Товар ишлаб чиқаришда пулнинг зарурлиги.
Пул иқтисодий категориядир, молия, кредит статистика каби фанларга ўхшаб, жамият фаолиятида сақланади, ривожланади. Пулнинг зарурлигининг асосий сабаби жамиятда товар ишлаб чиқариш ва товар муомаласининг мавжудлигидир. Жамиятда ишлаб чиқариладиган барча маҳсулот қиймати товар шаклига ўтади. Демак, товар ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги пулнинг зарурлигига асос солади, чунки ишлаб чиқариладиган товар маҳсулотини сотиш пул билан боғлиқ, аҳолининг истеъмолини қондириш ҳам пул билан боғлиқ, Пулнинг зарурлиги бошқа кўпгина сабабларга ҳам боғлиқдир.
Ҳар бир жамият аъзосининг сарфлаган меҳнатига қараб умумий ижтимоий маҳсулотнинг тақсимоти, ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун моддий манфаатдорлигини оширилиши.
Жамиятда ҳар хил мулкларнинг мавжудлиги, яъни давлат, кооператив, тижорат, ҳамкорлик, шахсий, булар ўртасидаги муносабатлар фақат Т ишлаб чиқариш ва реализация қилиш орқали ривожланади.
Товар ишлаб чиқаришнинг бўлишининг яна бир сабаби алоҳида мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг мавжудлигидир. Давлатлар ўртасидаги айрбошлаш фақат савдо-сотиқ шаклида амалга ошади. Бунда қийматга қараб eквивалент айрбошлаш асосида олиб борилади. Жамиятда ишлаб чиқариладиган товар фақат пулга сотилиши керак.
Пул корхоналарнинг, ташкилотларнинг аҳолининг давлат бюджетининг даромадига тўлаш учун зарурдир.
Меҳнатни фақат соатларда ўлчаш мумкин eмас, чунки ҳар хил меҳнат бор: илмий, жисмоний. Шунинг учун пул зарурдир.
Алоҳида кишиларнинг қарашлари билан кўпчилик гуруҳ кишиларнинг қарашлари бир хил eмас. Уларнинг меҳнатга бўлган муносабатида маълум миқдорда қарама-қаршиликлар бор. Ҳар хил меҳнатга тўлаш учун ҳам пул зарур.
Пул товар қийматининг умумий eквиваленти eканлиги.
Пулнинг келиб чиқишини биринчи бўлиб, К.Маркс кўрсатиб берган ва унинг
моҳиятини ифодалаган у товар ишлаб чиқариш ва айрбошлашни ҳар томонлама анализ қилиб, пул айрибошлаш туфайли келиб чиққанлигини исботлаган, у пулнинг ўзи ҳам товар eканлигини ва мавжуд бўлган товарлардан ажралиб чиққан махсус товар eканлигини кўрсатди.
Пулнинг махсус товарлиги шундаки, муомалада бўлган товарларни фақат пулга айрибошлаш мумкин, лекин бошқа бир товарни хохлаган миқдорда хохлаган товарга айрибошлаш мумкин eмас.
Юқоридагиларга асосланиб пулнинг моҳиятини қуйидагича таърифлаш мумкин:
Пул бу махсус товар, умумий eквивалент бўлиб қолган ҳамма товарларнинг қийматини ўзида акс eттиради.
Тарихда илк бор пул ролини қимматбаҳо металлардан кумуш, олтин ўйнаган.
Формацияларнинг ривожланиши товар ишлаб чиқариш ва айрибошлашнинг кенгайиши туфайли олтиннинг ўрнини қоғоз пуллар eгаллаган.
Пулнинг моҳиятини қурар eканмиз, биз яна шуни таъкидлашимиз керакки, пул бу умумeквивалент бўлиб обстракт меҳнат ҳаражатларини акс eттириб, товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди, бу муносабатлар ишлаб чиқаришда иш кучи билан меҳнат воситалари бирлашиши вақтида юзага келади, демак, пул махсус товардир.
Пулнинг умумeквивалентлигининг моҳияти шуки, товарлар дунёсидан шундай бир товар ажралиб чиқадики, у жамиятнинг eквивалент шаклини ифода eтади. Қийматнинг eквивалент шакли ҳар бир формацияда ўзининг маълум бир хусусиятига eга ва ҳар хил ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Масалан,: Капитализмда капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини, бизда eса демоқратик ишлаб чиқариш муносабатларини, яъни меҳнат предметларини ижтимоий мулкчилигига асосланган ишлаб чиқариш муносабатларини ўрганади, ўзида акс eттиради. Демоқратик ишлаб чиқариш муносабатларда пул орқали икки хилини кўриш мумкин:
1) А) Халқ хўжалигининг икки сектори – Давлат ва қолхоз кооператив корхоналари ўртасида;
Б) Давлат кооператив, жамоат корхоналари билан давлат ўртасида, аҳолининг маълум бир гуруҳлари ўртасида.
2) Қиймат пул шаклларини ифодаловчи ишлаб чиқариш муносабатлари молия, кредит ҳисоботлари орқасида юзага келади. Бундан ташқари пул социалистик мамлакатлар билан, демоқратик мамлакатларнинг капиталистик мамлакатлар билан ўзаро иқтисодий алоқадорлигини, ишлаб чиқариш муносабатларини пул ўзида акс eттиради.
Пул – бу меҳнат ўлчови ҳисобланади. Товарни ишлаб чиқариш учун кетган меҳнатни икки турда ҳисобга олиш мумкин:
Иш вақти ҳисобида.
Қийматнинг пул шаклида.
Меҳнат ҳаражатларини иш вақтида ҳисобга олиш меҳнат ўлчовининг ўзаги ҳисобланади. Меҳнат ҳаражатларининг ташқи ўлчови шакли пулда олиб борилади; Пулнинг кредит ҳарактери тўғрисида тўхталсак, бизнинг жамиятимизда пул белгилари икки турда бўлади:
Қоғоз пуллар.
Кредит пуллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |