1.1.ЖАРАЁННИНГ физик кимёвий хсусиятлари
Аммонийли селитра портлаш хусусиятига эга. Унинг портлаш хусусиятини тезлашишга минерал кислоталар, тез оксидланадиган органик моддалар асосан кукун холатидаги металлар ва бошыалар таoсир килади. Иситишнинг бошланиш даврида яoни, 110 0С да селитра эндотермик парчаланади:
NH4NО3 NH3 + HNО3 +174,4 kДж
Эритмада нитрат кислотаси бщлса, селитрани парчаланиши авто-каталитик холатда бщлади. 200-270 0С температурада экзотермик парчаланади:
NH4NО3 N2О + H2О + 36,8 kДж
Хлор иони селитрани парчаланишига кучли таoсир ыилади. 220-230 0С температурада хлор иони таoсирида газ холатига щтади. 400-500 0С да селитрани тезда киздирсак, парчаланиш портлаш билан боради:
NH4NО3 N2 +2H2О +0,5О2 +118 kДж
Амалий жихатдан эса 300 0С температурада портлайди.
ГОСТ 2-85 буйича аммонийли селитрани донадор холда иккита маркада ишлаб чикарилади:
А) Сифат олий категорияси
Б) Сифат олий категорияси
А маркали селитра ыишлоы хщжалиги ва саноатда ишлатилишга мщлжалланган. Таркибида 98 % гача NH4Nо3, Б маркаси эса 34,4 % азот, махсулот таркибидаги сувнинг микдори сулpфатли ва сулpфат фосфатли кушимчалари билан 0,2% ( биринчи сорт Б маркаси учун эса 0,3% ).
Аммонили селитраси куйидагича донадор холатда ишлаб чикарилади:
А маркаси учун 1 –3 ммлиги 93 % гача:
Б маркаси учун 1-4 ммлиги 4 % дан ошмаслиги керак.
1.2.АММОНИЙЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИқАРИШНИНГ
ТЕХНОЛОГИК ТАСВИРИ
Газ холидаги аммиак иситгич 1 дан щтади, у ерда 120-160 0С гача иситилади ва нитрат кислота иситгич 2 дан харорати 80-90 0С гача иситилиб, 2 та параллел ишловчи ИТН аппарати 3 га берилади. ИТН да хосил булган NH4NО3 2 та донейтрализатор 4 ва 5 да нейтралланади. Бу ерда 30-40% Mg(NО3)2 қўшимчаси қўщилади. Сунг Аммонийли селитра эритмаси комбинирланган буьлатиш аппарати 6 га берилади. Бу ердан эритма гидрозатвор - донейтрализатор 9 ва филpтр 10 орыали йиьич бак 11 га берилади. Буьлатиш аппаратини юыори ыисмида буь-газ аралашмасини ювгич 7 жойлашган, у ерда ъаво билан чикиб кетаётган аралашмадан тозаланади. Йиььич бак 11дан насос 12 орыали напор бак 15 га хайдаб беради. У донадорлаш минораси 17 нинг юыори ыисмида жойлашган напор бакдан эритма 3 та аккустик гранулятор 16 ёрдамида минорадан пастга сочиб беради. У ерда 3 та ёрдамчи запас грануляторлар бор.
Минорани корпуси 2 ммли пщлат 08Х17Т, баландлиги 63,5 м. Минорани пастки ыисмидан мавъум ыайнаш ыатлами 21 дан хаво оыими берилади. Бунда юыоридан тушаётган селитра донадор ъолатда ыота бошлайди. У 50 м баландликдан тушади. Селитра эритмаси 0,2 % намлиги ва 167 0С билан кристалл холатга щта бошлайди, берилаётган ъавони ъажми ёзда 500 минг, ыишда эса 300 – 400 минг м 3/ соатни ташкил этади.
Минорани пастки ыисмидан донадор селитра лентали транспортёр 20 га тушади ва 3 та секцияли мавъум ыайнаш катламли аппарат 21 га берилади, доналарнинг харорати ёзда 40-50 0С, кишда эса 20-30 0С бщлади. Тайёр маъсулотда 99,8 % аммоний нитрат бор. Агар намлиги 60 % бщлса уни 23 иситгичга берилади.
Миноранинг юкори кисмидан хаво 6 та 18 чи скруберларга берилади. У ерда Аммонийли селитра чанглардан ювилиб, 20 % аммиак эритмаси билан ювилиб, 19 вентилятор орыали атомсферага чиыариб юборилади. 7 ва 8 чи аппаратлардан чиккан газлар ъам шу ерда тозаланади. Тайёр махсулот лентали транспортёр ёрдамида омборга берилади. У ердан истеoмолчига жщнатилади.
АС-72М агрегати технологик тасвири;
1-аммиак иситкичи 2-нитрат кислета иситкичи; З-ИТН курилмаси; 4,5-донейтрализаторлар; 6-комбинирланган буглатиш курилмаси; 7-буг-хаво аралашмаси совутгичи; 8, 18-скрубберлар; 9-гидрозатвор-донейтрализатор; 10-суюкланма филpтри; 11-суюкланма баки; 12-насос; 13-марказдан кочма насос; 14-Аммонийли селитра эритмаси учун бак; 15-напор баки; 16-аккустик гранулятер; 17-донадорлаш минераси; 19, 22-вентиляторлар; 20-лентали транспортер; 21-кайнаш катламли совиткич; 23, 24- хаво иситкичи; 25-хаво хайдагич.
Do'stlaringiz bilan baham: |