Илова А.
(маълумот учун)
Автомобиль йўлларининг ишлаш шароитлари ва транспорт- фойдаланиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи омиллар
Замонавий автомобиль йўллари мураккаб муҳандислик иншоотлари мажмуи ҳисобланади. Йўлнинг асосий элементлари: хусусиятига кўра вақт давомида турғун бўлмаган йўл пойидан; турли хил материаллардан тузилган кўп қатламли кўп қаторли қатнов қисмидан; қувурлар, кўприклардан; йўлдаги ҳаракатланиш шароити ва тартиблари ҳақида ахборот берувчи турли хил кўринишдаги йўл ускуна ва жихозларидан; йўл ва автотранспорт хизмати бинолари, сервис хизмат кўрсатиш шахобчаларидан иборат.
Йилдан-йилга йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишларига бўлган материал харажатларга, пул маблағларига бўлган талаб-эхтиёж ортиб боряпти. Улардан омилкорлик билан самарали фойдаланиш йўлнинг ҳар бир конструктив элементининг узоқ муддат ва мустаҳкам ҳолатда ишлаш имконини беради.
Фойдаланиш назарияси ва амалиётининг ҳозирги босқичида йўлларнинг муддатдан олдин бузилиб ишдан чиқиш сабаблари устида чуқур тадқиқотлар олиб борилганича йўқ. Тадқиқотларнинг мураккаблиги, йўллар ишлаш шароитларининг хилма-хиллигида, транспорт воситалари таркибининг ўзгарувчанлиги ва табиий-иқлим омилларининг таъсирида йўллардан фойдаланишда турлича шарт-шароитларнинг юзага келаётганлигидадир.
Йўллардан фойдаланишда уларнинг муддатдан олдин ейилишини олдини олиш, бартараф этиш, уларнинг ишончли тарзда ишлашини таъминлаш шу куннинг илмий ва амалиётдаги муҳим муаммоси бўлиб қолмоқда.
Бу муаммонинг барча жиҳатларини тўла тавсифлаш ва ечимини топишнинг оқилона йўлларини аниқлаш учун, йўлга таъсир кўрсатуви кўплаб, чунончи автомобилларнинг ўсиши ва техник такомиллашувини, ҳаракатланиш жадаллиги ва таркибини, табиий-иқлим шароитларининг хилма-хиллиги, ҳаракатланиш хавфсизлигига бўлган талабларнинг ортиши каби омилларни узвий боғлаган ҳолда кўриб чиқиш керак бўлади.
Транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларига таъсир этувчи табиий омиллар:
-ёғин миқдори, ҳаво ҳарорати, ер юзаси музлаш тезлиги ва чуқурлиги, ер ости сувлари сатҳининг ўзгариб туриши ва ёққан қор қатлам қалинлиги.
Табиий иқлим омиллари бўйича маълумотлар транспорт фойдаланиш кўрсаткичларининг нафақат вақт давомида ўзгариб туришлиги хақида олдиндан баҳо бериш, балки ҳарбир муайян бир ҳолатда ҳам уларни аниқлаш учун зарур бўлади.
Ўзбекистон шаҳарларининг табиий иқлимини тавсифловчи кўрсаткичлар жадвал А 1 да келтирилган.
Жадвал А.1
Ўзбекистон шаҳарларининг табиий иқлимини тавсифловчи кўрсаткичлар
Шаҳарлар
|
Ўртача йиллик ёғин миқдори, Аmm
|
Ўртача йиллик ҳаво ҳарорати, t, 0С
|
Ҳароратнинг абсолют минимуми, -t, 0С
|
Ҳароратнинг абсолют максимуми,+t, 0С
|
Ҳаво харорати 00С дан пасткунлар сони t≤00С
|
Очиқ майдонларда ер юзасининг музлаш чуқурлиги hпр, cm
|
Градус кунлар миқдори
|
-θ t совуқ
|
+θ t иссиқ
|
Тошкент
|
410
|
14,0
|
16,1
|
40,5
|
64
|
12
|
105
|
5136
|
Гулистон
|
350
|
15,0
|
18,4
|
43,6
|
66
|
25
|
207
|
4891
|
Жиззах
|
332
|
14,9
|
21,3
|
40,1
|
74
|
25
|
220
|
4720
|
Самарқанд
|
228
|
13,1
|
15,9
|
40,5
|
78
|
30
|
150
|
4900
|
Қарши
|
139
|
14,7
|
15,8
|
44,0
|
47
|
12
|
180
|
5010
|
Андижон
|
230
|
12,8
|
21,0
|
42,1
|
79
|
32
|
200
|
4870
|
Наманган
|
193
|
12,9
|
21,8
|
40,3
|
81
|
28
|
190
|
4930
|
Фарғона
|
198
|
12,6
|
15,0
|
40,9
|
81
|
30
|
90
|
5190
|
Термиз
|
139
|
17,0
|
19,0
|
45,6
|
35
|
17
|
24
|
5931
|
Бухоро
|
106
|
13,8
|
19,7
|
42,6
|
75
|
25
|
100
|
5050
|
Урганч
|
88
|
11,5
|
26,3
|
41,7
|
88
|
65
|
390
|
4840
|
Нукус
|
80
|
11,4
|
31,2
|
41,9
|
87
|
65
|
420
|
4749
|
Йил фасллари давомида ёғинларнинг бир текисда ёғмаслиги алоҳида хусусиятга эга бўлиб, бунда ёғинларнинг 80% и қиш-баҳор ойларининг ҳаво ҳарорати паст кунларига тўғри келади. Ёз даврида эса ёғин миқдори энг кам бўлган ҳолда ҳаво харорати юқори абсолют максимум 40.5-45.6 0С га етади.
Бундай юқори ҳарорат органик боғловчилар билан қурилган қопламаларнинг силжишга чидамлилик хусусиятига салбий таъсир кўрсатади.
Табиий омилларнинг йўл тўшамалари транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларига бўлган таъсир даражаси бир хил эмас.
Йўл тўшамасининг умумий мустаҳкамлиги ва текислигига, бошқа барча тенг шароитларда, фақатгина ҳаво ҳарорати, у ҳам айниқса ёз ойларида қоплама юмшаб пластиклиги ортганда таъсир кўрсатади.
Жадвал А.2
Асфальтбетон қопламалар хароратининг таққослама жадвали
Ойлар
|
Ҳарорат, 0С
|
Ҳақиқий
|
Ҳисобланган
|
соат 8
|
соат 16
|
соат 24
|
соат 8
|
соат 16
|
соат 24
|
Июнь
|
36
|
74
|
54
|
32
|
75
|
42
|
Июль
|
39
|
75
|
55
|
37
|
77
|
52
|
Август
|
36
|
72
|
49
|
34
|
74
|
44
|
Сентябрь
|
33
|
65
|
41
|
32
|
69
|
37
|
Йўл қопламасининг автомобиль ғилдараги билан илашиши эса ёғадиган ёғин миқдорига, қоплама тозалигига ва ёз ойларида ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлади. Қоплама ҳарорати эса ёз ойларида 720С-750С дан паст бўлмайди, бу эса ГОСТ да асфальтбетонларни синаш учун белгиланган +500С дан анча юқори кўрсаткич.
Ёз ойларида асфальтбетон қопламаларнинг ўта даражада зўриқиб ишлаши транспорт воситалари ҳаракатланиши таъсирида янада кучаяди.
Юқорида айтилганлардан шу нарса кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасида асфальтбетон қопламаларнинг ҳақиқий ҳарорати ГОСТ тавсия этаётган асфальтбетон қопламаларни синаш кўрсаткичларига мувофиқ келмас экан. ГОСТ асфальтбетон қопламаларни синаш учун ҳароратни +500с кўрсаткичда олишни талаб қиляпти, ҳақиқатда эса бу ҳарорат +700с дан пасаймай қолади. Шу ҳолатнинг ўзи қопламаларнинг силжишга чидамлилик кўрсаткичининг етарли эмаслигини кўрсатади, чунки асфальтбетон қоришмаси таркибини белгилашнинг ўзидагина, унинг йўл тўшама конструкциясининг талаб қилинган мустаҳкамлиги таъминлаётмаганлиги кўринади.
Шунинг учун йўл қопламаларининг узоқ муддат ишлашини таъмин этиш учун, уларнинг мустаҳкамлигини ҳеч бўлмаганда +600с ҳароратда ҳисоблашни кўзда тутиш лозим деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |