Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 2,17 Mb.
bet5/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

Якуний молиявий назорат амалга оширилган молиявий операцияларнинг тўғрилиги, қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириш ва тафтиш қилиш шаклида ташкил қилинади. Унинг асосий вазифаси моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишдаги камчиликлар ва хатоликларни аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш, айбдор шахсларни маъмурий ва моддий жавобгарликка тортиш, келгусида молиявий интизомни бузиш холларини олдини олиш бўйича чора–тадбирлар қабул қилишдан иборат.
Молиявий назорат механизми такомиллашиб ва ривожланиб бормоқда. Уларнинг олдига иқтисодиётни молиявий соғломлаштириш ва мамлакатдаги ўзаро молиявий алоқаларни такомиллаштиришга йўналтирилган янги вазифалар қўйилмоқда.
3. Молия муносабатларининг таркиби, шакллари ва уларни бошқариш хусусиятлари.

Молиявий муносабатларнинг мухим таркибий қисми бюджет муносабатлари ҳисобланади.


Бюджет муносабатлари деб республика, регионал, ва махаллий давлат органларининг хўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида ” ги қонун лойихасида (Август, 1999 йил) давлат бюджетига шундай таъриф берилади:
Давлат бюджети -даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек харажат ҳажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шакилланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) пул фондларидир.
Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини муваффаққиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга ошиилади.
Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизимининг тақсимлаш функцияси амалга оширилади.
Республика ва маҳаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган миллий даромадни ўз ихтиёрига олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради.
Бюджет молия ресурсларини керакли соҳа ва йўналишларда жамлаб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда давлат ресурсларини даромад қисми бўйича шакилланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат қилинади (молия тизимининг назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги мохияти юзага чиқади.Шу йўл билан бюджет давлат даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради. Бюджет ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи қудратли иқтисодий дастак сифатида юзага чиқади.
Давлат бюджети молия тизимининг мухим бўғини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир.У мамлакатни бошқаришда иштирок этадиган бошқа молиявий дастаклар ичида энг мухим ўринни эгаллайди. Аҳамиятли томони шундаки, у ўзида жамият даромадининг маълум қисмини мужассамлаштиради.
Бюджет қурилишининг мохиятининг очиб беришда биз бюджет тизимининг бўғинларини, уни ташкил этиш ва бошқариш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг таркибини кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Республика бюджети;

  2. қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетлар;

  3. Давлатнинг мақсадли фондларининг бюджетлари.


Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish