1. Бозор муносабатини таъминлаш фукнцияси: бунда бахо бозордаги талаб ва таклифнинг хажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни муозанат холатига келтиради. Бозор бахоси-бу мувозанат бахоси бўлиб, икки нарсани таъминлайди: бозордаги талаб хажмини ўзгаришини ва бунга мос тарзда таклифнинг ўзгаришини.
2. Ҳисоб-китоб, ўлчов функцияси: бахо-қийматнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз чунки қилинган сарф харажат, кўрилган фойда зарар, бажарилган иш хажмини хаммаси маълум бахолар асосида хисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал моддий, қиймат-пул ўлчови бор.
3. Иқтисодий тартибга солиш функцичси: бахо бозор иқтисодиётининг асосий воситасидир. Махсулотишлаб чиқариш бозор иқтисодиётининг моддий асоси, унинг бозор билан алоқаси бахо-наво орқали юз беради. Рақобат воситаси. Маълумки бозор иқтисодиётига хос нарса рақобат хисобланади. Рақобат турларидан энг мухими-бахо воситасида кураш. Фирмалар ўз рақибини енгиш, уларни бозордан сиқиб чиқариш учун бахони ўзгартириб туради.
4. Ижтимоий химоя функцияси: бахо ахолининг айрим тоифаси ёки халқнинг қимматчиликдан сақлаш вазифасини ўтайди, одатда ахолининг ночор ва камбағал қатламларига махсулотлар арзонлаштирилган бахода сотилади.
5. Баҳо ва молия қийматни тақсимлаш жараёнида чамбарчас боғланган холда харакат қилишади. Бахо-қийматни тақсимлаш молиявий усулини асосидир.
Молия ва баҳо. Ижтимоий махсулотни қиймат шаклида тақсимлаш жараёни бўлиб, бунда қиймат дастлаб хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида сўнг хар-бир субъектнинг ўзида мақсадга мувофиқ қайта тақсимланади. Бу жараёнлар турли хил иқтисодий категориялар ёрдамида хусусан, молия, кредит, бахо, иш хақи ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг хар бири ўзига хос функцияларига эга. Лекин уларни умумлаштирувчи хусусичт уларнинг тақсимланувчи характеридир. Махсулотсотилиб, пул шаклини олгач, тақсимлаш объектига айланади. Бунга хизмат қилувчи иқтисодий воситалардан бири-бахо бўлиб, у тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига асос бўлиб хизмат қилади, чунки бахода ижтимоий махсулот қийматининг барча элементлари ўз аксини топади. Бунда бахо қийматнинг пулдаги ифодаси сифатида бўлажак қиймат тақсимотининг нисбатларини белгилаб беради. Шундай бўлишига қарамасдан бахо қийматнинг субъектлар ўртасида тақсимланишини ҳам, қоплаш фонди ва бирламчи даромадни таркиб топишини ҳам таъминлаб бера олмайди.
Ишлаб чиқариш босқичида на қоплаш фонди, на яратилган даромадлар мустақил равишда доиравий обородда иштирок этмайдилар ваш у билан бир қаторда яширин кўринишда бўладилар. Фақат айрибошлаш ва тақсимот натижасидагина бахо мустақил иқтисодий шакилларда намоён бўлади. Яъни қоплаш фонди амортизация ажратмалари ва оборот маблағлари шаклини олади. Ялпи даромад эса ижтимоий суғурта ажратмалари ва фойда ваби шакилларни олади. Бу иқтисодий шакилларни яширин кўринишидан маълум бир миқдорий нисбатларга эга бўлган ошкор кўринишига ўтиши бахо ёрдамида эмас балки бошқа тақсимловчи категориялар, яъни молиявий иш хақи ёрдамида юз беради.
Қийматнинг тақсимотида иш хақи ҳам иштирок этади. Иқтисодий категория сифатида иш хақи - қийматни тақсимлаш муносабатларини акс эттирувчи иқтисодий категория бўлиб,ишчи ва хизматчиларнинг сон ва сифат жихатидан сарф қилишган меҳнатлари эвазига оладиган индувидиал даромадларини шакилланиши билан боғлиқ.
Иш ҳақи молия билан биргаликда халқ хўжалигининг турли эхтиёжларини қондиришга шарт-шароит яратади ва бир-хил иқтисодий асосга эга. Лекин иш хақи муносабатлари натижада моддийлашган пул маблағлар ресурслари шахсий эхтиёжлар учун сарф бўлади. Моиявий муносабатлар натижасида моддийлашган молиявий ресурслар эса давлат, бошқа хўжалик субъектлари ихтиёрига тушиб, турли хил ижтимоий эхтиёжларни қондиришга сарф қилинади. Иш хақи қийматнинг икки томонлама харакатини акс эттиради, яъни иш хақи ишчига уларнинг сарф қилган меҳнатларининг миқдори ва сифатига қараб берилади.
Молиявий маблағлар эса бу холатни кўзда тутмаслиги хам мумкин.
Молиявий иш хақи ўзаро боғлиқ. Молия иў хақига ва иш хақи фондининг тузилишида ёрдам беради. Тўланиш муддати етиб келмаган иш хақи маблағлари эса корхоналар учун бартараф пассивлари таркибида молиявий ресурс бўлиб хизмат қилиди.
Кредит деганда вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга хақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтвриб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатларни тушиниш керак.
Кредит муносати икки субъект ўртасида юзага келади: бири пул эгаси, яъни қарз берувчи, иккинчиси пулга мухтож, яъни қарз олувчи. Қарз берувчи қарздор сифатида чиқиши ва бунинг акси ҳам қарз берувчи, ҳам бошқалардан қарз бўлиши ҳам мумкин. Масалан: банк аслида пул эгаи билан қарз олувчи ўртасида воситачи, айни вақтда унинг ўзи бўш пулни қарзга олади, сўнгра уни бошқаларга қарзга беради.
Кредит субъектлари хар-хил буларга корхона, фирма, ташкилот, давлат ва турли ахолии киради.
Кредитнинг объекти хар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган, эгаси томонидан ишлатилмай ва қарзга бериши мумкин бўлган пулдир. Бўш пуллар хисобидан ссуда фонди хосил бўлиб, унга талаб юзага келгач, кредит муносабатлари пайдо бўлади. Кредит тўрт хил вазифани адо этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |