Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 2,17 Mb.
bet36/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

Швейцариялик иқтисодчи Ж.Сисмонди (1773-1842) майда товар хўжалигини ҳимоя этиб тараққий этган давлатлар молия сиёсатини танқид қилди. Унинг қарашлари айниқса, давлатнинг протекционистик сиёсатга қарши қаратилган эдики, бу сиёсат олим фикрича, «миллат учун зарар»дир. Бироқ, протекционистик сиёсатни танқид қилиш билан бирга, Ж.Сисмонди мамлакат халқ хўжалигида катта роль ўйнай бошлаган йирик капиталнинг ўсиб борувчи аҳамиятини баҳолай олади.

Янги тарихий мактаб концепциялари.

1870 йилларда янги тарихий мактаб вужудга келдики, унга немис олимлари (Г.Шмоллер, М.Вебер, А.Вагнер ва бошқалар) асос солдилар. Давлат молиясини тадқиқ этиш билан кўпроқ А.Вагнер шуғулланди ва «давлат ёрдамида капитални жамғаришнинг янги имкониятлари» ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларни таклиф этди. Давлат фаолияти ҳажмини (маъмурий, ижтимоий-маданий, инвестицион ва ҳ.к.) кенгайтириш нуқтаи назардан келиб чиқиб у солиққа тортишнинг 9 та тамойилини ишлаб чиқди ва уларни тўртта бўлимга гуруҳлаштирди:

    • етарлилик ва ҳаракатчанлик;

    • тегишли манба ва объектнинг танлаб олинувчанлиги;

    • умумийлик ва тенглик;

    • аниқлик, қулайлик ва арзонлик.

Моҳиятан ушбу тамойиллар илгаридан маълум бўлган А.Смитнинг тамойиларини тўлдирди. Буржуа сиёсий иқтисодий классиклари кетидан А.Вагнер ҳам «молия – давлат томонидан мамлакатда даромадлар ва бойликни адолатли тақсимлашга эришиш учун ишлатилади» – деган хулосага келди.

Классик иқтисодчилар асарларидаги молиявий муаммолар.

XIX аср ўрталаридан ва унинг охирига қадар молия фани марксистик дунёқараш таъсири остида эди. Капитализм шароитида молиянинг моҳияти, алоҳида молиявий категорияларнинг роли ва аҳамияти классик иқтисодичилар томонидан ишлаб чиқилди. Мазкур иқтисодчиларнинг давлат молиясига бағишланган йирик махсус ишлари бўлмасада, капитализм молиявий муаммоларининг айримлари қатор ишларда XIX аср ўрталарида Англия бюджети, 1840 йилларда Пруссия ва француз бюджетларининг тавсифига оид кўп сонли мақолаларида кенг ёритишган. Классик иқтисодчилар монополистик капитализмга қадар бўлган даврдаги давлат бюджетининг синфий хусусиятини очиб берди, давлат ноишлаб чиқариш (унумсиз) харажатларнинг ўсишининг халққа қарши хусусиятини ёритди, давлат заёмлари ва солиқларнинг баоғлиқлигини кўрсатиб берди.


Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish