Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Ўзбекистон Республикасида кўп тармоқли фермерлик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари



Download 2,2 Mb.
bet179/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

16.5. Ўзбекистон Республикасида кўп тармоқли фермерлик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари


Аграр тармоқда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқда асосий иш берувчи ҳисобланувчи ва қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олган–фермерхўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бир қаторда, фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги кунларда фермер хўжаликлари негизида кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи устида амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш шакли сифатида фермер хўжаликлари олдига қўйилган асосий мақсад барча тадбиркорлар қатори–табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади. Юқоридаги мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлган масала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг қатор хусусиятларига боғлиқ ҳолда одатда фермер хўжаликларига нисбатан кам даромад келтирувчи жараёндир.Бундан кўзланган фойдалилик даражасига эришиш учун фермер хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва самарали сотиш масалаларини ечимини талаб этади. Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермер хўжаликларини бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб аталмоқда.
Кўп тармоқли фермер ҳўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши билан биргаликда уларни кайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига сервис хизмати кўрсатиши билан кўзга кўринмоқда.Кўптармоқлифермерхўжаликларидаишлабчиқаришнингқўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин.
Қўшимча тармоқни асосий тармоқ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳалари) билан боғлиқ бўлмаган: суратхоналар ташкил қилиш, чўмилиш ҳавзалари, дам олиш уйлари фаолиятини йўлга қўйиш, умумий овқатланиш шохобчалари, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш каби соҳаларда ташкил этиш мумкин. Умуман, кўп тармоқли фермер хўжалигининг асосий хусусияти бу–ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги –фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиб маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларнинг ўзида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўймасдан қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни ички ва ташқи бозорларга чиқариб ҳамда қишлоқларда қўшимча иш жойлари яратиб, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хаёт фаровонлигини яхшилашга хисса қўшади.
Бу кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида жамият кўрадиган наф ҳисобланади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимчатармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга ҳам мос келади.
Бугунги кунда республикада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тадбирлардан бири, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишга қаратилгандир. Бундан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқаришни кенгайтириш, агросаноат мажмуини янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини тўлароқ таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш билан бирга инвестиция миқдорини ошириш ҳисобланади. Ўзбекистон Фермерлари кенгашидан маълум қилишларича, 2013 — 2016 йилларда мавжуд фермер хўжаликларининг 40 мингтага яқини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилган. Жумладан, уларнинг 563 таси қошида мева-сабзавот, гўшт-сутни қайта ишлаш корхоналари барпо этилиб, 9,8 мингдан ортиғида сервис хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, 8511 гектар ерда анъанавий усулда, 6094 гектар майдонда интенсив боғ, 9574 гектарда токзорлар яратилиб, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларига қўл урилди. Шунинг ҳисобига 167 мингдан зиёд иш ўринлари очилиб, қишлоқ аҳолисидан яна шунча қисмининг бандлиги таъминланди. Фермерлар томонидан бозор талаби пухта ўрганилган ҳолда,замонавий технологик ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган ноз-неъматлар ички бозордан мустаҳкам жой эгалламоқда. Уларнинг сифати юқорилиги, нархи эса арзонлиги боис кун сайин харидоргир бўлиб шу билан бирга қатор муаммолар ҳам борки уларни бартараф этиш талаб қилинади. Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга асосий эътибор қаратилиши боисдан қўшимча тармоққа эътибор пасайиши кузатилади. Кўпчилик ҳолатларда қишлоқ ҳудудларида истеъмолчиларга газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар содир бўлиши туфайли фермер хўжаликлари томонидан тижорат банкларидан олинган кредит хисобига ишга туширилганзамонавийтехнологияларгаасосланганқайтаишлаш корхоналари ишига салбий таъсир қилмоқда. Масалан, электр таъминотидаги узилишлар қайта ишлаш учун тайёрлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (гўшт, сут,мева-сабзавотва бошқа) сифати бузилишига олиб келади, аниқки бундан тадбиркор зарар кўради. Қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлари очиш имконини берадиган кичиқ саноат корхоналарини қуриш ёки маҳсулотни қайта ишлаш технологияларини сотиб олишда узоқ муддатли (8-10йил муддатли) имтиёзли (3-7 % ставкали) кредитлар талаб этилади.Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот сотишдан тушган маблағларни банкларга топширилгандан сўнг нақд пул ҳолида қайтариб олиш анча қийин. Бу ҳолат банклардан ташқари пул айланишини рағбатлантириши билан бирга қўшимча тармоқни ривожлантиришга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ноқишлоқ хўжалик фаолияти ривожига салбий таъсир қиладиган омиллардан яна бири фермерлар билими ва тажрибаси етишмаслиги ҳисобланиб, бу борада тегишли ўқув курслари орқали малака ошириш тизимини мунтазам йўлга қўйиш талаб этилади
Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хомашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги-даражасини пасайтиради.
Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам -сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади.
Президентимиз маърузаларида илгари сурилган тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради.
Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб- қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish