Педaгoгик дaстурий воситалар ёрдамида яратиладиган таълим контентларига қўйиладиган талаблар Педaгoгик дaстурий воситалар ёрдамида яратиладиган таълим контентларига қўйиладиган талаблар - Муаллифлик дастурий таъминоти — компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий восита ҳисобланади. Улар таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида қўлланилади.
- Қуйида педагогик дастурий воситалар яратишда қўлланиладиган дастурий воситалар тизимининг боғланиши акс эттирилган. Расмдан кўриниб турибдики, матнли просессорлар ва махсус дастурлар ёрдамида педагогик дастурий воситаларни яратишда, фойдаланувчи ундан қисман фойдалана олмаслик билан боғлиқ муаммолар туғилиши мумкин. Фойдаланувчи педагогик дастурий воситалар яратилган дастурий таъминотга эга бўлиши шарт.
AutoPlay дастуридан фойдаланиш - Кейинги йилларда мультимедиа ҳужжатларини яратишга оид жуда ҳам кўплаб дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган. Улардан бири Autoplay дастуридир.
- Исталган файл ёки файллар тўпламини битта муҳитга бирлаштириш, қолаверса, CD ёки DVD дисклар учун Autorun менюси ҳосил қилишда Autoplay Media Studio энг кучли визуал пакет ҳисобланади.
- Мультимедиа технологияларига асосланган амалий дастурларни яратиш учун Autoplay Media Studio дастуридан фойдаланиш фойдаланувчилар учун жуда осон ва қулай интерфейсни тақдим этади.
- Autoplay Media Studio билан ишлашда деярли дастурлаш ишлари талаб қилинмайди. Фойдаланувчи фақат турли дизайнли дастурий муҳитни танлаш учун бир нечта тайёр шакллардаги лойиҳа шаблонларидан фойдаланиши мумкин.
AutoPlay дастуридан фойдаланиш - Бунда амалий дастур муҳитини дизайнга бой ҳолатга ташкил этиш учун Autoplay дастурий воситаси таркибида тайёр объектлар мавжуд бўлиб, улар таркибига буйруқ тугмаси, товуш кучайтиргичи, файлларни принтердан босмага чиқаришни таъминловчи, Web-сайтлларни очувчи ва уларга мурожаатни амалга ошириб берувчи қатор функционал объектларни киритиш мумкин.
- Амалий дастур учун график қобиқларни яратиш, уни автматик ишга тушириш учун Autoplay Media Studio барча керакли файлларни ўзи яратади.
- Фойдаланувчилар зиммасига эса фақат қаттиқ диск ва компакт дикларни ёзиш учун тайёр лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қолади.
- Дастур фойдаланувчиларга объектларни ўзаро боғлашни амалга оширишга ёрдам берадиган юзлаб воситаларни тақдим эта олади.
- Autoplay Media Studio дастури муҳитида Visual Basic, Visual C++, Java, Macromedia Flash каби қатор тизимларда яратилган ҳужжатларни ҳам бемалол қайта ишлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |