Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришнинг зарурияти



Download 2,2 Mb.
bet149/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

13.2.Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришнинг зарурияти


Республиканинг қишлоқ хўжалигида меҳнат ва маҳсулот етиштириш мавсумий характерда бўлганлиги ва табиий-иқлим шароитларига боғлиқлиги сабабли фермер хўжаликлари даромадининг кўп ёки оз бўлиши тўғридан-тўғри йилнинг қишлоқ хўжалиги учун қулай ёки ноқулай бўлишига боғлиқ бўлади. Об-ҳаво ноқулай келган йилларда фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бизнес режадаги кўрсаткичга нисбатан кам миқдорда даромад олиб, йилни зарар билан якунлаш эҳтимоли ортиб кетади. Шунингдек, ўсимликлар ёки чорва молларида турли касаллик ва зараркунандалар тарқалиши, бозордаги талабнинг ўзгариши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг паст бўлиши, ёнилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар баҳоларининг ортиб кетиши, баъзи турдаги иш ва хизматлар бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўйилаётган юқори нархлар фермер хўжаликлари даромадининг пасайишига олиб келади. Натижада фермер хўжаликлари аъзоларининг даромади баъзи йилларда иктитсодиётнинг бошқа соҳалари (саноат, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқалар) ходимларининг даромадига нисбатан бирмунча паст бўлиши мумкин.
Бундай шароитда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда ўз хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириши лозим бўлади.
Ноқишлоқ хўжалик фаолияти иқгисодиётнинг бошқа соҳаларига караганда паст даромадли тармоқ ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари даромадини ҳамда соҳага йўналтирилган инвестициялар (маблағлар)нинг самарадорлигини кескин кўпайтиришга имкон беради. Фермер хўжаликларида ташкил этиладиган ноқишлоқ хўжалик фаолиятларининг асосий йўналишлари куйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кайта ишлаш (мева, сабзавот, гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишловчи мини цехларни, буғдой ва шолини қайта ишлашга мўлжалланган тегирмон ва обжувозларни ташкил этиш);

  • қишлок жойларда маданий-маиший ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш (мураббийлик, умумий овқатланиш, соғлиқни сақлаш, транспорт, техник ва бошқа хизмат турларини ташкил қилиш);

  • савдо-сотиқ (озиқ-овқат ва аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарурий маҳсулотлар савдосини ташкил этиш); касаначилик, хунармандлик; қурилиш хизматлари ва бошкалар.

Фермер хўжалиги фаолияти жараёнида шуғулланиши лозим бўлган ноқишлоқ хўжалик фаолияти турларини ўзининг Низомида (уставида) кўрсатиб ўтиши лозим.
Фермер хўжалиги томонидан айрим турдаги ноқишлоқ хўжалик фаолият турлари (масалан, савдо-сотиқ, транспорт, соғлиқни сақлаш каби хизматлар) билан белигланган тартибда махсус рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг шуғулланиш лозим.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга нисбатан тайёрлов, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ соҳасида банд бўлган ходимлар даромади юқори бўлиши ва ушбу фаолият асосида қўшимчаянги ишчи ўринлар ярагилиши ҳисобига қишлоқ жойларида бандлик муаммосини камайтириш мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Фермерларнинг ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг ривожланиши фақатгина қўшимча даромад манбаи бўлиб қолмасдан, қишлоқ ҳудудларида иктисодий масалалар билан биргаликда ижтимоий масалаларнинг ечилишида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, фермерларни, умуман олганда, қишлоқ хўжалигида ишлаётганларнинг йил давомида бандлигини (қишлоқ хўжалигида ишловчиларнинг 80 фоизи 7-8 ой давомида иш билан банд бўлиб, 4-5 ой тўлиқ иш билан таъминланмаслиги) таъминлаш, шунингдек, қишлокда қўшимча иш жойлари яратиш ва ишсиз аҳолини иш билан банд қилиш имкониятини беради.
Фермер хўжалиги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини ҳамда шу ҳудуддаги бошқа фермер ва деҳқон хўжаликларидан хомашё сотиб олиш, қишлоқ худудларида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сотиш шохобчаларини очиши, ноқишлоқ хўжалик соҳасидан олинган даромадини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, жумладан, янги техника воситалари, асбоб-ускуналар, илғор технологияларни сотиб олишга йўналтириши иқтисодий масалаларнинг ҳал қилинишига катта ҳисса қўшади.
Қишлоқ хўжалиги билан биргаликда ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан ҳам шуғулланган ҳолда фермер хўжаликларининг даромадини кўпайтириш имкониятларини қидириш, қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ҳам маълум.
Ривожланган давлатларда, масалан, Японияда фермерларнинг 60 фоиз, Хитойда эса 40 фоиз даромади ноқишлоқ хўжалик фаолиятига тўғри келади. Ноқишлоқ хўжалик фаолияти ҳисобига ривожланган давлатларда 1 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотига 4—5 АҚШ доллари миқдорида қўшимча қиймат яратилади.
Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида иқтисодий масалалар билан биргаликда ижтимоий масалаларнинг ечилишида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. “Умид” фермер хўжалиги ҳисобидан хайрия тадбирларини амалга ошириш билан биргаликда 2002 йилда хусусий спорт клуби ташкил этилган. Мазкур клуб учун фойдаланилмай ётган бинолар сотиб олиниб, таъмирланган, яъни қишлоқ ободончилигига ҳам маълум даражада ҳисса қўшилган.
Республика бўйича асосий фаолияти, яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ташқари ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари умумий фермерлар сонига нисбатан унчалик кўп эмас. Бунга, энг аввало, фермерларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга асосий эътибор каратилиши, тадбиркорлик соҳасида етарли билим ва малакага эга бўлмаслик, қўшимча фаолият билан шуғулланишда бошлангич сармоянинг етишмаслиги ва бошка шу каби сабаблар асос бўлмокда.
Шунинг учун фермер хўжалигининг раҳбари ноқишлоқ хўжалик фалияти билан шуғулланаётган фермерлар тажрибаларини ўрганиши ва улардан зарурий маслаҳатлар олиши лозим.
Албатта, фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил этишнинг дастлабки даврларида молиявий маблағ талаб этилади. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда банклар ва турли молиявий жамғармалар кредитларидан фойдаланишлари мумкин. Фермер хўжаликларига банклар ва турли жамғармалар томонидан кредит ресурслари ажратиш ва улардан фойланиш тартиблари тегишли бобда баён этилган.
Маълумки, айрим фермер хўжаликлари ноқишлоқхўжалик фаолияти (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, умумий овқатланиш каби инфратузилма шохобчаларига эга) билан шуғулланишларига қарамасдан, барча қишлоқ хўжалик корхоналари каби фақат битта солиқ - ягона ер солиғини тўлар эдилар. 2003 йилдан бошлаб эса фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти етиштириш билан биргаликда бошқа соҳалар билан шуғуллансалар, бунинг учун улар ушбу соҳа бўйича харажат ва даромаднинг алоҳида ҳисобини юритиб, мустақил равишда белгиланган солиқ, тўлов ва ажратмаларни тўлаш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январда “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасидаги кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3706-сон Фармони ва ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича Вазирлар Махкамасининг 4-сонли карори қабул қилинди. Президент Фармонида саноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, кайта ишлаш, мебель, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланаётган фукаролар ўртасида кооперацияни ривожлантиришни йўлга қўйиш, уларга солиқ ва турли тўловлар бўйича имтиёзлар, жумладан, иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловдан 2006 йил 1 февралдан бошлаб беш йил мудцатга озод қилиш, мулк солиғидан озод қилиш, сертификатлаш, стандартлаш ва лицензиялаш масалаларида имтиёзлар белгиланди.
Ноқишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларидан маълум даражада билим ва касбий малака талаб қилади. Бундай фаолият тури билан шуғулланишни истаган фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзоларининг махсус бизнес мактабларида ўқиши ва малакасини ошириши, ва бошқа фермерлар билан ўзаро тажриба алмашишни ташкил қилиши фермер хўжалигида ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish