Мультимедиа воситалари


Дистант услуби асосида уқитиш қуйидаги технологияларни ўз ичига олади



Download 135 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi135 Kb.
#191123
1   2   3
Bog'liq
Multimediya vositalari

Дистант услуби асосида уқитиш қуйидаги технологияларни ўз ичига олади:
Интерактив технологиялар:
• аудиоконференциялар
• видеоконференциялар
• иш столидаги видеоконференциялар
• электрон конференциялар
• овоз коммуникациялар
• икки томонлама спутник алоқа
• виртуал борлиқ
Ноинтерактив технологиялар:
• босиб чиқарилган материаллар;
• аудиокассеталар;
• видеокассеталар;
• бир томонлама спутник алоқа;
• телевизион ва радио кўрсатувлари;
• дискета
Авваломбор, дистант услуби асосида уқитиш, жўғрофий жиҳатдан узоқда жойлашган мактаблар ва академик таълим учун мўлжалланган эди. Лекин, замонавий ахборотлар ва телекомму-никацион теҳнологияларининг ривожланиши табиий таълим-тарбия жараёнини узоқ масофадан туриб амалга оширишга йул очиб берди. Натижада дистант услуби асосида уқитиш, тез вакт ичида кўпгина мактабларда, тижоратчилар ичида ва ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қулланила бошлади ва уқитишда янги услубларни қуллашга яна бир туртки булди. Дистант услуби асосида уқитишнинг Ҳалқаро Кенгашининг таҳдиллари шуни кўрсатмоқдаки, хозирги кунда жаҳонда 10 миллиондан ортиқ талабалар шу услуб асосида таълим олишмоқда. АҚШ да шу услуб асосида уқитиш мақсадида янги ўқув марказлари барпо этилмоқда. Шундай қилиб, улар миллий кадрларни замон талаби асосида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун олға қадам қўйишмоқда.
Дистант услубининг қуйидаги афзалликлари мавжуддир:
а) ўқитишнинг ижодий муҳити. Мавжуд кўпгина услублар асосида уқитувчи илм толибини уқитади, ўқувчи эса фақат берилган материални ўқийди. Таклиф қилинаётган дистант методи асосида эса ўқувчиларнинг ўзлари компьютерлар асосида ахборотлар банкидан керак бўлган маълумотларни қидириб топади ва албатта ўзларининг тажрибаларини бошқалар билан электрон тармоклари асосида алмашади. Бу эса ўкувчиларни бошқалар билан яхши мулоқотда бўлишини таъминлайди ва ўз ўрнида бундай меҳнат таълим олишни рағбатлантиради.
б) мустақал таълим олишнинг имконияти борлиги. Дистант услуби асосида таълим бериш — бошланғич, ўрта, университет, сиртқи — кечки ва малака ошириш босқичларини ўз ичига олади. Тайёргарлиги ҳар хил даражадаги инспекторлар ўзларининг шахсий жадваллари асосида ишлашлари мумкин ва ўзининг даражасидаги талабалар билан мулоқотда бўлиши мумкин.
в) иш жойидаги катта ўзгаришлар. Дистант услуби асосида таълим бериш тури миллионлаб инсонларга, ҳаммадан ҳам ишлаб чиқаришдан ажралмасдан таълим олаётганлар кўп, қулай шароит яратиб беради. Бундай услуб асосида ўқитиш кадрларни тайёрлашда жудаям катта роль уйнамоқда, яъни жуғрофий ва молиявий қийинчиликларсиз ўзининг ишлаб турган ўрнида илм олиши мумкиндир.
г) ўқитиш ва таълим олишнинг янги ва унумли воситаси. Статистик маълумотлар шуни курсатмокдаки, дистант услуби асосида таълим бериш, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш каби унумлидир. Бундан ташқари, дистант услуби асосида таълим олиш университет томонидан қўйилган чегарадан ҳам четга чиқиб кетади. Бундай асосда таълим олаётган талабалар ёки ўкувчиларнинг бошқалардан устунлиги — уларнинг энг яхши, сифатли материаллар ва ўкитувчилар билан таъминланишидир. Таълим бериш ва бошқариш услубиётига асосланган ҳолда, ўкитувчи аудиторияда ўқитиш шартларидан ҳоли бўлиши керакдир. Дистант услуби асосида ўқитишнинг ўқув қоидаларидан келиб чиқсак солиқ, инспекторлари ИНТЕРНЕТ тури оркали жаҳон бўйича сайёхат қилишлари мумкин. Шу билан бирга, таълим бериш услубининг ўзгариши билан унинг шакллари ҳам ўзгариши шартдир.
Ҳозирги кунда тўғридан-тўғри ИНТЕРНЕТ тармоғига кириш хизмати дистант услуби асосида таълим бериш учун электрон поч-талар, компьютер конференциялари ва маълумотларнинг электрон базасида фойдаланилади. Ахборотлашган тезкор каналнинг ривожланиши янги гипермедиа тизимини бериб, у ўз ичида ИНТЕРНЕТ тармоғига киришнинг учта асосий хизматини мужассам-лаштиради ва фойдаланувчининг интерфейсини (мулокоти) янада такомиллаштиришга ёрдам беради. Масалан, малтикаст технологя-ларининг, конференция воситаларининг ва мультимедиа ком-пьютерларининг мавжудлиги ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали видео-конференцияларни йўлга қуйишга имконият берди. Шундай қилиб, бундай гигант ахборотлашган тармоқ ўкувчиларнинг дистант услуби асосида замонавий билим олишлари учун вақти ёки қаерда турганлигига қарамасдан кенг шароит яратиб беради.
Бугунги кунда матнлар ва математик формулаларни қайта ишлаш учун одатий тусга айланган товуш тасвирнинг компьютерли қайта ишлаш имкониятининг пайдо бўлиши, шубҳасиз, бутун инсоният фаолиятига таъсир кўрсатади.
Мультимедик тизимларни қуриш учун фойдаланилаётган ком-пьютернинг ҳисоблаш қувватини оширишигина етарли эмас, бунинг учун қушимча аппаратли қўллаб-қувватлаш аналогли аудио ва видеосигналларни рақамли эюшвалентга қўшиш ва унинг тескариси учун зарур булган аналогли-рақамли (АРУ) ва рақамли-аналогли ўзгартиргич (РАУ) видеопроцессорлар, декодерлар махсус интеграл чизмалар ва бошкалар .
Одатда, юқорида кўрсатилган қўшимча аппаратли воситалар компьютерларнинг видео ва аудио имкониятларини кенгайтирувчи турли платалар кўринишида шаклланади:
Кўчмас видео тасвирлар билан ишлаш учун ТАКСА платаси; ва бошқалар. Видео ва аудио ахбороти билан ишлашнинг зарурияти маълумотларнинг катта ҳажми ва уларни узатишнинг юқори тезлиги билан боғлик, кўплаб муаммоларни юзага келтирди. Бу аудио-видео ахборотнинг сикик технологияларини ривожлантириш ва катта сиғимдаги жамғарувчиларнинг янги намуналарини яратишнинг бошланиши бўлади. Масалан, 650 Мб сиғимли ва 150 кб/с ҳисоблаш тезлигидагиСО-КОМ оптик компакт диски шу жумладандир.
Мультимедиа учун замонавий СО—КОМ технологиялар тақ-димномаси илк марта 1987 йили Сиэтлдаги конференцияда бўлиб ўтди ва бу сана видео ва аудио ахборотли тўлақонли мультимедианинг пайдо бўлиши бошланиши деб ҳисобланади.
Мультимедиа таркиб топишининг бундан кейинги кадами СО—1 технологияси (Сотрас! — интерактив видеодисклар) бўлади, улар компьютер ёрдамида лазерли видео-мурватни бошқариш йули билан компакт дискдан ахборотни ихтиёрий танлашни ташкил этишга имкон беради. IВМ фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ва мультимедиа тизимлари қурилиши учун фойдаланиладиган ^V^ технологияси тўрт базавий унсурдан ташкил топган:
• видеотизимнинг асоси бўлган иҳтисослашган микропроцессор туркуми (масалан, тасвирлар компрессияси ва деком-прессияси, сигналларни рақамли қайта ишлаш учун Техаз фирмасининг процессори; тасвирнинг видеохотирасида жойлашган ифода учун ва бошқалар); охирги пайтларда булардан ҳам замонавийлари бозорда таклиф қилинмоқда;
• драйверлар ва алоҳида кичик тизимлар даражасидаги дастурий интерфейс: графика ва видеоэффектлар маълумотлари компрессияси ва декомпрессияси АУ55; КТХ; 5ТО; мультивази-фадорлигини таъминлаш, хотирани, кириш-чиқишни бошқариш ва бошқалар;
• галма-гал пайдо бўлувчи аудио ва видео ахборот сақловчи, маълумотларни СО—КОМ жамғарувчисидан фойдаланилганда тезлиги бир текислигини таъминловчи махсус шаклли файллар;
• субъектив қабул қилишга йўналтирилган ва баъзи йўқотиш ёки бузиб курсатишларга йўл қўювчи ахборотнинг турли намуналари тиклаш алгоритмлари. Бу технологияни қўллашнинг энг оддий мисоли бўлиб, сикраклаш алгоритми, яъни тасвирнинг дискретлигини камайтириш учун хизмат қилиши мумкин. Статик тасвирларни сиқишнинг энг кўп тарқалган алгоритмида жараёнлар натижасида кўчмас тасвирларнинг визуал зарарсиз 20... 50 мартагача сиқилишга олиб бориш мумкин.
Ҳаракатланаётган тасвир ва аудиоахборотлар учун предиктив кодлаш алгоритмларидан фойдаланилади.
Бу гурух алгоритмлари орасида МРЕО1 алгоритмларини ажратиб кўрсатиш мумкин, улар 25...50 марта сикиш коэффицентини таъминлайди. Жумладан, агар 24-бетли рангли ва 30 кадрлар 640х480 ўлчамли сиқилмаган рақамли телевизион тасвир учун 27 Мб/с маълумотларни узатиш тезлиги талаб этилса, унда МРЕ01 алгоритми талаб этилаётган узатиш тезлигини 550кб/с.гача камайтиради. МРЕ01 алгоритми, шунингдек, сиқиш коэффиценти 5...10 марта бўлган аудиоахборот компрессияси учун ҳам қўлланилади.
^V^ технологиясида фойдаланиладиган видео сиқиш алгоритмларини иккига бўлиш мумкин:
* 1РЕО русумли симметрик чизмали алгоритмлар, улар реал вақт миқёсида сиқишни амалга ошириш ва худди видеомагнитафондаги каби сифатдаражасида компьютер винчестерига маълумотларни ёзишга имкон беради, бунда СО—КОМни тайёрлашга зарурият қолмайди;
* МРЕО русумли носимметрик компрессия алгоритмлари, улар СО-КОМга ёзиш учун маҳсулотни бозорбоп йусинда яратишда фойдаланилади ва мультимедианинг тизимида видеони фақат акс эттиришни таъминлайди. Бунда видеони сиқиш даражаси 100...160 мартага етади, видеомагнитафон ёзувига яқин сифат сақланади.
25:1 сиқиш коэффиценти дисплейнинг чорак экранида яхши сифатли видеотасвирни олиш учун кифоя. 10:1 нисбатда сикилганда ^V^ технологияси булган Кеа1 видеотасвирли дарча тўлиқ экраннинг 1/5 кисмини эгаллайди.
Аудиоахборот ёмон сиқилади (мумкин булган сиқиш коэффиценти 1,9-2,5), бу ҳол тинглаш аъзоларининг бузиб кўрсатишларга бефарқ эмаслиги билан изоҳланади.
Шундай қилиб ОУ1 технологиялари видео ва аудиони акс эттириш учун зарур бўлган ахборот ҳажмини кескин қисқартиришга имкон беради, бу хол маълумотлар умумий ҳажмини камайишига ва мультимедианинг фан, таълим, бизнес ва алоқа соҳаларига кенг кириб боришига олиб келади. Бунда фойдаланувчига интерактив лазерли видеодисклар тайёрловчилари хизматига мурожат этмай, ўз амалий мультимедианинг тизимларини яратиш, ахборотнинг барча турларини сақлаш учун оддий винчестердан фойдаланиш имконияти берилади. Бундан ташқари, хозирдаёк, мультимедиа овоз берилган, булар тасвирли хужжатларни компьютер тармогига жунатиши мумкин. Бироқ, видеотасвирли, тўлиқ тармоқли мультимедианинг тизимлар учун тахминан 200:1 сиқиш коэффиценти зарур. Бундай курсаткичга ҳозирдаёк эришиш мумкин ва бу борадаги ишлар муваффакиятли амалга оширилмокда.
2. Ишланма воситалар: ҳолати ва истиқболлари
Мультимедиа аср охиригача компьютер техникасини тако-миллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолиши кутилмокда. Ҳозирги пайтда компьютер техникаси ва дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчи купгина етакчи фирмалар бу ахборот технологиясини ҳаётга қўйидаги уч йўналиш бўйича тадбиқ қилмоқдалар:
• АТ 80х86 шахсий компьютерларида мультимедиани профессионал ва тижорий мақсадларда қўллаш;
• Ўйинли ва таълим берувчи иловалар яратиш;
• ишчи бекатлардаги иNIX муҳитида профессионал ва тижорий ишланмаларни тайёрлаш.
Бу барча тайёрланаётган воситалар асосида ассоциатив алоқа-ларнинг умумий объектли йўналтирилган услубиятни ўз ичига олган "гиперматн" (Нурейех!) концепцияси ётади. Расман гиперматн деганда фойдаланувчига бошка мавзуга ўтишга имкон берувчи ички ўзаро мурожат қилувчи матнли, тузилмавий ахборот тушунилади. Гиперматн аввал материалга киритилган ассоциациялар бўйича интерактив режимдаги сўзлар, файллар ва парагрифларни жадал бирлаштириш учун фойдаланилган. Гиперматн воситалари фойдаланувчи исталган тартибда варақлаб қуриши мумкин бўлган мультимедианинг ҳужжатларни яратишга имкон берган.
Фойдаланилаётган компьютерларнинг ҳисоблаш қобилияти ошиб борган сари бу ассоциатив алоқаларнинг ишлаши муаллифлик тизимларининг янги авлодларида кенгайиб борди. Бунда муаллифлик тизими деганда ишлаб чиқувчиларга дастурларни кўп меҳнатли жараёнсиз яратишга имкон берувчи таъминот тушунилади. Бугунги кунда ракамлашган статик тасвир, аудио ва видео маълумотларга муаллифнинг истаги бўйича танланган объектлар сифатида қаралиши мумкин.
Кўп йиллар мобайнида Арр1е мультимедиа ишланмалари соҳасида етакчи ўрин тутади. Аввалбошда ишланмалар аудиони ўз ичига олган мультимедиа махсулотларини кўриш учун гиперматн — Нурегсаг — фирма дастури имкониятларини кенгайтириш ва юқори сифатли аудиоахборот билан боғлик эди. Сўнгра мультимедиа тизимига фотога яқин бўлган юқори сифатли статик тасвирларни киритиш ва акс эттириш имконияти қўшилди. Натижада Мас. компьютерлари платформаси мультимедианинг аниқ бир иловаларида етакчи уринни эгаллади.
Бироқ видеони қўллаб-қувватлаш нисбатан яқин пайтда, МАС 6.07 ва 7.0 имкониятларини кенгайтирувчи тизимнинг киритилиши билан таъминланди. Ҳозирда — Нурегсаг дастури ва юқорида кўрсатилган кенгайтиришларни бирлаштирувчи мультимедианинг тизимлар ишланмаси устида иш олиб борилмоқда. Бу тизимнинг асосий компонентлари дастурий таъминоти, файллар шакллари, компрессорлар ва фойдаланувчи интерфейсларидир. Тизимнинг энг муҳим унсури — Моу1е Тоо1Вох — тасвирларни сиқишни бошқарувчи ва анимациялар, статик тасвирлар ҳамда видео алгоритмларини амалга оширувчи дастурлардир.
Фойдаланувчи ўз дастурий маҳсулотини аудио, графика ва анимацияга киритиши ҳамда уларни ҳар бир босқичда сичқоннинг икки чиқиллашидан оширмаган ҳолда бажара бориб бошқа фрагментлар билан бирлаштириши мумкин.
• компакт-дискда етказиб бериладиган ва операцион тизим турларини танлаш ҳамда мультимедиа дастурларини намойиш этишга имкон берувчи М57 ва М77 қурилма модуллари;
• амалий дастурли (уйинли, таълим берувчи, хизмат курсатувчи ва ҳоказолар);
• конференция иштирокчиларига умумий ахборотларни экранда тақсимлашга имкон берувчи компьютерли видеоконференцияларни қўллаб-қувватлаш учун Р2Р модули (1ВМ Регхоп 1о Регхоп);
• турли манбалардаги аудио ва видео ахборотлар юқори сифатини кафолатлаган ҳолда видеони 30 кадр/с частотали қамраб олиш, сиқиш ва акс эттиришни таъминловчи 1ВМ Р5/2 модули.
Ишчи станциялар учун ҳам мультимедианинг махсулотларини яратиш тизимлари ишлаб чиқилмоқда, лекин фирмаларнинг ҳаракатлари шахсий компьютерлар учун тизимларни ишлаб чиқиш каби бирлашмаган. Мавжуд тизимлар ишчи станцияларнинг аниқ бир русумларида фойдаланиляпти.
Ҳозирги жамиятимиз учун мультимедианинг аҳамиятини тас-диқловчи — 1987 йилда Вашингтонда АКШ конгресси кутубхонасида Интерактив ахборот технологиялари миллий намойишлар лабораторияси ва оригинал мультимедиа — иловалар ва дастурларнинг доимий кўргазмаси очилганлиги диққатга сазовордир. Мультимедиа ва дистант услублари асосида таълим бериш йилдан-йилга ортиб, такомиллашиб бормоқда.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Мультимедиа: Под.ред.Петренко А.И. К: “Торговое издательское бюро”. 1994й
2. Ғуломов С. С.Шермухаммедов А.Т. Бегалов Б. “Иқтисодий информатика”. - Т:Ўқитувчи 1999й
Download 135 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish