87 www.journal.bfa.uz
1-расм
маълумотларидан
кўринадики,
умумлаштирлагн
ҳолда
ички
фойдаланувчиларни менежерлар ва мулкдорларга ажратишмиз мумкин. Улар молиявий
натижаларнинг соф молиявий натижа ҳисобига ҳисобланадиган дивидендлар билан
бирга капитал ўсишига таъсири тўғрисидаги ахборотлар олишдан кўпроқ
манфаатдордир. Капитал ўсиши самарадорлигининг нисбий кўрсаткичи аксарият
адабиётларда хусусий капитал рентабеллиги орқали аниқланади.
Ташқи фойдаланувчилар асосан инвесторлар, кредиторлар ва давлат ҳисобланиб,
инвестор ва кредиторлар учун соф молиявий натижа билан бир пайтда молиявий
ҳолатни ифодловчи индикаторлар бўйича маълумот олишдан манфаатдордир. Фискал
манфаатлари юзасидан давлат ҳам молиявий натижалардан ташқи фойдаланувчи
ҳисобланиб, унда бош молиявий индикатор солиққа тортиладиган фойда ҳисобланади.
Акциядорлар учун соф молиявий натижа ҳисобланувчи кутилаётган фойдани акциялар
бозор курсига солиштириш муҳим ҳисобланади. Акциялар курси молиявий менежерлар
фаолияти молиявий натижасининг реал ифодаловчи кўрсаткичлардан бири
ҳисобланади.
Аксарият ҳолатларда акциялар курсини прогнозлаштиришда кутилаётган фойда
дивидендларни қисқа муддатли прогноз кўрсаткичларига нисбатан муҳимроқдир.
Дивидендларни тақсимлашнинг истиқболли прогнози эса тақсимланмаган фойдани
ўсиш омиллари ҳақидаги маълумотлар асосида тузилади. Демак, акция ва облигация
эгалари ҳисобланувчи инвесторлар перспектив молиявий натижа ҳисобланувчи
фойданинг прогноз кўрсаткичларидан манфаатдор ҳисобланиб, қанча фойда нормаси
юқори бўлса шунчалик фоизлар ва дивидендларни ўсиш эҳтимоллиги юқори бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби тизимининг тарихий тараққиёти мобайнида молиявий
натижалар категорияси ҳам ўзининг концептуал мазмунини ўзгартириб борган.
Жаҳон бухгалтерия ҳисоби амалиётида молиявий натижаларни баҳолашнинг
кўплаб усул ва услубиёти мавжуддир. Уларнинг орасида 2 асосий концепция
ажратилади. Уларни бухгалтерия ҳисобининг икки асосий назариялари сифатида
қаралиб, молиявий натижаларга нисбатан уларнинг икки концепцияси ажратилади:
Ҳисобнинг статик назарияси концепциясига мувофиқ молиявий натижаларни
ҳисоблаш ўзида мулкий қйиматликларнинг ўсиши ёки камайишига асосланади.
Уларнинг фикрича ҳар қандай корхонага нисбатан мулкий комплекс сифатида
қаралиши лозим. Мулкий комплекс доимий ўзгаришда бўлиб, қиймат миқдорида
кўпаяди ёки камаяди. Шу нуқтаи назардан фойда маълум даврдаги мулкий
қйматликларнинг кўпайишини ифодаловчи қймат эквиваленти сифатида эътироф
этилади. Статик назарияга мувофиқ молиявий натижа активлар ва мажбуриятларни
баҳолаш услубиётига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Баҳолаш эса объекти қийматининг
пулдаги реал акс эттирилишини ифодалайди. Демак, баланс бўйича ҳисобланган
молиявий
натижа
активларни
қайта
баҳолаш
натижаларини
ҳам
ўзида
мужассамлаштиради. Лекин қайта баҳолаш натижалари корхоналарнинг бевосита
асосий фаолияти билан боғлиқ олинган молиявий натижа ҳисобланмайди. Бундай
молиявий натижа валюта курсларини тебраниши, акцияларнинг бозор қийматини
ўзгариши, инфляция суръати ва бозор конъюнктурасининг ўзгариши негизида ҳосил
бўладиган натижадир. Статик молиявий натижа кредиторлар ва мулкдорлар учун
манфаатлидир. Чунки, бундай молиявий натижалар орқали корхоналар тўлов
қобилияти ҳақидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Иккинчидан, синергетик самара
ҳисобига бирламчи капиталга нисбатан хусусий капиталнинг ўсиши таъминланади.
Буни бухгалтерия ҳисобининг икки классик назарияси доирасида кўриб
чиқишимиз мумкин.
Демак, бухгалтерия ҳисобининг статик назариясига мувофиқ молиявий натижалар
капиталарни сақланиш концепцияси билан узвий алоқада кўрилади. Бунда хусусий
капитални йил боши ва охирига солиштириш аниқ миқдор кўрсаткичлари билан
тавсифланади. Статик назарияга муқобил бўлган, динамик баланс назариясига мувофиқ
молиявий натижа конкрет миқдор кўрсаткичларини яъни активлар ёки қарз
мажбуриятлари каби кўрсаткичларни солиштириш орқали ҳисобланади.
Статик баланс назариясига мувофиқ молиявий натижа маълум даврда молиявий
инструментлар эмиссияси, асосий воситаларни қайта баҳолаш ва хусусий акцияларни
қайта сотиб олиш операциялари негизида капиталнинг тўпланиши, кўпайиши ҳисобига
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: