Qo’shimchasi (ona tili)
35-Савол. Қуйидаги гап ифода мақсадига кўра қайси турга киради: Og‘zingni bekitib ol, zaharli
havo boshlanadi shu yerdan.
35-жавоб. Буйруқ гап. Чунки, асосий мақсад оғизни беркитиш,зарарланмасликка қаратилган.
36-Савол. Қуйидаги матнда гапнинг қайси турлари мавжудлигини тартиб билан айтинг:
Qanaqa hasharotligini bilmadik darvoqe, yigitlar, topdim sizlar "se-se" pashshasi haqida eshitganmisiz
aynan mana shu "se-se" pashshasi bo‘ladi qani ushlab tur mana buni
36-Жавоб. Дарак гап Ҳис-ҳаяжон гап Сўроқ гап Дарак гап Буйруқ гап
37-савол. 1-2-синларда гап бўлаклари ҳақида ўтилганми ёки 3-синфдан бошланадими бу мавзу?
37-жавоб.3-синфдан бошлаб ўтилади.
37-савол. Ушбу гапнинг ега ва кесимини топинг: Yetti o‘lchab, bir kes.
37-жавоб. Бу қўшма гап ўзи.Худди Yetti o‘lcha, bir kes..деган кўрсатмани беради.Бунда o‘lcha билан kes
уюшиб келяпти. Биз o‘lchab so‘zini ravish деёлмаймиз,чунки равиш ҳолатан тасвирлайди бирон
ҳаракатни бажаришни.Масалан, qo‘rqib qochma деса, аввал қўрқда,кейин қочиб кетма деган маъно
эмас,балки қўрққан ҳолатда қочиб кетмагин деяпти.Бунинг устига o‘lchab дан сўнг вергул
бор.Равишлардан сўнг одатда вергул қўйилмайди. Демак, бу гапда эга (сен) яширинган.Иккита кесим
бор o‘lchab ҳамда kes.
Do'stlaringiz bilan baham: |