Муассасавий қоидалар ва нормалар нобикир йўл тўшама ва қопламалари ҳамда сиртқи ишлов қатламларининг таъмирлашлараро хизмат муддатларининг соҳавий



Download 258,5 Kb.
bet2/11
Sana28.04.2022
Hajmi258,5 Kb.
#589420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МКН 41-2008 узб

1. Умумий ҳолатлар
1.1 Таснифда белгиланган йўл таъмирлаш ишларини, маблағ сарф-харажатларни ва моддий-техник ресурсларни режалаштириш учун муайян объектив техник ҳолатлар белгиланадики, улар асосида таъмирлаш муддатлари аниқланади. Таъмирлаш ишлари муддатларига мувофиқ равишда эхтиёж учун зарур бўлган ресурслар хисоб китоб қилинади.

“Ўзавтойўл” ДАК Автомобиль йўллари илмий-текшириш институти томонидан киритилган

“Ўзавтойўл” ДАКнинг
2008 йил 31 декабрдаги №221-сонли буйруғи билан тасдиқланган

Амалга киритиш муддати
31 декабрь 2008 йил

1.2 Йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи, хусусияти, ўлчамлари ва даврийлигига кўра тўрт хил турдаги мажмуий: йўлларни сақлаш, жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлаш ишларидан иборат.


1.3 Йўлларни сақлашга, уларни батартиб ва соз ҳолатини таъминлаш бўйича ишлар киритилиб, бу ишлар йилнинг ҳар бир даври учун тегишли хусусиятга эга бўлган ҳолда, мана шу даврдаги йўлга таъсир этувчи табиий омиллар билан белгиланади.
1.4 Жорий таъмирлашга йўл ва ундаги иншоотларда юзага келган майда бузилишлар ва носозликларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича иш турлари киритилади.
1.5 Ўрта таъмирлашга қопламанинг ейилган қатламини қайта тиклаш ҳамда йўлда бетўхтов ортиб бораётган қатнов жадаллиги ва таркибига мувофиқ келувчи техник фойдаланиш кўрсаткичлари-сирпаниш коэффициенти ва текисликни яхшилаш билан боғлиқ бўлган даврий равишда бажариладиган ишлар киради.
1.6 Мукаммал тамъирлашга йўлнинг ейилган элементларини янгилаш, транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини, айрим ҳолатларда йўл тўшама ва иншоотлар мустаҳкамлигини, шу йўл учун белгиланган тоифа меъёрлари доирасида, бетўхтов ўсиб бораётган қатнов жадаллиги талаблари асосида ошириш билан боғлиқ ишлар киради.
1.7 Йўлнинг хизмат муддати – бу шундай вақт оралиги бўлиб, бу даврда автомобиль йўлида ундаги бузилишлар ва ейилишнинг ўта даражада ортиб кетиши билан ҳаракатланишни нормал ҳолатини таъминлашнинг техник имкониятлари мумкин бўлмай қолади ёки унинг ҳаракатланиш учун нормал ҳолатини таъмин этиш иқтисодий жиҳатдан бесамар ҳолатга келиб қолади.
Нобикр йўл тўшамалари ва қопламаларининг ишлаш шароитлари, фойдаланиш жараёнида уларга муайян даражада ўзаро бирга таьсир кўрсатувчи физик-кимёвий, механик ҳамда об-ҳаво, иқлим омиллари билан белгиланади. Шунинг учун таъмирлаш ишларини режалаштиришда мана шу омилларни ҳисобга олиш зарур, (Илова А).
1.8 Йўл тўшамаси – бу мураккаб конструктив тузилма бўлиб, унинг мукаммал тарзда ишлаши кўп жиҳатдан унинг ҳар бир қатлами ва йўл пойининг мустаҳкамлигига боғлик бўлади.
1.9 Ейилиш қопламада юз берадиган бузилишнинг асосий тури бўлиб, унинг ўлчов микдорига кўра қопламанинг ҳолати ва ишлаш муддати аниқланади.
1.10 Йўл тўшамаси ва қопламасининг ҳолати, одатда, йўл тўшамасининг мустаҳкамлик даража кўрсаткичи, қопламанинг текислиги ва илашиш сифат кўрсаткичлари билан тавсифланади.
1.11 Нобикр йўл тўшамалари ва қопламаларининг таъмирлашлараро хизмат муддатларини, улардан фойдаланиш жараёнида йўл тўшамаси мустаҳкамлик коэффициенти ва қоплама текислиги, илашиш сифатларини камайишига олиб келувчи автомобиллар юк кўтариш, ортишини, қатнов жадаллигининг ўсишини, қатнов қисми ҳолатининг бузилишига сабаб бўлувчи табиий омилларни ҳисобга олган холда аниқланади.
1.12 Йўл ва йўл иншоотларининг ишга қобилиятлиги йўлнинг хизмат кўрсатиш мудатларини белгилашда вақтга нисбатан бирмунча аниқ кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Муайян иқлим шароитларида таъмирлаш муддатлари қатнов жадаллигига боғлиқ. Қатнов жадаллиги қанча юқори бўлса бу муддатлар шунча кам бўлади. Йўлларнинг ишга қобилиятлиги одатда, йўл тўшамаси ва қоплама учун алоҳида-алоҳида хисобланади.
Йўлнинг (ёки йўл тўшамасининг) ишга қобилиятлиги деб, йўл фойдаланишга топширилгандан сўнг биринчи мукаммал таъмирланишига қадар, ёки икки мукаммал таъмирлашлар ўртасидаги даврда ўтган брутто тонна хисобидаги юк миқдори билан аниқланади.
Йўлнинг қисман (қопламанинг) ишга қобилиятлиги эса йўл фойдаланишга топширилгандан сўнг биринчи ўрта таъмирланишига қадар ёки икки ўрта таъмирлашлар ўртасидаги даврда ўтказилган брутто тонна ҳисобидаги юк миқдори билан аниқланади.
1.13 Ушбу меъёрий хужжатда таъмирлашлараро муддат нормалари йўл тўшама турлари ва автомобиль йўллари тоифаларига кўра дифференциялашган тарзда келтирилган.
Шунингдек, ўрта таъмирлашда таъмирлашлараро муддат ҳаракатланиш жадаллигига боғлик равишда берилган. Бунда Республика ҳудудининг алоҳида хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.
1.14 Мазкур таъмирлашлараро муддатлардан фойдаланган ҳолда йўллардан фойдаланиш хизмати томонидан амалга оширишлар, тадбирлар назорат қилинади, ҳамда тегишли таъмирлаш ишлари режалаштирилади.



Download 258,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish