Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, вазир ўринбосарлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Мудофаа вазири куни кеча Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтгач, тизимда олиб борилаётган изчил ислоҳотларга урғу бериб, қўлга киритилган ютуқлар, барпо этилган янги полигонлар, марказлар, ошиб бораётган илмий салоҳият, армия сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг касбга оид маҳорати, тажрибаси ва фидойилиги ҳамда ватанпарварлигини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президентимиз фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди. Яна бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони ҳамда совғалар берилди.
– Ватан ҳимоячиларини ижтимоий ҳимоялаш, соғлиғини назорат қилиш доимий эътиборда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий санаторийси бошлиғи, II даражали «Саломатлик» ордени соҳиби Лазизжон Жўраев. –Давлатимиз раҳбари томонидан берилган ушбу юксак мукофот менга масъулият юклайди. Жамоамиз билан сарҳадларимиз посбонлари соғлиғини мустаҳкамлаш борасида бор имкониятларимизни ишга соламиз.
Тантанали тадбир давомида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилган “Энг илғор касб устаси” кўрик-танлови “Энг илғор ҳарбий қисм командири”, “Энг илғор батальон командири”, “Энг илғор взвод командири”, “Энг илғор гуруҳ командири” ва “Энг илғор сержант” номинацияси ғолиблари эълон қилинди ва муносиб тақдирланди.
Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маънавиятини ривожлантириш, иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, тинчлигини асраш, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашдаги алоҳида хизматлари, жамоат ишларида фаол иштироки учун бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Президентимизнинг фармонлари билан фахрий унвонлар, орден ва медаллар, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан муборакбод этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчанлик ишлари амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида улкан ўзгаришларни амалга ошириш, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаётини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 15
Ана шундай эзгу мақсадларни амалга оширишда фидоийлик кўрсатган, юртимиз мустақиллигининг янада мустаҳкамланишига катта ҳиссасини қўшиб келаётган ватандошларимизнинг меҳнати юксак баҳоланмоқда.
Тадбирда давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар, эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юксак баҳолагани учун давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик изҳор қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Байрам тадбирида Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашдек шарафли ишга ўзини чоғлаган бир гуруҳ ҳарбийлар “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |