Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Мевали дарахтларни, токзорларни парваришлаш технологияси



Download 2,2 Mb.
bet132/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Мевали дарахтларни, токзорларни парваришлаш технологияси. боғ қатор орасини ишланганда дарахт танасига зиён етказмаслик, уларнинг томирлари қирқилиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Иш органларининг дарахт тупига яқинроқ келиши учун КД–35 тракторининг кабинаси олиб қўйилади, ҳаво чиқадиган труба бироз қисқартирилади. Т – 54В тракторининг ҳам ҳавони сўриш ва ҳавони чиқариш трубаларини қисқартириш керак. Боғ қатор ораси дастлаб 12 – 14 см, сўнгра 20 – 30 см. чуқурликда ҳайдалади. Энг охирги айланишда яна 12 – 14 см. чуқурликда ҳайдалади.
Боғлар ва токзорларни ўғитлаш ҳосилни оширишнинг муҳим гаровидир. Мевазор боғларнинг ҳар гектарига 120 килограммдан азот, 60 килограммдан фосфор, 15 – 30 килограммгача калий, 10 – 20 тоннагача маҳаллий ўғит солиш мақсадга мувофиқдир. Минерал ўғитларни органиқ ўғитлар билан қўшиб солиш маъқулдир. Кўрсатиб ўтилган ўғитларнинг асосий қисмини бир ёки икки озиқлантириш жараёнида бериш керак. Боғларга ишлов бериш июл ойидан кечиқтирилмай тугалланганда яхши натижаларга эриши-лади. Данакли мева дарахтларини қўшимча ишлаш, яъни қўшимча ўғит бериб, бостириб суғориш керак бўлади. Шундай қилинганда мевали дарахтлар яхши ривожланади, ҳосили ортади ва меваси тўла бўлади. Айниқса тошлоқ ерлардаги боғлар бу хил агротехник тадбирлар асосида ишланганида юксак натижаларга эришиш мумкин бўлади.
Боғлар ва токзорлар ҳосилдорлигини оширишда ерларни ишлаш ҳам ҳал қилувчи омиллардан биридир. Агар кузда боғлар ораси шудгор қилинмаган бўлса уларни албатта 25 – 30 см. чуқурликда, тошлоқ ерларни эса янада чуқурроқ ҳайдаш лозим бўлади. Шўр босган ерларни 20 – 25 см. чуқурликда ҳайдаб, сўнг чизеллаш ёки дискадан бороналаш лозим. Тоғли ва лалми ерларда мевазорларга ишлов бериш ишига айниқса алоҳида диққат қилиш керак.
Бегона ўтларга қарши кўрашда гербицидларни қўллаш яхши самара беради. Симазин ва хлоразин каби таъсирчан моддалар айниқса самарали гербицидлар ҳисобланади. Фақат уларни 4 – 8 кг. миқдорида ишлатиш лозим. Гербицидлар нами сақланган ерларга бегона ўтлар униб чиққанга қадар гектар бошига 6 минг литрдан эритма ҳолида солинади.
Кўчатзорлар – боғдорчиликни ривожлантиришнинг асосидир. Янги боғ ва токзорларни барпо қилишда ҳар бир зона шароитига тўғри келадиган мева, узум кўчатларини етиштириш катта аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистонда мева дарахтлари асосан Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш тажриба хўжалигида ва унинг мева кўчатлари етиштирувчи хўжаликларида етиштирилмоқда. Мева кўчатзоларини вазифаси маълум зона учун мослаштирилган, арзон ва юқори сифатли, тегишли тур ва навга хос кўчатлар етиштиришдан иборат.
Етиштирилаётган кўчатлар серҳосил, совуққа, қурғоқчи-ликка шўрхокка чидамли, мевалари юқори сифатли, касал-лик ва зараркунандаларга бардошлибўлиши лозим.Агротехнологик тадбирларни бажариш учун технологик харита ишлаб чиқиш ҳамда моддий ва меҳнат харажатларини режалаштириш. Мевали кўчат-ларни ўтқазиш мураккаб ишдир. Боғ учун белгиланган ер кўчат ўтқизишдан олдин яхшилаб текисланади, ўғитланиб ҳайдалади, кварталларга ажратилиб, режаланади.
Кўчатларни қаерга ўтқазиш кераклиги меҳанизация ёрдамида ёки қўлда махсус шнурлар билан белгилаб чиқилади. КРН – 4,2 осма култиваторга окучник қўйиб “Беларус” трактори билан осон режаланади. Бунинг учун 1,5 – 1,8 метрли қозиқчалар тайёрланади.
Агар кўчат 8 х 4 метр схемада эқилиши керак бўлса узунасидан 8 метр ичкарига, кўндалангига 4 метр ичкарига кўчат ўтказилади. Ўлчов лентаси ёрдамида ҳар 8 метрга қозиқча қоқилади. Сўнг трактор билан ариқча тортилади. Кўндаланг томонига ҳам ҳар 8 метрга қозиқча қоқиб чиқилади. Кўндаланг томонга ариқча тортиб чиқиш учун култиватор рамасига ҳар 4 метр оралиғига биттадан 2 та окучник ўрнатилади.
Олдин узунасига, сўнгра кўндалангига трактор юргизилганда окучникларнинг кесишган ерига чуқур ковлаб кўчат ўтқазилади. Кўчатни экиш учун чуқурлиги 60 – 70 см, кенглиги 60 – 80 см. чуқур ковланади. Бунда экиш доскасидан фойдаланиш яхши натижа беради.
КУЯ – 100, КПЯ – 100 ёки КЯШ – 60, ЯН – 1 ва ЯЮ – 1 чуқур кавлагич машиналари билан олдиндан бели-гиланган жойларда кўчат экиш учун чуқур қазилади. Кўчат экувчи СКС – 1 машинаси билан экилганда 10 – 15 гектар ерга кўчат экилади. Агрегатларда 22 – 30 киши ишлайди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish