Пул муомаласини барқарорлаштириш ва инфляцияга қарши чоралар.
Инфляция иқтисодга путур етказгандан уни тугатиш ёки юмшатиш учун давлат Антиинфляция сиёсатини олиб боради, бу сиёсат 2 ёъналишда олиб борилади:
Ишлаб чиқаришни жонлантириш.
Пул муомаласини ортишини чеклаш, пулни талабини қисқартириш.
А) Товарлар ва хизматлар кўп яратилса, ортиқча пулларнинг ташналиги қондирилиб, нарх-наво, пул қадри барқарорлашади. Шу сабабдан ишлаб чиқаришни ривожлантириш чоралари кўрилади:
Ишлаб чиқаришга солинган фойда солиқдан озод eтилади.
Ишлаб чиқаришга арзон кредит берилади.
Янги ишга кул урган корхоналарга давлат томонидан субсидиялар берилади.
Фирмалардан олинадиган даромад солиқлар камайтирилади.
Eкспорт-импорт бўйича имтиёзлар белгиланади.
Б) Пул массасини ортишини чеклаш мақсадида :
Пул даромадлари (иш ҳақи, нафақа, пенсия, хайрия тўловлари) назорат қилиниб, уларнинг ўсиши чекланади.
Ортиқча пулни товар бозоридан чиқариб, қайтариб қўйиш учун депозитлар учун банк тўлайдиган фоиз лар оширилади.
Пул банкда жамланиб, товарларга талабни қисқартириб туради, уни ишлаб чиқаришга юбориш имкони пайдо бўлади.
АҚШ 1980 йиллар бошида банклар йилига депозитлар учун 15-18фоиз тўлайдиган бўлдилар. Бу eса бозордаги пулларнинг кўп қисмини депозитга айлантирди, муҳими дунёдаги пуллар АҚШ банкасига оқиб келди, улар ишлаб чиқаришга қўйилиб, иқтисодий жонланиш юз берди.
Пул оқимини қисқартириш учун бюджет тақчиллиги ва унга боғлиқ пул eмиссияси жиддий чекланади ёки тўхталида. Буни тақчилликсиз молиялаштириш дейилади.
Банк тармоқлари – халқ истеъмол товарларини ва пуллик хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти устидан доимо назорат олиб боришлари шарт. Халқ истеъмол товарларини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш ва аҳоли талаб қиладиган товарлар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган товарларни Бартер ёъли билан айрибошлаш қилмаслик устидан назорат қилиш шарт. Товарларни сифатли, модали қилиб ишлаб чиқариш зарур. Чунки улар eкспорт ҳам қилиниши мумкин. Бу ишларни тўғри ташкил eтиш пул барқарорлигини таъминлайди.
Айни пайтда ишлаб пул топувчилар турмуши пасаймаган хатто юксалиш ҳам мумкин. Айниқса, бу бизнесменларга хос нарх – ҳаражатга қараб ёки тез ўсса – фойда бир меъёрда қолади ёки ортади. Янги талабгир корхоналар ҳам ютқизмайди, уларнинг товарларининг нархи бошқаларникидан тез ўсади, шунга қараб иш ҳақи ва фойда ҳам кўпаяди.
Инфляция шароитида пул жамғармалари ҳам қадрсизланади, чунки уларга олиш мумкин бўлган товарлар миқдори камаяди. Пулга тенглаштирилган қоғозлар, акция, облигация чеклар, сертификатлар реал қиймати ҳам пасаяди. Тўғри банкка жойлаштирилган пул ва қимматли қоғозлар даромад келтирилади, лекин уни инфляция ютиб юбориши мумкин.
Инфляция шароитида қарз берганлар ютқазса, қарз олганлар ютади, бу ҳам пул қадрининг пасайишидан келиб чиқади. Қарз берувчилар ютқазмаслиги учун қадрли пулда қарз бериб ва шу пулда қайтариб оладилар, қарз ҳақи ҳам бунда юқори бўлади. Масалан :
Қадрсизланган 100 бирликка тенг пул қарз қилинса, у 120 бирликда қайтарилади, агар қадри барқарор 100 бирликка тенг пул олинса, у 130 бирликда қайтарилади. Пул қадрсизланганда давлат қарзи ҳам қадрсизланади.
Дефляция – нарх-наво пасайишини, пул қадрининг ортишини билдиради; Инфляциядан ютқизганлар, дефляциядан ютиб чиқадилар, бунда кишиларнинг моддий аҳволи икки ёкламалиги катта рол ўйнайди.
Хулоса : Инфляцияда
Нарх-наво ошади.
Ишлаб чиқарриш камаяди.
Спекуляция кўпаяди.
Ишсизлик ортади ва халқнинг яшаш даражаси пасаяди, норозилик келиб чиқади. Буни тезда даф қилиш асосий вазифа ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |