В)Бошқарув объекти ҳолатини ва бошқарувчи жараёнларнинг мувофиқлигини аксэттиради, кайсиниси қарор қабул қилиш тезкорлигини.
4. Ахборот тизими
Г)Икки ва ундан ортик кишилар орасида муомала ва ахборот мазмуни билан
5.Мураккаб ахборот тизими табакаланиши.
Д)Узоқ вақт давомида ўз мазмунини ўзгартирмайдиган керакли маълумотлар йиғиндиси,
6. Алока канали
Е)Бошқариш объектининг техник воситалари ахборотлар, ахборотлар оқими, алоқа каналларининг йиғиндиси.
7. Коммуникация
Ж)Бошқариш объекти ахбороти, ахборот оқимлари, алоқа канали, техник воситалар йиғиндиси.
8. Коммуникация жараёнининг элементлари
З)Ахборотни қайта ишлашни механизациялаштириш автоматлаштириш даражасига кўра бошқариш объекти ҳақидаги кераклиэлементлар.
9. Ташкилий техника
И)Овоз, ёруғлик карточка, қоғоз,ЭҲМ учун магнит диск ленталар ва ҳоказо,
10. Ахборот ташувчилар
К)Карточка, қоғоз, ручка, қалам, жавон, хат, идиш ва магнит ленталар, ЭҲМ телефон,сўзлашув қурилмалари.
Кейс стади. «Христодар Бутиклари»
Университетнинг «Менежмент» йуналиши бўйича бакалавр даражасини олган Жанна Христодара тез орада ўз отасининг компаниясига ишга жойлашиб олди. Унинг отаси Богдан Христодар «Бутики Христодара» компаниясининг эгаси ҳамда президенти эди. Ушбу компания Россиянинг йирик шаҳарлари қаторидаги 12 та аёллар мода кийими магазинидан иборат бўлган тармоққа эгалик қилади. Компанияни ҳали қайта кўришнинг охирги йилларида Жаннанинг бобоси ташкил этган эди. Савдо-сотиқ соҳасида узоқ вақтдан буён ишлаган Жаннанинг бобосининг алоқалари ва тажрибалари ҳамда отасининг аёллар кийими соҳасида охирги 10 йил давомидаги фаолияти, уларнинг кийим-кечакларни сотиб олиш ва сотиш маҳоратлари Москва шаҳри марказида битта магазиндан иборат бўлган компанияни катта бир магазинлар тармоғига айлантирди. Богдан Христодар бошқарув услуби бўйича отасининг давомчиси эди. Уларнинг иккаласи ҳам эски тизим пайтидаги маълумотни олган: биринчиси савдо-сотиқ бўйича, иккинчиси политехника бўйича. Богдан Христодар нимани қандай қилишини билар эди. У шундан фахрланар эдики, сотиб олиш, реклама ва магазинларни бошқариш бўйича барча деталларни «қўлини пульсида ушлаш»га қодир эди. Унинг магазинларининг ҳар бир менежерлари бошқарув аъзолари сингари тенг эдилар ва Христодар билан ҳар икки ҳафтада бир марта Москвада учрашиб туришар эдилар. Бундай учрашувлар оралиғида Богдан ҳар ҳафтанинг 2-3 кунини ўз магазинларига бориб менежерлар ишини кўриш билан ўтказарди.
Бироқ, унинг асосий ташвиши шу эдики, ходимлар қандай бир-бири билан коммуникация қилиб туришади ва уларнинг ишга бўлган мотивацияси қандай. У шуни белгилаб қўйдики, ўзи ўтказиб турадиган йиғилишлар пайтида унинг барча менежерлари ва мутахассислари уни жуда диққат билан қулоқ солишади. Аммо уларнинг қилган мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда уни бир фикр безовталаб қўйди: уни ходимлар эшитишадими ёки фақатгина диққат билан қулоқ солишадими. Натижа сифатида унинг бир қатор кўрсатмалари магазинлар томонидан аниқ қилиб бажарилмас эди. Унинг ўзи кўп ҳолларда ҳужжатларни ва реклама проспектларини бошқарар эди. Баъзи бир магазинларда ишловчилар касаба уюшмасига аъзо бўлиш тўғрисида гапириб юришарди. Кўпинча ўзига умуман ёқмаган нарсаларни эшитишга тўғри келарди. Кейинчалик унга шу нарса маълум бўлдики, компаниянинг кўпгина ходимлари, баъзи менежерлар билан бирга, шуни билишадики, унинг компанияси нима иш қилишга уриняпти ҳамда ишончлари комилки, уларнинг ўзлари ишни яхшироқ бажара олишлари мумкин, агарда Богдан ва унинг ўраб турган кишилари билан бевосита мулоқот қилишга имконлари бўлса. Богданнинг ўзи шуни пайқаганки, кўпгина унинг менежерлари ва магазин ходимлари ҳеч қандай реал ижодий интилишларсиз, ҳеч қандай ихтирочилик ва энтузиазмсиз ўз ишларини қилиб юришибди. Бундан ташқари, уни шу нарса қизиқтириб қўйдики, нима учун баъзи бир яхши ходимлар ишдан кетиб қолиб, унинг рақобатчиларига ишга жойлашиб олишади.
Богданнинг кизи унинг махсус ёрдамчиси лавозимида ишлаш учун келганида, у шундай деди: «Жанна, мени компанияда содир бўлаётган нарсалар ташвишлантирмоқда. Эҳтимол, бу коммуникация ва мотивация бўйича муаммолар бўлса керак. Шуни биламанки, сен университетда менежментни ўқигансан. Коммуникация техникалари ва тўсиқлари бўйича муаммолар тўғрисида гапирганингни ҳам биламан. Сен мотивация соҳасида кўп биладиган Маслоу, Герцберг, Врум, МакКлелланд ва бошқаларнинг номини ҳам айтиб ўтдинг. Албатта, бу психологлар бизнес тўғрисида етарлича кўп билишларига шубҳаланаяпман. Шу билан бирга мен одамларни мотивлаштириш тўғрисида ҳам биламан, яъни асосий нарсалар – бу пул, яхши бошлиқ ва яхши иш шароитлари. Балким, сен, менга ёрдам берадиган яна бирон нарсани биларсан? Мен шунга умид қиламан. Университетда ўқишинг учун анча пул тулаганман. Бу нарса менга арзон тушмаган. Менга нима таклиф қилишинг мумкин?» САВОЛЛАР: Компанияда мавжуд бўлган бизнес қандай қилиб коммуникация соҳасидаги сиёсатни аниқлаб берган?
Жаннанинг бобосида ва отасида бўлган бошқарув услуби қандай бўлган ва бу услуб компаниядаги шахслараро ва ташкилий коммуникация муаммоларини ҳал қилишга қандай таъсир кўрсатган?
Богдан Христодар ходимлар билан бўладиган коммуникациянинг аксарияти қандай шаклларини қўллаган?
Христодарда коммуникацион жараёнида қаерда нуқсон содир бўлган?
Компанияда қанақа коммуникацион тўсиқлар ўрин олган? Уларнинг олдини олиш учун сиз қандай чораларни таклиф қилган бўлар эдингиз?
Христодар ходимлар билан ўзаро ҳамкорликда қайси коммуникацион тармоқлардан фойдаланган?
Христодар ходимлар билан мулоқотда аксарият қайси коммуникацион услубдан фойдаланган?
Христодар коммуникациянинг қандай новербал шаклларини қўллаган ва улар самарали бўлганми?
Ушбу вазиятда коммуникация бўйича масалаларни ҳал қилиш мотивация бўйича муаммоларни ҳал қилиш билан қандай боғлиқ?
Жаннанинг ўрнига унинг отасининг монологига қандай жавоб берган бўлардингиз?