиган соҳалар мажмуасини ифодалайди.
У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали қишлоқ хўжалигининг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма тармоғининг қишлоқ хўжалигиниривожлантиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиб хизматлар самарадорлигини ошириш тўғрисида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“2016— 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги2016 йил 26 февралдаги 55-сонли Қарорнинг қабул қилиниши муҳим босқич ҳисобланади.Қишлоқ инфратузилмаси таркибига кирувчи тармоқлар, корхоналар хизмат кўрсатиш ҳолатига қараб турли гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар бўлинишига қараб улардан қайси мақсадлар учун фойдаланиш лозимлигини аниқлаш мумкин:инфратузилма таркибига кирувчи ҳар бир тармоқ, корхонанинг аграр ишлаб чиқариш жараёнидаги хизмати ва унинг тутган ўрнини аниқлаш ва баҳолаш;аграр ишлаб чиқариш асосий соҳалари билан уларга хизмат кўрсатаётган инфратузилма ўртасидаги бажариладиган ишлар кўлами, уларни бажариш муддатлари, уларнинг моддий-техника ҳолатини олдиндан режалаштиришни амалга ошириш;ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини бошқаришни бир-бирларига мослаштириш, охирги натижани аниқлаш. инновацион лойиҳаларни сертификациялаш ва инновацион фаолият субъектларини лецензиялаш тизимини ишлаб чиқиш; инновацион лойиҳаларни иқтисодий баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш ва уларни жадал ўзлаштиришнинг иқтисодий меҳанизмларини шакллантириш; инновацион фаолият ҳудудий дастурларини тайёрлаш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;инновацион технологиялар, техникалар ва ишланмаларни ўзлаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;инновацион лойиҳаларни ўзлаштиришда қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларини услубий, ташқилий, ахборот, ҳуқуқий, молиявий ва бошқа томонлама қўллаб-қувватлаш.Қишлоқ инфратузилмасининг мақсади,
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда инфратузилма хизматларидан самарали фойдаланиш имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда ишни ташкил этилса маҳсулот ҳажми ва сарф-харажатлар тежалади. вазифаси ва ўзига хос ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уни қуйидагича таснифлаш мумкин (12.1.1- расм).
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда инфратузилма хизматларидан самарали фойдаланиш имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда ишни ташкил этилса маҳсулот ҳажми ва сарф-харажатлар тежалади.
Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликларига хизмат кўрсатаётган инфратузилма хизмат турларини характерига кўра моддий таъминот, молиявий таъминот, информацион таъминот ва реклама, инновацион таъминот, махсус хизмат, ташиш ва қайта ишлаш турларига ажратиш мумкин.(12.2.2 – расм ).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди ва бу мамлакатимизда фермер хўжаликларини хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларидан бири бўлган. Бу канцепцияни қабул қилишдан кўзланган бош мақсад-биринчи навбатда қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш, мавжуд табиий, иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллантиришдан иборат бўлган. 12.1.1-жадвал.





Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish